VII боб. Тадбиркорлик субъектларининг божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш қоидалари
1§. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари фаолиятиíèíã ҳуқуқий асослари Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритиб, сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий муносабатлар ислоҳ қилина бошлаши билан бозор иқтисодиётига ўтиш давомида республиканинг миллий манфаатларини ҳимоя қилишга даъват этилган мустақил давлат божхона сиёсати ишлаб чиқила бошланди ва уни амалга оширишга киришилди. Ўзбекистон Республикасининг сиёсати халқаро амалиётда тўпланган божхона ишининг энг илғор тажрибаëàðига асосланади ва иқтисодиёт ҳамда жамиятнинг ўтиш давриäа ўзига хос вазифаларни ҳал этиши керак.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари тизимини Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси, «Давлат божхона хизмати тўғрисида» ва «Бож тарифи тўғрисида»ãè Қонунлари ташкил қилади.
Божхона органлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Давлат божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида ягона бож сиёсати ўтказилишини, божхона ишлари тўғрисидаги қонунучиликка риоя этилишини, ДБҚ органлари тизимининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги £онунининг 4-моддасида божхона органларининг асосий вазифалари берилган.
Божхона органларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларини ҳимоя қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва ўз ваколати доирасида унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш;
божхона сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;
божхона тўловларини ундириш;
божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари шундай назоратдан ўтказилишини таъминлаш;
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш, уни аниқлаш ва уларга чек қўйиш;
ташқи иқтисодий фаолиятга доир божхона статистикасини ҳамда товар номенклатурасини юритиш;
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг божхона ишига оид қисмидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги £онунининг 5-моддасида божхона органларининг ҳуқуқлари ўз аксини топган.
Божхона органларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:
товарлар ва транспорт воситаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса, жисмоний шахсларнинг ўзини кўздан кечириш;
юридик ва жисмоний шахслардан кўздан кечириш учун товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш;
валюта назоратини амалга ошириш;
молия, банк ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек юридик ва жисмоний шахслардан экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ахборот ва ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни олиш;
божхона назоратидан ўтказиш мақсадида товарлар ҳамда бошқа буюмлардан намуна ва нусхалар олиш;
божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар сақланаётган ҳудудларга ва биноларга белгиланган тартибда кириш;
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига доир материалларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш;
божхонага оид ҳуқуқбузарликларнинг бевосита предмети бўлган товарлар ва транспорт воситаларини қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда ушлаб туриш ҳамда олиб қўйиш;
экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда, шунингдек акциз маркалари қуйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда уларни мусодара этиш тўғрисида қарор қабул қилиш:
суриштирув ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
божхонага оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга хизмат қиладиган техникавий ва махсус воситаларни қўллаш.
Божхона органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.
2§. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик тушунчаси ва моҳияти Контрабандага, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузишларга ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий бож тўловларини тўлашдан бош тортишга қарши кураш функцияси Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг асосий функцияларидан бири эканлиги қонун билан мустаҳкамланган. Юқорида айтиб ўтилган функция билан қонун ҳужжатлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сирасига киритилган божхона органларининг мавқеи ҳам белгилаб берилган, бу, шубҳасиз, ўз функционал вазифаларини ҳал этишда божхона органларининг ҳуқуқини кенгайтиради.
Божхона органлари божхона билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши кураш вазифасини ҳал этиб, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилишига барҳам бериш мақсадида ҳуқуқий мажбурлаш, санкция усулларини қўллайдилар.
Божхона билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси божхона органларинингҳуқуқни қўллаш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Божхона êодексининг IX ва X бўлимлари қоидалари билан қонуний тартибга солинади. Ушбу қоидалар асосида божхона ҳақидаги қонунлар бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларига тегишли масалалар бўйича норматив база шаклланади.
Божхона кодексида божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тушунчасига кенг изоҳ берилган. У 129-моддада келтирилган. Ушбу моддага мувофиқ Божхона êодексида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган божхона қоидаларига айбли ғайриҳуқуқий риоя этмаслик божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши деб ҳисобланади.
Божхона кодекси, «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва божхона расмийлаштируви (шу жумладан божхона режимлари) тартибга, божхона тўловларини тўлашга, божхона имтиёзлари бериш ва улардан фойдаланишига тажовуз қилувчи шахсларнинг ҳуқуққа зид тусдаги хаттиҳаракати ёхуд ҳаракатсизлигидир. Бунинг учун (яъни уларнинг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги учун) Божхона кодексида жавобгарлик назарда тутилган.