6-маъруза.
Мавзу. Асосий гидрологик кўрсаткичлар.
Асосий гидрологик кўрсаткичлар маълумотномаси Гидрометеорологик хизмат томонидан чиқариладиган МДҲ юза сув ресурслари номли маълумотноманинг ташкилий қисми ҳисобланади. I-нашри 1967 йил чоп этилган бўлиб, МДҲ территориясидаги пост ва станцияларнинг очилишидан 1962 йилгача бўлган кузатишлар маълумотлари киритилган.
Асосий гидрологик кўрсаткичлар ўз ичида том ва қисмларни, сув объектлари ва гидрологик станциялар рўйхатини, жойлашиш схемасини, канал ва бошқа гидротехник иншоатлар рўйхатини, дарёларнинг асосий гидрологик кўрсаткичларини, кўл ва сув омборларининг асосий гидрологик кўрсаткичларини жамлаган.
Асосий гидрологик кўрсаткичлар маълумотномаси 20 томга бўлинади, уларнинг айримлари ўз навбатида бўлимларга бўлинади. Маълумотномани томларга бўлиниши админстратив чегаралар асосида амалга оширилган.
4-том, бўлим-1 да Қирғизистон, Ўзбекистон, Тоджикистон ва Қозоқистон ҳудудида жойлашган дарё ва сув омборларининг асосий гидрологик кўрсаткичларини мужасамлаган. Бўлим-3 да Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан оқиб ўтган Амударё ҳавзасида жойлашган дарёлар, кўллар, сув омборлари ҳақида маълумотлар берилган. Гидрологик кузатишлар маълумотлари жадвалга жамланган. Табиий ва антропоген омиллар таъсирида сув объектлари режими ўзгариши ҳам киритилган. Ҳар бир жадвалга изоҳ келтирилган: бирламчи маълумотлар ҳақида, уларнинг сифати, олиниш услуби ва жадвалда жойлаштирилиши ҳақида.
Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида сув объектлари рўйхати алфавит тартибида келтирилган, дарё ва кўллардаги гидрологик кузатиш пунктларининг рўйхати ва схемаси келтирилган.
Асосий гидрологик кўрсаткичлар маълумотномасидаги жадваллларни тузишда бирламчи маълумотлар сифатида гидрологик йилномалар маълумотлари ва бир неча ташкилотларнинг маълумотлари олинган. Маълумотнома рўйхатида биринчи навбатда дарёлар, сўнг кўллар ва сув омборлари жойлаштирилган. Биринчи графикда барча сув обектларининг (дарё ва кўллардан ташқари) типи кўрсатилган. Айримларининг номлари қовус ичида берилган, чунки харитада бу номлар келтирилмаган бўлади. Булар маҳаллий номлар хисобланади. Агарда сув объекти бир неча ном билан ёзилса ёки номланса, графада асосий номи, сўнг қовусда қолган номлари берилади. 2-графада ушбу дарё қайси дарёга қуйилиши ёки қайси дарё ҳавзвсида жойлашиши берилган. 3-графада постлар рақами, гидрологик кузатув пунктлари рўйҳатида кўрсатилганлиги келтирилган. Бу рўйхатда дарёлар, кўллар ва сув омборларида мавжуд станция ва постларда олинган сув режими элементлари келтирилган: характерли сув сатҳлари, сув ва муаллақ оқизиқлар сарфи, сув ҳарорати, музлаш ходисалари, муз қалинлиги. 3 ва 4-графаларда дарёлар қуйилиш қисмларидан постларгача масофалар, сув йиғиш майдонлари берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |