4-маъруза.
Мавзу. Ҳудуднинг гидрологик ўрганилганлиги.
Гидрологик ўрганганлик маълумотномаси Гидрометеорологик хизмат томонидан чиқариладиган МДҲ юза сув ресурслари номли маълумотноманинг ташкилий қисми ҳисобланади. Бу маълумотномада қуйдаги маълумотлар берилган: а) дарёлар, кўллар, сув омборлари, каналлар ва бошқа сув объектларининг алифбо тартибидаги рўйхати, уни тузиш усуллари; б) сув объектлари ҳақидаги асосий маълумотлар, уларни ёритиш усуллари; в) сув объектларидаги гидрологик станция ва постлар ҳақида маълумотлар; г) кўллар ва сув омборлари ҳақида асосий маълумотлар; д) сув юзасидан бўладёиган буғланишни кузатиш пунктлари; е) сув объектларини экспедиция шароитида гидрологик ва гидрографик тадқиқ этиш; ж) сув объектлари ҳақида эълон қилинган илмий ишлар, ҳисоботлар; з) сув объектларининг гидрографик схемаси.
Гидрологик ўрганганлик маълумотномаси 20 та том бўлиб, айримлари бир неча бўлимлардан иборат. Том ва бўлимларга ажратиш чегаралари схемада кўрсатилган. Маълумотномани том ва бўлимларга бўлишда худудни йирик сув ҳавзасида жойлашиши принципига асосланган. Айрим ҳоллардареспублика чегаралари принципи қўлланган.
Гидрологик ўрганганлик маълумотномасининг 14 томида, 1-бўлим Сирдарё ва 3-бўлим Амударё ҳавзаси бўйича маълумотлар, жумладан Қашқадарё ва Зарафшон дарёларининг ўрганилганлик дажаси келтирилган.
1-бўлимда Сирдарё ҳавзаси майдонинг чегаралари аниқ кўрсатилган ва Сирдарё ҳавзасининг умумий майдони 428300 км2 ташкил этади. Бу ҳавза админстратив жиҳатдан Ўзбекистон, Қирғизистон, Тоджикистон ва Қозоқистонни қамраб олган. 1-бўлим маълумотлари қуйдаги тартибда жойлаштирилган: Сирдарё, Норин, Қорадарё, Фарғона водийси дарёлари, Охонгарон, Чирчиқ, Келес, Арис ва жануби-ғарбий Қоратау тизмасидан оқиб тушувчи дарёлар.
3-бўлимда Амударё ҳавзаси майдонинг чегаралари аниқ кўрсатилган ва Амударё ҳавзасининг умумий майдони 554000 км2 ташкил этади. 3-бўлим маълумотлари қуйдаги тартибда жойлаштирилган: Амударё, Панж, Вахш, Кофирнихон, Сурхандарё, Қашқадарё ва Зарафшон дарёлари.
Ушбиу маълумотнома 8та асосий ва 2 та қўшимча жадвалдан ташкил топган.
1-жадвал. Маълумотномага киритилган барча сув объектларининг номлари алфавит тартибида берилган. Ҳар бир ном тўғрисида ушбу сув объекти ҳақида маълумотлар тўпланган жадвал рақами келтирилган.
2-жадвал. Амударё ва Сирдарё ҳавзасидаги дарёлар, кўллар ва сув омборларининг рўйхати келтирилган. Бу жадвалга узунлиги 10 км дан катта ва 10 км дан кичик (гидрологик кузатишлар олиб борилган) бўлган сув ҳавзалари киритилган. 2 а-жадвалда дарёларнинг узунлиги бўйича умумий сони ва ўрганганлиги келтирилган.
3-жадвал. Сув объектларидаги гидрологик станциялар ва постлар ва у ерда олиб борилган кузатишлар ҳақида маълумотлар берилган.
4-жадвал. Кўллар ва сув омборларининг сув юзаси майдони ва бошқа морфометрик кўрсаткичлар келтирилган.
5-жадвал. Кўллар ва сув омборларидаги пост ва станциялар ва уларда олиб борилганкузатишлар келтирилган.
6-жадвал. Сув юзасидан бўладиган буғланишни кузатувчи пунктлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
7-жадвал. Айрим сув объектларининг экспедиция асосида гидрологик ва гидрографик ўрганганлиги келтирилган .
Do'stlaringiz bilan baham: |