Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


§. Рекламани жойлаштириш ва тарқатиш тартиби



Download 2,24 Mb.
bet25/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

5§. Рекламани жойлаштириш ва тарқатиш тартиби


Рекламани жойлаштириш ёки тарқатиш тадбиркорликнинг муҳим иқтисодий қонуниятларидан биридир. Чунки, маҳсулот ишлаб чиқарилган (хизмат кўрсатиш бошланган) вақтдан бошлаб тадбиркор ўз маҳсулоти учун мижоз қидиради. Бундай пайтда эса реклама унга дастлабки даромад олиш йўлларини кўрсатиб беради. Реклама қонунчиликка кўра бир неча усул ва воситаларда тарқатилади.
«Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасида рекламани телевидение ва радиода бериш тартиби белгиланган. Бунга кўра эфир ташкилотлари ҳар соатига реклама вақтини 10 фоиздан оширмасликлари керак. Бу қоида махсус реклама каналларига татбиқ этилмайди. 45 минутдан ортиқ давом этадиган маданият, спорт ва филъмлар билан боғлиқ кўрсатувларда дастур реклам учун бир марта узиб қўйилиши мумкин. Реклама бу муддатдаги кўрсатув бошланиши ёки тугаганидан сўнг ҳам берилиш мумкин. Расмий давлат анжуманлари вақтида реклама жойлаштириш тақиқланади. Шунингдек, ўн тўрт ёшгача бўлган болалар дастурларига ҳам реклама жойлаштириш тақиқланади. Бу қоида ижтимоий рекламаларга тадбиқ этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2001 йил 6 апрелдаги «Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1024-қарори (бундан кейин Низом деб юритилади) рекламани жойлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 18-моддасида ва Низомда босма оммавий ахборот воситаларидаги рекламанинг ҳажми, мавзусини шу оммавий ахборот воситаларининг ўзлари мустақил белгилашлари ўрнатилган.
Ташқи реклама бино ва иншоотларданинг ташқарисида ўрнатилади. Бундай рекламларни жойлаштириш тартиби маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланади. Транспортда реклама жойлаштиришнинг алоҳида тартиблари белгиланган. Бу қоидалар «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасида ўрнатилган. Дори воситалари, тиббий буюмлар, маиший кимё воситалари, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламасини жойлаштириш ва тарқатиш ҳам алоҳида тартибда олиб борилади.
Қонунчиликда реклама берувчи, реклама тайёрловчи ва тарқатувчи реклама материалларини охирги марта реклама эълон қилинган кундан бошлаб бир йил мобайнида сақлашлиги қоида тариқасида белгилаб қўйилган.
Низомда рекламага рухсат бериш тартиби ва рухсат берувчи органларнинг рўйхати ҳам кўрсатиб ўтилган. Рухсат олишда реклама берувчи қандай ҳужжатларни тақдим этиши белгиланган. Бу тартиб ўз навбатида реклама тўғрисидаги қонунчиликнинг тўғри ижро этилиши, бу фаолиятда монополияга йўл қўймаслик, ягона рўйхат юритиш, тегишли ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган.


Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish