Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)



Download 2,24 Mb.
bet5/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

1-жадвал











Бозор муносабатларининг элементлари



































































Операциялар




Активлар




Иштирокчилар














































Олди




Иш кучи




Дастлабки сотувчилар
















Сотди




Сармоя




Харидорлар
















Гаров




Товарлар




Бозор воситачилари
















Ҳадя




























Ишончли бошқарув




























Кредитлаш




























Бошқалар













Биржа савдоси тавсифномаси


«Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасида биржаларнинг турлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унга мувофиқ биржалар ихтисослашувига қараб, қуйидаги турларга бўлинади:



  • товар биржалари. Булар ўз навбатида муайян турдаги товарлар билан савдо-сотиқ қилишга ихтисослаштирилган ва бир қанча турдаги товарлар билан савдо қилишга ихтисослаштирилган (универсал) биржаларга бўлинади;

  • фонд биржалари;

  • товар фонд биржалари;

  • интеллектуал мулк объектлари билан савдо-сотиқ қилувчи биржалар;

  • аралаш биржаларга бўлинади.

Товар биржалари энг кўп тарқалган бўлиб, товарларнинг улгуржи бозори ҳисобланади. Бундай биржаларнинг аҳамияти жуда катта ҳисобланади. Одатда товар биржалари универсал ва ихтисослаштирилган товар биржаларига бўлинади.
Универсал товар биржаларида турли хил товарлар савдоси амалга оширилади. Универсал товар биржаларига мисол қилиб Чикаго товар биржасини, Токио товар биржасини, Лондон товар биржасини, Тошкентдаги Товар ва хом ашё биржасини келтириш мумкин.
Ихтисослаштирилган товар биржалари муайян товарлар савдосини амалга оширади. Товар биржаларини ташкил қилишда уларни ихтисослаштиришга кўпроқ эътибор қаратилади. Ихтисослаштиришнинг моҳияти шундаки, биржага бевоста ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар таклиф қилинади. Натижада муайян товарнинг концентрацияси даражаси ҳамда биржа савдо обороти миқдори ортади. Жаҳон амалиётига мурожаат қиладиган бўлсак, биржаларнинг ихтисослашуви қуйидаги қулайликларни яратиб бериши мумкин:

  • товар савдосини тезлатади;

  • монопол ишлаб чиқарувчилар таъсирини камайтиради;

  • сотувчи ва харидорлар тайяниши мумкин бўлган нархни белгилайди;

  • биржа стандартларининг малакали ишлашини таъминлайди.

Ихтисослаштирилган товар биржаларига металл савдоси бўйича Лондон биржасини, Нъю-Йорк биржасини, Париждаги МАТИФ биржасини келтириш мумкин.
Фонд биржалари. Фонд биржаси - қимматли қоғозлар бир маромда муомалада бўлишининг зарур шарт-шароитини таъминлаш, уларнинг бозор баҳосини (қимматли қоғозлар талаб ва таклифи ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи нархларни) белгилаш ва уларга доир маълумотларни керагича тарқатиш, қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларининг касб-маҳоратини юқори даражада сақлаб бориш фаолиятининг алоҳида соҳаси бўлган ташкилотдир.52
Фонд биржалари қимматли қоғозларнинг ташкилий шаклланган иккиламчи бозоридир. Фонд биржаларида бозор қилишнинг муҳим хусусиятлари шундаки, биринчидан, битим тузиш учун пул маблағлари ва қимматли қоғозларнинг нақд бўлиши талаб этилмайди. Иккинчидан, нархни шакллантириш жараёни аниқлаш комиссиясининг қатъий назорати остида амалга оширилади.
Мамлакатимизда биринчи бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан «Тошкент» Республика фонд биржаси (РФБ) ташкил қилинган.53
«Тошкент» РФБнинг ҳар бир вилоятда ўз филиаллари мавжуд бўлиб, биржада рўйхатдан ўтган брокерларнинг сони 100га яқиндир. Нормал фаолият олиб бораётган фонд биржасини шакллантириш учун унда иложи борича кўп миқдорда фирма ва фуқароларнинг иштирок этишини таъминлаш керак. «Тошкент» РФБси таҳликани (таваккалчилик доирасини) минималлаштириш, ўзининг доимий мижозларига сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг алданиб қолишига йўл қўймаслик мақсадида кўпгина ишларни амалга оширмоқда. Биржанинг эксперт комиссияси эммитентлар томонидан тақдим этилаётган маълумотларни тўғрилигини қатъий текшириб, назорат қилиб туради, таҳлика даражаси ҳамда акциянинг инвестиция жалбини анализ қилиб боради.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish