Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)



Download 2,24 Mb.
bet6/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Товар-фонд биржалари. Бу биржаларда бир пайтнинг ўзида ҳам товарлар ҳам қимматли қоғозлар билан операциялар бажарилиши мумкин. Товар фонд биржаларини ҳам универсал биржа сифатда эътироф этиш мумкин.
Валюта биржалари. Хорижий валюталар бозорини ташкил қилиш ва хизмат қилиш мақсадида валюта биржалари ташкил этилади. Валюта биржалари одатда банклар томонидан таъсис этилади. Бугунги кунда бундай биржалар давлатнинг қаттиқ назорати остида фаолият олиб борадилар.
Валюта савдоларини ўтказишдан мақсад корхона ва ташкилотларнинг валюта захираларидан фойдаланишини таъминлашдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги савдони ташкил қилиш, талаб ва таклиф асосида хорижий валюта курсини белгилаш ва операцияларни амалга оширишни назорат қилиб турадилар. Савдоларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда валюта биржасининг аъзоси ҳисобланган ваколатли банклар иштирок этади. Валюта биржасининг аъзоси бўлмаган ваколатли банклар эса биржа савдоси иштирокчилари орқали валюта савдоси операцияларини амалга оширади. Корхона ва ташкилотлар улар учун тегишли валюта ҳисоблари очилган ваколатли банклар орқали валюта биржаларида валюта олди-сотдисини амалга оширишлари мумкин.
Валюта биржаларида валюта савдоси бўйича қуйидаги операция турлари амалга оширилиши мумкин:

  • савдо иштирокчилари томонидан хорижий валютани олиш ва сотиш;

  • тузилган битимлар юзасидан банклараро сўм ва хориж валютасида ҳисоб китоблар;

Савдо натижалари тегишли биржа ҳужжатлари билан расмийлаштирилади. Савдода сотиб олинган хорижий валюта учун уни сўмдаги қиймати савдо тугагандан сўнг 24 соат ичида тўлов амалга оширилиши шарт. Тўлов тегишли ҳисоб рақамига пул ўтказиш орқали амалга оширилади.
Интеллектуал мулк объектлари билан савдо қилувчи биржалар. Бундай биржаларда ақлий меҳнат маҳсули бўлмиш товарлар ва хизматлар айрибошланади. Биржада сотувчи ва харидор махсус товар ҳисобланмайдиган илмий ғоялар техникавий янгиликлар, санъат ва адабиёт асарлари ва шу каби бошқа алоҳида товар ҳисобланмиш Интеллектуал мулк объекларини олди-сотдиси юзасидан ўзаро муносабатда бўладилар. Бундан ташқари бу турдаги биржаларда илмий техникавий ишланмалар олди-сотдиси ҳам амалга оширилади. Улар амалда:

  • патент;

  • лицензия;

  • ноу-хау савдосидан иборат бўлади.

Интеллектуал товарлар биржаси ишлаб чиқариш новациясига хизмат қилади. Яъни, у фан техника ривожланишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун унинг аҳамияти нафақат умуммиллий, балки интернационал ҳамдир. Одатда бундай биржаларда инновация (янгиликларни жорий этувчи) фирмалари иш юритади. Улар янгиликларни топиш, уларни сотиш, ишлаб чиқаришга жорий қилиш юзасидан хизмат кўрсатадилар. Ҳозирда Лондонда интеллектуал мулк объектлари билан савдо қилишга ихтисослашган йирик «Сотби» аукцион бижаси фаолият олиб бормоқда.
Ҳозирги кунда республикамизда Интеллектуал мулк объекти билан савдо қилувчи биржалар йўқ. Лекин савдо муносабатларини ривожланиши билан бундай биржаларни ташкил топиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish