XI-боб. Тадбиркорлик фаолиятини ахборот билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари
Дарсликнинг ушбу ўзига хос бўлимини ёритишдан олдин, ахборот билан таъминлаш ўзида нимани ифодалашини ва у ҳозирги кунда тадбиркорлар учун қанчалик зарурлигини аниқлаш ва белгилашда ёрдам берадиган бир қатор ҳолатларни эслатиб ўтиш лозим.
1§. Ахборотлаш тизимини ташкил этиш
Ахборот билан таъминлаш тушунчаси. Бозор иқтисодиёти ривожланишини исталган шахс учун ахборотлар оламига кириш, ахборотларни тўплаш ва алмаштириш тегишли даражада эркин бўлмагани ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Товарлар муомаласида ахборотлар тижорат қийматига эга бўлиб, баъзи ҳолларда контрагент (тижорат шериги) учун аҳамиятга эга бўлган белгиланган сигнал (товуш)ларни ўзида ифодалайди (масалан, исталган шахслар учун юридик шахсларнинг оммавий реестри, ер кадастрлари, ихтироларнинг давлат реестри ёки акциядорлар реестри). Бошқа ҳолларда эса, ахборотлар ҳуқуқ объекти бўлиши мумкин. Агар у олиб қўйилса, шундай ҳол рўй беради.66 Учинчи ҳолларда у товарлар ҳаракатини таъминлайди.67 Ахборотлар ҳужжатлаштирилган ва ҳужжатлаштирилмаган шаклда бўлиши мумкин. Замонавий бозор шароитида «қайта моддийлаштириш» («Дематериализация») умумий анъанасида ҳужжатлаштирилган ахборотли ёзувлар мулкнинг мавжуд эканлигини ифодаловчи ягона тасдиқ эканлигини билдирувчи ҳолатлар бир неча бўлиб, у жиддий низоларга сабаб бўлмоқда, масалан, нақд бўлмаган пуллар ёки ҳужжатсиз қимматли қоғозлар.68
Шундай қилиб, ахборотлар индустрияси ва инфраструктурасини қамраб олган рекламадан тортиб замонавий электрон алоқа воситаларигача бўлган ахборот билан таъминлаш тушунчасини ушбу нашрда жуда кенг контекстда кўриб чиқишнинг иложи ҳам ва бунга ҳожат ҳам йўқ. «Ахборот билан таъминлаш» атамасининг қатъий белгиланмаганлиги унинг кўп маъноли бўлишини таъминлайди ва турли талқин этилишига олиб келади. Ахборот билан таъминлаш деганда, коммуникация воситалари билан элементар техник ёритиш ҳам, алоқа ва коммуникация воситалари ҳам ахборотлашган кузатув жараёни (техник ҳамкорлик, ўз вақтида хабардор қилиш, баён қилиш, танишиш ва ҳ.к.) ҳам маслаҳат шаклидаги пулли (пулсиз) хизмат ҳам, ахборотлаштирилган (ахборот-қидирув) тизимлар ва дастурли маҳсулотларга киришга рухсат бериш ҳам ва ниҳоят муаллифларнинг интеллектуал мулки ҳисобланган ёки ҳисобланмаган ахборотлаштирилмаган маҳсулотнинг ўзи ҳам тушунилади
Ушбу таърифдан қуйидагилар англашилади, биринчидан, давлат органларини ахборотлар билан таъминлаш ушбу тадқиқот педмети ҳисобланмайди. Чунки, бу ҳолат кўп жиҳатдан маъмурий қонунчиликка тааллуқли бўлиб, давлат органларининг ўзаро алоқалари ва уларни ахборотлар билан таъминлаш ушбу қонунчилик билан тартибга солинади. Иккинчидан, тадбиркорни ахборот билан таъминлаш пулли ёки пулсизлиги аҳамиятга эга эмас ва ҳақ доим ҳам ахборот билан таъминловчи хусусий ёки оммавий орган эканлигига мос келмайди. Учинчидан, тадбиркорларни ахборот билан таъминлаш фақатгина уларнинг касбий фаолияти соҳасидаги қисми қонунчиликда ўз аксини топган. Тўртинчидан, институционал механизм (ахборот хизмати инфраструктураси, аниқроғи тижорат билан шуғулланадиган агентлик ва органлар)ни яратиш ва давлат органларининг тадбиркорларни тез ўзгариб турувчи хўжалик фаолиятининг ҳуқуқий базаси тўғрисида оператив хабардор қилиш бўйича вазифаларни амалга оширишда давлат муҳим ўрин эгаллайди ва баъзи ҳолларда жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |