Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Биржа фаолиятининг объектлари



Download 2,24 Mb.
bet8/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Биржа фаолиятининг объектлари. Биржа савдосининг объекти биржа товари ҳисобланади. «Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, мол-мулк, шу жумладан, кўчмас мол-мулк, хизматлар, маҳсулот етказиб беришга доир шартномалар, интеллектуал мулк, қимматли қоғозлар, валюта маблағлари ва фуқаролик муомаласига киритилган бошқа товар биржа товари ҳисобланади.
Жаҳон амалиётидан келиб чиқиб биржа савдосига чиқариладиган товарларни қуйидаги уч асосий синфга бўлиб чиқса бўлади:

  • ашёвий товарлар;

  • қимматли қоғозлар;

  • хориж валютаси.

Ушбу товар қандай бўлишидан қатъий назар, маълум талабларга жавоб бериши керак. Одатда биржа товарларига қуйидагича талаблар қўйилади:

  1. Маълумки, одатда биржа савдоси товарсиз амалга оширилади. Шунинг учун товар стандарт бўлиши керак. Яъни, товарнинг сифати ва бошқа хусусиятлари амалдаги қонунчилик билан белгилаб қўйилган талабларга жавоб бериши шарт (стандартлилик талаби);

  2. Биржа товарини стандартлаштириш муайян турдаги ва гуруҳдаги товарлар бирини иккинчиси билан алмаштириш имкониятини яратади (ўзаро алмашиниши мумкинлиги талаби);

  3. биржа савдосига чиқариладиган товар кўп миқдорда бўлиши лозим. Бу товарлар талаб ва таклифни етарли даражада қондириши лозим (оммавийлик ва кўп миқдордалик талаби). Ягона турдаги ёки кам миқдордаги товарлар одатда аукционлар орқали сотилади;

  4. Биржа савдосида нархлар эркин шаклланади. Шунинг учун савдога чиқариладиган товар талаб ва таклиф асосида нархини эркин белгилаш мумкин бўлган товар бўлиши керак (нархнинг эркин шаклланиши талаби).

Булар биржа товарларига қўйиладиган умумий талаб ҳисобланади. Булардан ташқари, ҳар бир биржанинг ички тартиб қоидаси билан унда савдоси амалга ошириладиган товарларга нисбатан қўшимча талаблар ҳам қўйилиши мумкин. Лекин бу талаблар қонун нормаларидан четга чиқиб кетмаслиги керак.
Биржа турига қараб, биржа фаолияти объектларининг ўзига хос хусусиятлари ҳам ўзгаради. Энг кўп тарқалган биржаларнинг турларини фаолиятига қараб, улардаги савдода нималар объект бўла олишлиги бу объектларнинг ўзига хос хусусиятларида яққол намоён бўлди.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish