Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)



Download 2,24 Mb.
bet21/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Контрабанда (лотинча contra - қарши, bando - ҳукумат фармони сўзларидан олинган).

Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш -


мол-мулк мусодара қилиниб ёки мусодара қилинмай беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ядровий, кимёвий, биологик ва оммавий қирғин қуролининг бошқа турларини, шундай қуролларни яратишда фойдаланилиши мумкинлиги аён бўлган материал ва мосламаларни, шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорларда контрабанда қилиш,-
мол-мулк мусодара қилиниб, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жиноят кодексининг 182-моддаси бўйича божхона қонунларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик товар ёки бошқа қимматликлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда жуда кўп миқдорда ўтказилганда, шунингдек ушбу моддада кўрсатилган бошқа жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда юзага келади. Товар ёки бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказишнинг бошқа ҳолларида айбдор шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилади (божхона қонунларини бузиш).
Жиноят кодексèнинг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратини четлаб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда уларни божхона органи бўлмаган жойдан ёки божхона расмийлаштируви ва назорати амалга ошириладиган вақтдан ташқари вақтда ўтказиш тушунилади. 
Жиноят кодексининг 246 ва 182-моддалари диспозициясида назарда тутилган ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона назоратидан яшириб Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш деганда уларни хуфя жойлардан ва топишни қийинлаштирадиган усуллардан фойдаланиб ёки бир тусдаги ашёга иккинчисининг кўринишини бериб ўтказиш тушунилади. 
Махсус сақлаш жойлари деб хуфя жойларни, шунингдек контрабанда мақсадларида транспорт воситаларига олдиндан қайта ишланиб, йиғилиб ва шунга ўхшаш йўллар билан жиҳозланган ва мослаштирилган конструктив сиғимли идишлар ва бошқа ашёлар ҳисобланади.
Ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда ашёларни, товар ва бошқа қимматликларни божхона чегарасидан ўтказиш учун асос тариқасида қалбаки ҳужжатларни, қонунга хилоф йўллар билан олинган ҳужжатларни ёõуд ёлғон маълумотлар ёзилган ҳужжатларни божхона назоратига тақдим этиш тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси божхона қонунига мувофиқ божхона идентификация воситалари деганда сурғичлаш, муҳрлаш, рақамли, ҳарфли ва бошқача тамғалар, идентификация белгиларини қўйиш, штамплаш, намуна ва нусõалар олиш, товарларни, бошқа қимматликларни хатлаш, чизмалар тузиш, миқёсни тасвирлаш, фотосуратлар, расмларни тайёрлаш, товарлар билан бирга юбориладиган ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш ва ҳоказолар тушунилади.
Божхона идентификация воситаларидан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ёки ўзга давлатлар божхона органлари томонидан татбиқ этилган идентификация воситаларини ўзгартириши, йўқ қилиши, бузиши ёõуд йўқотиши билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексиниíã 246-моддасида қайд қилинган контрабанда ашёларини ёõуд 182-моддасида кўрсатилган товар ва бошқа қимматликларни декларацияга киритмаслик ёки ўзгача ном билан декларацияга киритиш деганда шахсларнинг чегарадан ўтказилиши лозим бўлган контрабанда ашёларини ёхуд товар ёки бошқа қимматликларни декларация қилиш тартибини бузиши билан боғлиқ ҳаракатлари, яъни божхона қонунлари томонидан ўрнатилган декларация қилиш формаси ва жойи тўғрисидаги, уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги, декларация ва бошқа қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги талабларга риоя этмаслик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ёки унинг ҳудудидан олиб чиқилаётган контрабанда ашёлари, товар ва бошқа қимматликларнинг тури, сони хусусида декларацияга сохта маълумотлар киритиш тушунилади.
Била туриб қалбаки ҳужжат тузган ёки ҳужжатга ёõуд била туриб олган қалбаки ҳужжатига сохта маълумотлар киритган ва уни божхона органларига ҳақиқий ҳужжат сифатида тақдим этган шахс жиноятлар мажмуи бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 209 (ìансаб сохтакорлиги) ва 228-(ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 182-моддаси 1-қисмининг "б" бандида назарда тутилган жиноятнинг субъекти чегарада назорат функциясини амалга ошираётган мансабдор ва бошқа шахслар, шунингдек товар ва бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикаси чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилган шахслар ҳисобланади.


Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish