Тафсир илмига кириш. Махсудов Д. Р. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Т



Download 1,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/126
Sana25.02.2022
Hajmi1,8 Mb.
#266184
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126
Bog'liq
1 Д Махсудов Тафсир илмига кириш

тадаббур саналади. “Тадаббур” сўзи бирор бир ишга, унинг оқибатига қараш 
маъноларини англатади. Бирор ишни тадбирини қилдим деганда, уни 
тафаккур ила ўйлаб қилиш тушунилади. Демак, тадаббур бирор ишнинг 
оқибати ва истиқболига қараш бўлиб, кейин унга ижобий ёки салбий деб ҳукм 
чиқарилади. Абул Ҳасан ал-Журжоний айтади: «Тадаббур тафаккур сўзига 
яқиндир, бироқ тафаккур далил билан ўйлаш бўлса, тадаббур ишнинг 
оқибатларига қарашдир». Ал-Олусий айтади: «Тадаббурнинг асли ишларни 
тадбирли қилиш ва оқибатлари ҳақида фикрлаш бўлган. Бироқ кейинроқ ушбу 
сўз ҳар бир тафаккур қилиш мумкин бўлган нарсага, унинг асли ёки 
оқибатлари, сабаб ёки қўшимачаларига эътибор берилмай қўлланила 
бошланди». 
Қуръонни тадаббур қилишни Жоруллоҳ аз-Замахшарий «Қуръон 
маънолари ҳақида тафаккур қилиш ва ундаги нарсаларни англаш» деб айтади. 
Аллома фикрини давом эттириб айтади: «оятларни тадаббур қилиш бу – улар 
ҳақида фикр юритиш, саҳиҳ таъвиллар ва яхши маъноларга олиб борадиган 
тафаккур қилиш. Чунки оятларнинг фақатгина зоҳири билан кифояланиш 
билан кўплаб фойдалардан қолиб кетиш мумкин». 
Шайх Абдурроҳман ал-Майдоний: «Тадаббур бу – кенг кўламли тафаккур 
бўлиб, гапнинг охиригача тушуниш ва узоқ мақсадларни ҳам англаш», деб 
айтади. 
Демак, “тадаббур” деганда, Қуръон калималари далолат қилаётган 
маънолар ва узоқ мақсадларида чуқур изланиш бўлиб, бу ҳолат тафаккурсиз 
ҳосил бўлмайди.
“Истинбот” сўзи ҳам Қуръонни тушунишда кенг қўлланиладиган 



тушунчалардандир. Истинбот бирор нарсани бир нарсадан чиқариб олиш 
маъносида келади. Нисо сураси 83-оятидаги истинбот ҳам худди шу маънода 
қўлланган:
... 
ْمُهْنِم ُهَنوُطِبنَتْسَي َنيِذَّلا ُهَمِلَعَل
...
{
38
}
«уни (яъни мана шу хабарнинг ҳақиқатини) чиқариб олмоқчи, яъни 
билмоқчи бўлган кишилар ўшалардан билган бўлар эдилар». Шундан келиб 
чиқиб истанбатал фақиҳ жумласи фақиҳ ўз фаҳми ва ижтиҳоди билан 
ичидаги ҳукмни чиқариб олди маъносида ишлатилади. Истилоҳда эса, 
муфассирдан бошқа одамга зоҳир бўлмаган маъно ёки ҳукмни соғлом йўл 
орқали ёки оят ва суралардан махфий маъноларни чиқариб олишга айтилади. 
Шу нуқтаи назардан қараганда, тадаббур билан истинбот ўртасида 
боғлиқлик кузатилади. Чунки истинбот учун аввал тафаккур қилиш керак. 
Бироқ Қуръони каримда тадаббур ва тафаккур қилишга барча буюрилган 
бўлса, истинбот қилиш фақатгина уламолар зиммасига юклатилган. Буни 
Мўминун сураси 68-ояти, Муҳаммад сураси 23-24-оятлари, Нисо сураси 82-
83-оятларида кўриш мумкин. 
Истинбот билан тафсир ўртасида боғликлик бўлиб, уларни 
қуйидагиларда кўриш мумкин: 
- тафсир маъноларни баён қилиб, изоҳлайди, истинбот эса, маънодан 
ташқари ундаги ҳидоят. сирлар ва ҳикматларни чиқариб олади; 
- истинботда ўткир зеҳн, ақл, ижтиҳодга таянилади, тафсирда эса, нақл, 
луғат, кейин ақл ва ижтиҳодга таянилади. 
Бундан ташқари аҳкомул Қуръон атамаи ҳам юқоридаги сўзлар каби кўп 
ишлатилади ва ундан фиқҳий оятларгина тушунилади. Бироқ баъзи олимлар 
аҳкомул Қуръондан нафақат фиқҳий, балки эътиқодий, тариқат ва ахлоқий 
маъноларни ҳам тушунганлар. 
Саволлар: 
1. Тафсирга қандай таърифлар берилган? 
2. Тафсир илми қандай мавзулар билан шуғулланади? 
3. Тафсиршуносликда қўлланиладиган қандай атамаларни биласиз? 
4. Таъвил қандай маънони англатади? 
5. Тафсир ва таъвилнинг фарқли ва ўхшаш жиҳатлари нимада? 
6. Тадаббурнинг маъносини нимадан иборат? 
7. Истинбот қандай маънони англатади? 

Download 1,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish