Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги ишни юритишда қатнашувчи шахслар



Download 2,24 Mb.
bet17/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги ишни юритишда қатнашувчи шахслар. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги ишни юритишда жавобгарликка тортилувчи шахсдан ташқари, унинг вакили, адвокати, эксперт, мутахассис, таржимон, гувоҳ, холис, қатнашишлари мумкин.
БК нинг 184-моддаси, МЖК нинг 271-моддасиäà áожхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни юритишда шахсларнинг иштирок этишини истисно қилувчи ҳолатлар белгилаб қўйилган.
Агар ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфатдор бўлсалар, божхона органиннг мансабдор шахси божхона ҳақидаги қонун ҳужжжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни юритиши, эксперт, мутахассис, таржимон, холис эса ишни юритишда иштирок этиши мумкин эмас. Бу ҳолда божхона органинг мансабдор шахси, эксперт, мутахассис, таржимон, холис ўзини ўзи рад этиши шарт, жавобгарликка тортилаётган шахс, унинг вакили адвокат эса бу шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад қилишлари мумкин.
Эксперт, мутахассис, таржимоннинг ўз касбига нолойиқлиги аён бўлиб қолса, улар ҳам рад қилиниши лозим.
Рад қилиш тўғрисида ариза бериш ишни юритишни тўхтатиб қўймайди.
БК нинг 185-моддаси, МЖК нинг 301-моддасига биноан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларин бузганлик тўғрисидаги иш бўйича чиқимларга бағишланган божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича чиқимлар қуйидагилардан иборат:
гувоҳлар, экспертлар, мутахассислар, таржимонлар, холисларга тўланадиган суммалар;
текширув ва инвентарлаш муносабати билан сарфланган суммалар;
далилларни сақлаш, ташиш (жўнатиш) ва текшириш учун сарфланган суммалар;
ишни юритиш ва кўриш муносабати билан божхона органи қилган бошқа харажатлар.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича чиқимлар жазхо бериш тўғрисидаги қарор кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахс зиммасига юкланади. Агар божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича бир нечта шахсга жазо берилган бўлса, ишни кўраётган божхона органининг мансабдор шахси уларнинг ҳар бири зиммасига юкланадиган чиқимлар ми³äорини аниқлайди.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни юритиш тўхтатилган тақдирда, юзага келган чиқимлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилши лозим.

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish