Тадқиқот усуллари. Режа: Сув кадастри фани, предмети, тадқиқот объекти; Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 280,5 Kb.
bet15/22
Sana24.02.2022
Hajmi280,5 Kb.
#233017
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
Suv kadastri ma'jmua

Денгиз сувларининг шўрлиги. ХХ асрнинг бошида маҳсус ҳалқаро комиссиянинг топшириғи билан, лкеанографик экспедеция ташкил этилди. Экспедиция вақтида денгиз сувларининг физик, кимёвий, биологик хусусиятлари ўрганилди, олимлардан Кнудсен нкмкналар олиш, нисбий оғирликни ўлчаш усулларини ва ҳисоблаш жадвалларини ишлаб чиқди, Серенсен эса хлор моддаси бўйича қолган элемантлар миқдорини ва денгиз сувларининг шўрлигини аниқлаш усулларини чратди ва океанографик жадваллар тузди.
Шўрликнниг тақсимланиши. Барча океанларда шўрликнниг тақсимланиши деярли текис бўлади, минимал шўрлик очиқ океанда экватор яқинида, максисмал эса 200 ш.к. ва 200 ж.к да кузатилади. Қутбларга қараб сувнинг шўрлиги камайиб боради. Қутблар атрофида музлар эриши натижасида сувнинг шўрлиги энг кичик бўлади.
Чуқўрлик бўйича шўрликнниг тақсимланиши ўзгачадир ва сувнниг ҳарорати, денгиз оқимларининг шўналишига боғлиқ ҳолдаўзгаради. Шўрликнниг вертикал тақсимланиши 1500 м чуқурликда географик кенгликлар бўйича ўзгаради. Қуйидаги вертикал тақсимланиш турлари ажратилади: 1) Қутбий, 2) Субқутбий, 3) Муътадил - тропик,4) Экватариал, 5) Шимолий –атлантик, 6) Ўрта ер денгизи, 7) Индомалий.
Океан сувларининг юза қатламларида сув шўрлигинниг йил мобайннида тебранишлар амплитудаси 0,20 ппромилгача етади, пастки қатламларда эса 2000 м чуқурликда 0,04 промил, 3000 м да 0,02 промилга тенгдир.
Тўлқинлар.
Денгиз тўлқинлари турли белгиларга асосланиб таснифланади, биринчидан уларни ҳосил қилувчи кучларга кўра қўйидаги тўлқинлар ажратилади: шамол тўлқинлари, анемобарик тўлқинлар-атмосфера босими ўзгариши натижасида ҳосил бўлган тўлқинлар, сейсмик (цунами)- океан туби кескин ҳаракатланиш ёки денгиздаги катта ҳажмли сув массаларининг кескин силжиши сабабли ҳосил бўлганг тўлқинлар, кемалар ҳаракатланишидан ҳосил бўлган тўлқинлар, Ой ва Қуёшнинг гравитацич кучлари таъсирида ҳосил бўлган тўлқинлар.
Булардан ташқари денгиз сатҳига нисбатан юза ва ички тўлқинлар шакли, тўлқин элементларининг нисбати, узунлигининг чуқурлигига нисбатлари билан ажраладиган тшлқинлар таснифлари.
Кўп холларда тўлқинларнинг шакли ва бошқа элементлари турличадир. Кузатилган тўлқинларнинг хилма-хиллиги уларнинг пайдо бўлиши ва ўсиш жараёнларининг ўзлуксизлиги ва шаллантирувчи омиллар ўзгарувчанлиги билан белгиланади.
Мисол сифатида шамол тўлқинларини олсак бўлади, улар денгиз юзасида мураккаб шаклли тўлқинларни ҳосил қилади, бир вақтда, шамол йўналишида турли тезлик ва ўлчовга эга бўлган тшлқинлар ҳаракатланади.
Тўлқинларда қўйидаги асосий элементлар ажратилади: тўлқин кесимининг ўртача кесим сатҳи бу тўлқин кесмасини икки тенг майдонли қисмга бўладиган юзадир. Тўлқин кесмасини алоҳида участкаларга бўлиниши мумкин, тўлқиннинг қирраси, ботиғи, чуққис ва туби. Тўлқинлар қўйидаги геометрик элеметларга ажратилади: баландлиги- h, узунлиги- λ, тўлқин нишаблиги-h/λ, Тўлқинларнинг киниматик элементларига тўлқин даври –Т, фазалик тезлик –Сф киради.
Агарда ёпиқ ёки ярим ёпиқ ҳавзаларда сув массаларининг бирор бир куч таъсирида барқарорлик ҳолати бузилса, сўнг шу барқарорликни тиклаш учун сувда эркин сўнувчи тебранишлар пайдо бўлади ва улар сейшалар деб аталади.
Одатда сейшалар қўйидаги метеорологик омиллар таъсирида пайдо бўлади, буларга атмосфера босимининг қисқа муддатли ўзгаришлари киради. Мисол учун, денгиз устидан циклон ўтганда локал ёмғирлар ёғади, шу вақтда ярим ёпиқ ҳавзаларда, денгиз ёки океанда сув сатҳининг кўтарилиши натижасида сейшалар ҳосил бўлади.
Цунами. Сув ости зилзилалари, вулқон отилиши ва кўчкилар сув қатламларининг тедранишларини қўзғатади ва улар ҳосил бўлган жойидан ягона узун тўлқинлар ёқи тўлқин гуруҳларига йиғилиб тарқалади. Японияда уларни цунами деб аташади. Қирғоқларнинг яқин жойига яқинлашганда цунамининг баландлиги ортади ва кўп холларда баланд қудратлт тўлқинлар шаклида қирғоқларга отилиб тушади.

Download 280,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish