Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Товар биржалари савдоси объектлари



Download 2,24 Mb.
bet9/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Товар биржалари савдоси объектлари. Биржа фаолиятининг объекти бўлмиш товар сотишга тайёр бўлган тайёр маҳсулот, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, асбоб-ускуналар, кўчмас мулк, транспорт воситалари, бошқа мулклар, иш ва хизматлар бўлиши мумкин. Биржада ушбу товарлар олди-сотдиси билан боғлиқ битимларни тузишда амалда мавжуд товарларга ҳам (форвард), келажакда ишлаб чиқарилиши мўлжалланган товарларга нисбатан (фьючерс) ҳам тузилиши мумкин.
Товар биржасидаги товарларга қуйидаги талаблар қўйилади:

  • ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг оммавийлиги;

  • стандартлаштирилганлиги;

  • яхши сақланадиган бўлиши;

  • ташишга қулайлик;

  • товар сифатининг муайян истеъмолчилардан мустақиллиги, уларга боғлиқ эмаслиги;

  • товар тўғрисида маълумотларнинг тўпланганлиги ва уларнинг тўғрилиги;

  • товар сифатини баҳолашда биржа савдоси иштирокчиларининг бирлиги.

Биржа маъмурияти биржа савдоси товарларига нисбатан қўйиладиган талабларга риоя этилишини қаттиқ назорат қилади. Чунки савдога чиқарилган товарларни стандартларга ва шу товар тўғрисидаги маълумотларга тўғри келмаслиги мазкур биржага бўлган ишончни пасайишига олиб келади. Шунинг учун аксарият биржалар товарларни савдога чиқаришдан олдин улар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳақиқатга тўғрилигини аниқлаш мақсадида товарларни экспертизадан ўтказиш, ёки экспертизадан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат талаб қилишлари мумкин.
Ҳозирда биржаларда товар сифати ҳақида маълумот берувчи манбалар асосан товар ҳақидаги реклама маълумотлари, истеъмолчилар уюшмаси ва жамиятлари экспертларининг хулосалари, стандартлар ҳисобланади.
Фонд биржаларининг объектлари. Фонд биржалари савдосининг объектини қимматли қоғозлар ташкил этади. Қимматли қоғоз уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки заём муносабатларини тасдиқловчи дивидент ёки фоизлар кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш имкониятини назарда тутувчи пул ҳужжатидир. Қимматли қоғозларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • акциялар;

  • облигациялар;

  • чеклар;

  • депозит ва жамғарма сертификатлари;

  • векселлар;

  • қимматли қоғозлар;

  • бошқа конасамент.

Оддий қилиб айтганда, қимматли қоғозлар бу муайян нархда олинадиган ва сотиладиган ҳар қандай ҳужжатдир.
Қимматли қоғозлар ҳам фонд биржалари савдосига чиқарилар экан, улар тегишли тартибда экспертизадан ўтказилиши керак. Жумладан, «Тошкент» РФБси қошида эмитентнинг молиявий аҳволини экспертиза қилиш, унинг қимматли қоғозларини фонд биржалари савдосида иштирок этишига рухсат бериш ҳамда листинг ташкилотларнинг қимматли қоғозлари нархларини аниқ қилиш мақсадида махсус комиссия ташкил этилган. Мазкур эксперт-аниқлаш комиссияси зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланган:

  • қимматли қоғозларни биржа савдосига қўйишга рухсат берувчи лицензияларни бериш ва экспертизалар ўтказиш билан боғлиқ муаммоларни (савдоларни) кўриб чиқиш ва ҳал қилиш;

  • аниқлаш лозим бўлган қимматли қоғозларнинг минимал миқдорини (лот) белгилаш.

Ушбу комиссияга келган ҳужжатлар 30 кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади. Экспертизадан ўтган ва гувоҳнома олган қимматли қоғозлар аниқлаш журналига киритилади ва улар биржага олди-сотди қилиш учун тақдим этилади.
Қимматли қоғозларнинг аксарияти бозорда, биржада ёки бошқа жойларда, масалан фонд магазинларида, эркин сотилиши ёки олиниши мумкин. Лекин баъзи ҳолларда қимматли қоғозларнинг муомаласи чекланган бўлиши мумкин. Уни фақат келишилган муддатда қимматли қоғозларни чиқарганларгагина сотиш имконияти бўлиб, бошқаларга сотилмайди.
Бундай қимматли қоғозлар биржа товари ҳисобланмайди ва улар биржа савдосига қўйилмайди. Ягона нусхада ёки чекланган миқдорда бўлган қимматли қоғозлар ҳам биржа товари ҳисобланмайди. Чунки бундай қоғозлар биржа товарларига қўйилган умумий талабларга жавоб бермайди (оммавийлиги, кўп миқдордалиги). Биржа товари бўлиш учун бу қимматли қоғозлар доимий мавжуд талаб ва таклифни қондиришига етарли даражада чиқарилган бўлиши керак.
Шундай қилиб, биржада муомалада бўлган қимматли қоғозларнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:

  • қимматли қоғозни чиқарган орган (эмитент) томонидан бирор бир чекловларсиз эркин олиб сотилиши;

  • эмитентнинг ишончлилиги, унинг безиён фаолияти ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариши;

  • эмитент компания имкониятлари ва эркин муомаладаги қимматли қоғозлар ҳажми.


Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish