Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т


ТАФСИР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҚУРЪОН ИЛМЛАРИ



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

ТАФСИР БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҚУРЪОН ИЛМЛАРИ 
ИБОРАЛАРИ 
 
Режа: 
1. Қуръонда муҳкам ва муташобиҳ оятлар. 
2. Қуръони каримдаги ғариб сўзлар, мубҳамликлар ва мушкиллар. 
3. Қуръони карим назми ва тартибига доир истилоҳлар. 
4. Тафсир илмида қўлланиладиган иборалар. 
 
Мавзунинг ўқув мақсади: Тафсир илмида қуръон илмлари билан боғлиқ 
қўлланиладиган атамаларни анлглаш, тушуниш, Қуръон илмларида 
ишлатиладиган ғариб, мушкил ва мубҳамларни баён этиш, шунингдек Қуръони 
каримнинг назми ва тартибидаги атамалар тушунтириш ва изоҳлаш. 
 
Таянч иборалар: муҳкам, муташобиҳ, мубҳам, ғариб, мушкил, Қуръон 
назми ва тартиби, муносабат, Қуръондаги боғлиқликлар, тафсирнинг тузи 
(милҳут тафсир), бидъат тафсир. 
 
1. Қуръонда муҳкам ва муташобиҳ оятлар. 
Аллоҳ таоло ўз Китобини Ҳуд сураси 1-оятида: «Алиф, Лом, Ро. (Ушбу 
Китоб) ҳикмат соҳиби ва (ҳамма нарсадан) хабардор зот — Аллоҳ томонидан 
оятлари муҳкам ва сўнгра муфассал қилинган бир Китобдир», деб муҳкам 
эканлигини айтса, Зумар сураси 23-оятида: «Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари 
фасоҳат ва балоғатда бир-бирига ўхшаган) муташобиҳ, (ичидаги ҳукмлари) 
такрор-такрор келгувчи бир Китоб – Қуръон қилиб нозил қилди» дея Уни 
муташобиҳ эканлигини таъкидлайди. Оли Имрон сураси 7-оятида эса: «У 
Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асли моҳияти 
бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, жаннат, дўзах ва 
ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган оятлар ҳам (ўрин 
олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган кимсалар одамларни 
алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ таъвил-тафсир қилиш 
учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар. — Ҳолбуки, ундай 
оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда собитқадам бўлган 
бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. Ҳамма оятлари 
Парвардигоримиз ҳузуридандир», — дейдилар. Ва фақат аҳли донишларгина 
панд-насиҳат олурлар» деб, Унинг баъзилари муҳкам ва баъзилари муташобиҳ 
эканлиги уқтирилади. 
Шундан келиб чиқиб, олимлар муҳкам ва муташобиҳларни икки қисмга 
ажратадилар: 
1. Умумий муҳкам ва умумий муташобиҳ; 
2. Хусусий муҳкам ва хос муташобиҳлар. 
Умумий муҳкамлар булар – ҳукми адолатли, буйруқлари яхшиликка 
чақирувчи, қайтариқлари ислоҳ учун бўлган, ёлғон ва залолатдан сақланган 
муҳкамлардир. Ушбу маънода Қуръоннинг ҳаммаси мазкур хусусиятларга эга. 


28 
Демак, Қуръоннинг ўзи умумий муҳкам саналади. 
Умумий муташобиҳ бу – олийлигида мисли йўқ, маънолари бир-бирига 
мутаносиб боғланган, агар бир буйруқ бўлса, унинг тескариси айтилмайди, 
агар бирор бир қайтариқ бўлса, уни қилишга буюрилмайди модомики насх 
бўлмаган бўлса. Мазкур хусусиятлар билан умумий муҳкам билан умумий 
муташобиҳ бир тушунчада бўлиб, булар барча оятларда топилади. Шундай 
экан, ушбу икки тушунча бир моҳиятга эга. Бироқ хос муҳкам билан хос 
муташобиҳ моҳиятан бир-бирига қарама-қаршидир. Чунки муҳкам оятларнинг 
маъноси аниқ, бирор иштибоҳ ёки тушунарсизлик бўлмайди ҳамда ҳеч қандай 
эҳтимоллик маънолари ва таъвилларини қабул қилмайди. Хос муташобиҳ эса, 
маънолари тўғридан тўғри тушунилмайди, бир оятнинг лафзлари бошқа оятга 
ўхшаб кетади, шу сабабли муташобиҳ оятлар унга ҳам бунга ҳам ўхшаб кетади 
ҳамда унинг бир нечта эҳтимолли маънолари бўлади. Оли Имрон сураси 7-
оятида ҳам бу ҳақда айтилган. 
اَشَتُم ُرَخُأَو ِباَتِكْلا ُّمُأ َّنُه ٌتاَمَكْحُّم ٌتاَيآ ُهْنِم َباَتِكْلا َكْيَلَع َلَزنَأ َيِذَّلا َوُه
ٌغْيَز ْمِهِبوُلُق يف َنيِذَّلا اَّمَأَف ٌتاَهِب
َّلاِإ ُهَليِوْأَت ُمَلْعَي اَمَو ِهِليِوْأَت ءاَغِتْباَو ِةَنْتِفْلا ءاَغِتْبا ُهْنِم َهَباَشَت اَم َنوُعِبَّتَيَف
ُّالل
ُقَي ِمْلِعْلا يِف َنوُخِساَّرلاَو
لُك ِهِب اَّنَمآ َنوُلو
َمَو اَنِّبَر ِدنِع ْنِّم
ِباَبْللأا ْاوُلْوُأ َّلاِإ ُرَّكَّذَي ا
 
“7. У Сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у(Китобдан) шу Китобнинг 
асли моҳияти бўлган муҳкам-аниқ-равшан оятлар ҳам ва бошқа (қиёмат, 
жаннат, дўзах ва ҳоказолар ҳақидаги) муташобиҳ — тушуниш қийин бўлган 
оятлар ҳам (ўрин олгандир). Энди дилларида ҳақ йўлдан оғиш бўлган 
кимсалар одамларни алдаб фитнага солиш ва ўз ҳавойи нафсларига мувофиқ 
таъвил-тафсир қилиш учун Унинг муташобиҳ оятларига эргашадилар.— 
Ҳолбуки, ундай оятларнинг таъвилини ёлғиз Аллоҳгина билур.— Илмда 
собитқадам бўлган бундай кишилар эса: «У Китобга иймон келтирганмиз. 
Ҳамма оятлари Парвардигоримиз ҳузуридандир»,— дейдилар. Ва фақат аҳли 
донишларгина панд-насиҳат олурлар”. 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish