Дунё океани тадқиқотлариниг ривожланиш тарихи
Дунё океанининг ўрганиш тарихига бир неча даврларни ажратиш мумкин, улар бир-биридан маълумотлар тўплаш усуллари, океанда содир бўлаётган жараёнлар ва ходисаларнинг ўрганилганлиги, кузатилган маълумотларнинг чуқурлиги билан фарқланади.
Академик Юрий Михайлович Шокольский (1856-1939) “Океанография” китобида денгиз бўйида яшовчи ҳалқларнинг кема қатнови ва саёхатлари пайтида йиғилган маълумотларига асосланиб, денгиз ва океан қирғоқларининг географик таърифини ва хариталарга тушириб қадимги замонни биринчи давр сифатида ажратади. Ўша даврдаги илму-фан ютуқларига асосланиб олимлар денгизчилар тўплаган маълумотларни умумлаштириб, океаннинг табиий-географик характеристикаларини, сув массаларининг баъзи хоссаларини таърифлашади.
Арестотельнинг (384-322 й милд.олд.) “Метеорологик саволлар хақида”ги асарида океанга бағишланган бобида Ер шарида сув ва қуруқлик юзаларининг тақсимланиши келтирилган ва дунё океанининг бирлиги тақсимланган.
Сенека (4 й милодий. 65 й милд. олд.) ўзининг асарларида табиатдаги сувлар узлуксиз айланиш харакатида қатнашади ва океан сувларининг шўрлиги домиий, деган тўғри фикрларни айтиб ўтади.
Иккинчи асрда яшаган Птолемий эса шу давргача маълум бўлган ерлар ва денгизларнинг хариталарини чизиб, Ер шарининг атласини тузади. Атлас хариталарида Дунё океани алоҳида қисмларга бўлиниб тасвирланган.
Шундай қилиб, ўрта асрларгача бўлган вақтларга қадар Ер шарининг қуруқлик қисми ва Дунё океани ҳақида деярли тўғри тасаввурлар шаклланади. Ўрта асрлар мобайнида эса ХI асргача Дунё океанини ўрганишда турғунлик даври кузатилади ва ҳатто антик даврдаги олимларнинг ютуқлари ҳам қисман унитилган. Шу даврда турли мамлакатларнинг кема қатнови жонлашган бўлса ҳам, мисол учун Арабларнинг Ҳиндистон, Хитойга, норманларнинг Лабрадорга, Гренландияга ва Ньюфаундлендга, италиялик ва португалияликларнинг денгиз ва океанларда сузишлари, океанни ўрганишга илмий қизиқиш уйғота олмади, лекин бир қатор географик кашфиётларга сабаб бўлдилар.
Океан табиатини жадал ўрганишга янги, “буюк географик кашфиётлар даври”деб аталадиган давр, туртки беради. Шу вақтда Х.Колумб (1487-1522), ўзининг таниқли саёхатида пассат шамоллар ва оқимлар худудини кашф этади, Кабот эса Лабрадор оқимини кашф этиб, англияга тезроқ қайтиш учун Гольфстрим оқимидан фойдаланади.
Умуман олганда, XV асрнинг охирига бориб Европаликлар, Атлантика океанининг барча оқимларини, Хинд океанининг баъзиларини, XVI асрда эса Тинч океанининг асосий оқимлари билан танишдилар, Оқим параметрларини эса, кема ёрдамида, унинг курсдан четланганлигини ҳисоблаб, аниқлашган (навигация усули).
Оқим характеристикалари билан бирга, денгизчилар қирғоқ бўйи съёмкаларини, қирғоқга яқин саёз жойларининг чуқурликларини ўлчашди. Демак, бу даврда асосан кема қатновининг эҳтиёжини таъминлаш мақсадида географик малумотлар тўпланиб умумлаштирилади.
Океанда кечадиган жараёнлар назарияси табиатнинг асосий қонунлари ва суюқликлар ҳаракатининг гидродинамик назарияси билан бир вақтда кашф этилди.
Шундай қилиб, XVIII-XIX асрлар сув динамикасининг назарий тадиқотлари билан характерланади. Океаналогия фанининг бошқа тармоқларида эса денгиз ва океанларда кузатиладиган жараёнларнинг шароити баҳоланади, сув массаининг хароратлари ўлчанади. Рус денгизчилари ва ташкил этилган географик экспедицияларнинг илмий ходимлари қутб атрофидаги районларни ўрганишга катта хисса қўшишди. Шуненгдек, денгиз музлари ҳақида кўп маълумотлар тўпланди.
XX аср мобайнида океанология фанининг ривожланишига бутун Дунё ҳалқлари ўзларининг хиссалаини қўшишди, чунки бу даврда йирик назарий ва халқаро ташкилий ишлар бажарилди.
1902 йилда Халқаро Океанографик кенгаш тузилди. 1894 йилда Макаровнинг “Витязь”, “Тинч океани” номли китоблари босмадан чиқди, уларда илк бор океанографик изланишларнинг маълумотлари келтирилди. Шу даврда назарий океанографик изланишлар ҳам ўз ривожини топади, бу ишларни амалга оширишда И.М.Ломоносов, И.Ньютон, Лаплас , Томпсон, Лельмгольц, Герстнер каби олимларнинг назарий изланишлари асос бўлди.
Океанология фанининг шаклланиши ва ривожланишидаги муҳим саналар ва илмий изланишлар қўйидагилардан ибоарт:
1903-1906 йиллар Норвегиялик олим Амундсен шимоли-ғарбий йўлдан ўтиб, Америка қирғоқларигача етиб борди.
1909 йил 1 апрелда Америкалик Пери шимолий қутбга етиб борди.
1907-1911 йиллар О.Креммель “Океанография” китобини ёзади.
1914-1915 йиллар Шпиндлер “Денгизлар гидрологияси” китобини чоп этади.
1917-1919 йиллар Шокольский Ю.М. “Океанография” китобини ёзиб, чоп этади.
1925-1939 йилларда махсус экспедиция атлантика океанида изланишлар олиб боради.
1932 йилда Халқаро қутб йили ўтказилди .
1933 йилда Бутун Иттифоқ Океанологик Илмий текшириш институти очилди.
1937-1938 йиллар “Шимолий-қутб” дрейф чтанцияси ўз ишини бошлади.
1957-1958-59-62 йилларда Халқаро геофизик йил ўтказилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |