Тадбиркорлик ҳуқуқи (махсус қисм)


Валюта биржаларининг объектлари



Download 2,24 Mb.
bet10/53
Sana15.04.2022
Hajmi2,24 Mb.
#553446
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
2.Тадбиркорлик хукуки Махсус кисм 2002

Валюта биржаларининг объектлари. Валюта биржаларидаги савдонинг объекти бўлиб, хорижий давлатларнинг валюта қимматликлари ҳисобланади. Бундай валюта қимматликларига нафақат хорижий давлатнинг пул бирлиги, балки чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар, тўлов ҳужжатлари, қимматбаҳо металлар тушунилади. Валюта товар сифатида ўзига хос хусусиятларга эга. Валюта олди-сотдисини амалга оширишда МБ томонидан белгиланган валюта курси асосида биржа савдоси амалга оширилади.
Валюта курси иккита валюта ўртасидаги нисбатни билдиради. Шу орқали икки валютанинг алмашинуви амалга оширилади.
Валюта биржаларида валюта курсини белгилашда тўғри ва тескари аниқлаш турлари қўлланилиши мумкин. Тўғри аниқлашда муайян миқдордаги миллий валюта нисбатини белгилайди. Масалан:
1 АҚШ доллари қиймати-330 сўм;
1 инглиз фунт стерлинги қиймати-260 сўм.
Тескари аниқлашда эса (ҳозирда фақат Англлияда қўлланилади) маълум бир миқдордаги миллий валютага нисбатан чет эл валютаси олинади. Масалан:
1 инглиз фунт стерлинги қ-1,82 $;
1 инглиз фунт стерлинги қ-0,543 немис маркаси.
Валюта биржаларида валюта бўйича асосан қуйидаги иккита операция амалга оширилади:

  • биржа иштирокчилари томонидан хорижий валютани олиш ва сотиш;

  • тузилган битимлар бўйича миллий ва хорижий валюталарда тўловларни амалга ошириш.

Биржа фаолиятининг субъектлари. Биржа фаолиятининг иштирокчиларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:

  1. Биржа иштирокчилари. Булар жумласига биржа устав жамғармасида иштирок этувчи, унинг фаолият юритишига аралашиши ва шу каби бошқа ҳаракатларни амалга оширишга ваколатли бўлган шахсларни киритиш мумкин. Булар биржа таъсисчилари ҳам бўлиши мумкин, биржа ташкил этилганидан сўнг эса унинг устав капиталида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган шахслар ҳам бўлиши мумкин;

  2. Биржа аъзолари. Булар жумласига биржанинг устав жамғармасида иштирок этмасдан, биржа савдосида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган шахслар, хусусан, брокерлар54, дилерлар55, брокерлик ва дилерлик фирмалари киради.

Биржа савдосида иштирок этишни мақсад қилиб қўйган субъектлар мазкур биржадан брокерлик жойларини сотиб олишлари лозим. Агар биржанинг брокерлик жойи жисмоний шахс томонидан сотиб олинган бўлса, мазкур шахс тегишли тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органидан якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганидан ҳамда банкда ўз ҳисоб рақамини очганидан сўнг биржа савдосида олди-сотди қилишига рухсат берилади. Брокерлик жойига эга бўлмаган биржа аъзолари биржа савдо-сотиғида брокерлик фирмалари ва биржада мустақил фаолият юритаётган брокерлар билан шартнома тузиб, иштирок этишлари мумкин.
Брокерлик фаолияти асосан у билан шартнома тузган мижознинг биржада у ёки бу битимларини тузиш билан боғлиқ кўрсатмаларини амалга оширишдан иборат.
Брокер билан мижоз ўртасида тузиладаган шартномалар турлича бўлиши мумкин. Масалан:

  • брокерлик хизматини кўрсатиш ҳақида шартнома доимий мижоз билан муайян муддатга тузилади;

  • ахборот хизмати кўрсатишга доир келишувда мижоз ўзига керакли бўлган биржа фаолияти билан боғлиқ ахборотларни олишини назарда тутиши мумкин;

  • шунингдек вакиллик ёки биргаликда ҳамкорлик тўғрисида келишув ҳам тузилиши мумкин.

Фонд биржалари ва валюта биржаларининг иштирокчилари ва аъзоларига нисбатан қонун чиқарувчи алоҳида талаблар қўяди.
Фонд биржалари муассислари сифатида фақатгина қимматли қоғозлар муомаласини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома (лицензия)ни олган юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.56
Фонд биржаси аъзолари эса биржада брокерлик жойини сотиб олишлари учун қимматли қоғозлар билан опрецияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи малака аттестатини олган бўлиши лозим. Демак, фонд биржаси фаолиятининг субъектлари махсус ҳуқуқ лаёқатига эга бўлишлари лозим экан.
Валюта биржаларида биржа аъзолари ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва ваколатли банкларгина биржа савдосида иштирок этиши мумкин. Биржа аъзолари ҳисобланмаган банклар эса биржада валюта билан боғлиқ операцияларни биржа иштирокчилари орқали амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси аъзолигига қабул қилиш ҳамда ким ошди савдосига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва қонуности актлари, хусусан, Марказий банкнинг тегишли меъёрий ҳужжатлари билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси валюта биржасига норезидентлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсати билан киритилади.
5§. Биржа ва унинг аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари
Биржанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари кўлами «Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунда батафсил кўрсатиб ўтилган. Биржа қонун ва ўз устави доирасида биржа савдо-сотиғи қоидаларини белгилаш; бу қоидалар талабларини биржанинг барча иштирокчилари томонидан ижро этилишини талаб этишга ҳақли ҳисобланади. Қонунчиликда биржаларнинг қуйидаги ҳуқуқлари мустаҳкамланган:

  • инвестицион институтларнинг биржа аъзоси бўлиши учун лозим бўлган минимал мажбурий талаблар доирасини белгилаш;

  • биржа савдоси вакиллари учун малакавий талаблар ўрнатиш;

  • биржа йиғилишлари (мажлислари) чақириш ва ўтказиш;

  • эксперт, малакавий ва аниқлаш комиссияларини ташкил қилиш, уларнинг ишлаши учун зарур бўлган консулътация, маълумотхона ва бошқа муассасаларни очиш, ҳамда биржа савдоси операциялари билан боғлиқ низоларни ҳал қилиш учун низоларни кўриб чиқувчи комиссия тузиш;

  • ўз устави доирасида биржа аъзоларининг кириш ва даврий бадалларини, битимларни тузганлик, техник хизматлар кўрсатганлик, биржа савдосида доимий ва бир марта иштирок этиш учун ҳақни белгилаш ва олиш;

  • устав, биржа йиғилишлари қоидаларини бузганлик ва рўйхатдан ўтиш йиғимини тўламаганлик учун жавобгарлик белгилаш;

  • биржа буклетлари, маълумотномалари, тўпламларини чиқариш;

  • назорат қилувчи органларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан суд тартибида шикоят қилиш;

  • юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган шўъба корхоналар, шунингдек, биржа инфраструктурасини шакллантирувчи филиаллар ва алоҳида бўлинмалар ташкил қилиш;

  • ўз уставидан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.

Биржа қуйидаги мажбуриятларга эга бўлади:

  • биржа савдосини ўз вақтида ташкил этилиш ва бир маромда олиб борилишини таъминлаш;

  • биржа операцияларини бошқариш;

  • товарларга бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро нисбати асосида нархлар аниқлаши;

  • биржа аъзолари ва мижозларига ташкилий йўсиндаги ҳамда бошқа ҳил хизматлар кўрсатиши;

  • мунтаззам равишда (ҳафтасига камида бир марта) нарх-наво аниқланишига, индексация ва ўзгаришига, савдо-сотиқ вақти, товарлар, битим ҳажмлари, контрактларнинг миқдорларига ва бошқа кўрсатикичларга доир ахборотлари, товарлар бозорининг аҳволи ва унинг ривожланиши тахминларига доир таҳлилий нархларни эълон қилиши шарт.57

Биржа муассислари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • биржани ташкил қилиш, уни устав капиталида иштирок этиш ва ундан чиқиш;

  • биржани таъсис ҳужжатларини тузиш ва уларни тасдиқлаш, бу ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

  • биржа ва унинг шўъба корхоналарини фаолиятини текшириб бориш;

  • тегишли ваколатга эга бўлган58 ва лозим деб топган тақдирларида биржа муассислари умумий йиғилишини чақириш;

  • биржа мол-мулкидан фойдаланиш тартибини белгилаш;

  • брокерлик жойи сотиб олиш, ёхуд биржада брокерлик жойига эга бўлган бошқа шахслар билан шартнома тузиш орқали биржа савдо-сотиғида иштирок этиш;

  • қонун билан белгиланган бошқа ҳуқуқларни амалга оширадилар.

  • Биржа муассисларининг мажбуриятлари:

  • ўз вақтида биржанинг устав фондига таъсис пайлари ва кириш бадалларини тўлаш;

  • нархлар даражасининг ўзгариши билан биржа устав фондини ҳар йили қайта индексация қилиб бориш;

  • қонунчилик, шунингдек биржанинг таъсис ҳужжатлари билан белгиланган бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.

Биржа аъзоларининг (брокерлар ва диллерлар) ҳуқуқлари:

  • биржа савдо-сотиғида иштирок этиш ва унинг бошқа аъзолари билан муомалага киришиш;

  • биржадаги нарх-наво аниқланиши, унинг индексацияси ва ўзгариши, савдо-сотиқ вақти, товарлар, битим ҳажмлари, контрактларнинг миқдорлари ва бошқа кўрсатикичларга доир ахборотлар, товарлар бозорининг аҳволи ва унинг ривожланиши тахминларига доир таҳлилий нархлар билан танишишдан иборат.

  • Биржа аъзоларининг мажбуриятлари:

  • ўз вақтида кириш ва даврий бадалларни тўлаб бориш;

  • биржанинг ички тартиб-қоидасига риоя этиш;

  • ғирром рақобатга йўл қўймаслик.

Биржада тузилган битимлар бўйича уни аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ФК, тегишли қонун ҳужжатлари ва мазкур битимлар билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Товар ва хом ашё биржалари савдоларида импорт контрактлари тузиш тартибига59 мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаларида импорт товарларни сотувга қўйиш тартиби белгиланган. Унга мувофиқ, сотувчи норезидентнинг брокери сотувга қўйилаётган товар хақиқатда унинг мижозининг мулки эканлиги ва ўзида товарнинг товарнинг мавжудлигини тасдиқловчи мулкдор имзолаган ҳужжатни, агар товар мавжуд бўлмаса ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланган товарнинг тайёрланиши тўғрисида кафолат хатини, импорт товарларни биржа савдолари орқали сотишга контракт тузиш учун зарур бўлган барча шартлар, яъни товарнинг тўлиқ номи, ўлчов бирлиги, сони, сифат сертификати, биттасининг нархи, товарнинг келиб чиқиш сертификати ва зурур бўлганида бошқа маълумотлар кўрсатиб ўтиладиган буюртманомани, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ваколатли вазирликлар ва идораларнинг хулосаларини тақдим этишлари лозим.
6§. Биржа шўъбалари, бўлинмалари, ваколатхоналарининг ҳуқуқий ҳолати
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига асосан биржалар ўз хўжалик фаолияти даврида шўъба корхоналар ташкил этиши, ваколатхона ва филиаллар очиши мумкин.
«Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонун 10-моддасининг 4-қисмига асосан, биржа биржа савдоси ва биржа инфраструктурасини ташкил қилувчи (консалтинг, реклама ва бошқа турдаги хизматлар) корхоналарни муассиси бўлиши мумкин. Лекин айнан шу модданинг 3-қисмига биноан, биржа ишлаб чиқариш, савдо ва савдо-воситачилик фаолиятини ўзларининг мақсади қилиб қўйган, шунингдек мазкур биржада брокерлик ўринларига эга бўлган корхона муассаса ва ташкилотларга улуш қўшиши, уларни пайлари, хиссалари ва акцияларини олиши, шунингдек уларнинг муассиси бўлиши мумкин эмас.
10-модданинг иккала қисмини таққослаш биржалар фақат биржа фаолиятини самарали амалга оширишга кўмаклашувчи корхона, муассаса ва ташкилотларнинг муассиси бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Биржа шўъба корхона сифатида депозитарийлар, ҳисоб-клиринг палаталари, биржа фаолиятига доир ахборотларни чоп этадиган ва тарқатадиган корхоналар таъсис этиши мумкин.
Биржа ФКнинг 67, 70 моддаларига асосан шўъба корхоналарни таъсис этиши, ёки мавжуд корхоналарни устав фондида улушни сотиб олиш, улар билан шартнома тузиш ва қонунда белгиланган бошқа йўл билан мазкур корхоналарни ўзларининг шўба корхоналарига айлантириши мумкин. Бундай корхоналар мустақил юридик шахс ҳисобланадилар.
Биржа ўзининг шўъба корхоналарининг таъсис ҳужжатларини қабул қилади, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади, мазкур корхоналарни рахбарий органларини тайинлайди ҳамда қонун биан белгиланган доирада унинг фаолиятига белгиланган бошқа йўллар билан таъсир ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
Умумий қоида бўйича биржанинг шўъба корхоналари биржанинг қарзлари бўйича жавобгар бўлмайдилар. Худди шунингдек биржа ҳам шўъба корхонасининг қарзлари бўйича жавобгар бўлмайди.60 Лекин, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда биржа шўъба корхонанинг қарзлари бўйича солидар жавобгарликка тортилиши мумкин.
Биржа, шунингдек, ўз фаолиятини амалга ошириш учун ўзи жойлашган бошқа жойда ваколатхона ва филиаллар очиши мумкин. Биржанинг ваколатхона ва филиаллари тўғрисида маълумотлар унинг уставида акс эттирилган бўлиши керак.
Биржанинг ваколатхонаси деб у турган ердан ташқарида жойлашган, биржанинг манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасига айтилади.
ФКнинг 57-моддасига асосан филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. Биржанинг филиаллари ҳам бундан мустасно эмас. Хусусан, «Тошкент» РФБ вилоятларда ўзининг филиаллари ва ваколатхоналарига эга.
Ваколатхона ва филиаллар бош корхона, яъни биржанинг қарори билан таъсис этилади ва улар ўз фаолиятини биржа томонидан тасдиқланган низом асосида олиб борадилар. Шўъба корхонадан фарқли равишда уларнинг бу низомлари давлат рўйхатидан ўтказилмайди. Лекин айтиб ўтганимиздек, ваколатхона ва филиаллар биржа жойлашган жойдан бошқа ҳудудда жойлашганлиги туфайли, улар ўзларининг мустақил ҳуқуқий манзилларига ва банк реквизитларига эга бўлади. Бундан ташқари, ваколатхона ва филиаллар маҳаллий солиқ органларида мустақил солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтишлари керак.
Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари биржанинг олий бошқарув органи (таъсисчиларнинг йиғилиши) томонидан тайинланади ва ишончнома асосида иш юритадилар.
Биржанинг шўъба корхоналари, ваколатхона ва филиаллар қуйидаги ҳолатларда тугатилади:

  • биржанинг қарори билан;

  • биржанинг тугатилиши билан;

  • ваколатли давлат органининг қарори билан.

Биржанинг ваколатхона ва филиаллари мустақил балансга эга бўлмайдилар, ва биржа томонидан ўзларига тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида бириктирилган мулкка эга бўладилар.
Биржанинг шўъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиаллари ҳар йили йил якуни бўйича бош корхонага ўзларининг хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиб турадилар.
Биржанинг шўъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиалларининг ўзаро муносабати тегишли тартибда қонун, улар ўртасида тузилган шартнома ёки биржанинг қарори билан тартибга солиниб турилади.
7§. Шартномавий муносабатларни ташкил қилишда биржанинг роли
Биржада амалга ошириладиган барча фаолиятларнинг асосий мақсади товар билан боғлиқ олди-сотди битимларини тузишга қаратилгандир.
Биржа битимлари – биржа савдосида унинг иштирокчилари ўртасида тузиладиган биржа товари билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятларни бериш ҳақида ўзаро келишув бўлиб, у тегишли тартибда биржада рўйхатга олинади ва бу ҳолат биржа шартномасида ўз аксини топади.
Биржада тузиладиган битимлар эса турлича бўлиши мумкин. Қонунда биржада тузиладиган битимларни қуйидаги турлари кўрсатиб ўтилган:
- биржа товарларининг олди-сотди битимлари, шу жумладан, товарларни дарҳол бериб юбориш ёки етказиб бериш ёхуд товарга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар топширишни ҳам кўзда тутувчи олди-сотди битимлари. Бундай битимлар «спот» битимлар ҳам дейилади. Валюта билан олди-сотди шартномаси спот шартлари асосида тузилган бўлса, ҳисоб-китоблар кечи билан иккинчи иш кунида амалга оширилиши шарт;
- форвард битимлар, яъни мавжуд товарни етказиб бериш муддатларини кечиктирган ҳолда ҳарид қилиш ва сотишга доир битимлар. Бундай битимлар товарларни шартномада белгиланган муддатда (уч ойда, олти ойда) етказиб беришни назарда тутади. Лекин товар баҳоси битим тузилган пайтдаги нархда бўлади. Форвард битимлари спот шартномасида тузилган битимлардан муддатининг узунлиги билан фарқланади. Ҳар икки шартномада ҳам товарнинг нақд мавжудлиги ва уни топшириш шартлари бир ҳил ҳисобланади. Форвард битимлари фьючерс битимларидан икки ҳолатда фарқ қилади: биринчидан, форвард битимларида бозорда иштирок этувчи икки субъект ўртасида тузилиб, тарафларга маъқул бўлган ҳар қандай шарт киритилиши мумкин бўлса, фьючерс битимлари олдиндан стандартлаштирилган ва унга бошқа шартлар киритилмайди; иккинчидан, форвард битимлари бўйича контракт соҳибининг фойдаси тегишли муддат ўтгач аниқланса, фьючерс битимларида кундалик савдоларнинг якуни бўйича аниқланади. Форвард битимлар сотувчини нархларни тушиб кетишидан, сотиб олувчини эса нархларни ошиб кетишидан хеджлашниши (суғурталаниши)нинг кенг тарқалган тури ҳисобланади;
- фьючерс битимлар, яъни стандарт битимларга доир олди-сотди битимлари. Фьючерс битимлари амалда битим тузишда мавжуд бўлмаган (ишлаб чиқарилмаган) биржа товарларига нисбатан тузилади. Демак, бундай битимларда товар олди-олди сотдиси эмас, балки келажакда унга бўлган ҳуқуқ олди-сотдиси амалга оширилади. Шунинг учун «фьючерс шартномасининг асосий шартларидан бири маҳсулот, товар учун тўланадиган баҳо, ҳисоб-китоб усули ҳисобланади»;61
Фьючерс битимлари маълум стандартларга келтирилганлиги билан форвард битимларидан фарқланиб туради. Фьючерс контрактлари билан савдо қилиш одатда ихтисослаштирилган фьючерс биржаларида амалга оширилади. Фьючерс контрактларида назарда тутилган баҳо бевосита фьючерс баҳоси деб юритилади. Фьючерс контрактларини сотиб олган шахс фойда олиш имкони бўлиши билан ёки фьючерс баҳосининг тушиб кетиши хавфи пайдо бўлиши билан уни сотиб юбориши мумкин. Фьючерс контрактларини сотган шахс унинг баҳоларидаги фарқни тўлаб, қайта сотиб олиши мумкин. Бундай битим қайтарма (офсет) битим деб юритилади. Клиринг палатаси сотиб олувчи ва сотувчи ўртасида воситачи вазифасини бажариш билан бирга, мажбуриятларни бажарилишига кафолат беради. Шундай бўлса ҳам фьючерс контрактларини олувчи уни ижросидан ҳам кўпроқ равишда фьючерс баҳоси ўсишидан фойда кўриши, мавжуд нақд маблағларини ёки мажбуриятларини баҳо, курс ва фоиз ставкаларининг ўзгаришидан суғурталашни (хеджлаш) асосий мақсад қилиб қўяди. Юқорида тўхталиб ўтганимиздек фьючерс контрактлари тузилгач сотиб олувчи ва сотувчи ўртасидаги муносабатлар тугайди. Олувчи энди фақат ҳисоб-китоб ёки клиринг палатаси билан тўғридан-тўғри муносабатга киришади. Тарафлар нархларнинг контракт тузилган ва ижро қилинган кунлар ўртасидаги фарқидан фойда кўрадилар. Ютқазган томон шу нархда мавжуд товарларни олиш ёки уни сотувга қўйиш ҳуқуқига эга бўлади, Фойда кўрувчи эса мавжуд маблағлагина янги баҳолардаги фьючерс контрактини тузиши мумкин.
Фьючерс контрактлари нақд товарлар олди-сотдиси бўйича эмас, балки тижорат фаолиятини амалга оширишда ҳам тузилиши мумкин. Бунда товарнинг баҳоси ўзгариши натижасида кўрилиши мумкин бўлган зарар суғурталангандек бўлади.
- опцион битимлар, яъни товарларни ёки товар етказиб бериш контрактларини олдиндан белгиланган нархлар бўйича келгусида харид қилиб олиш ёки сотиш ҳуқуқларига доир биржа олди-сотди битимлари. Бунда сотиб олувчи олдиндан сотувчига шартнома эвазига фоизларни тўлайди. Баҳолар ўзгарган ҳолатда олувчи шартномадан воз кечиб юбриши мумкин;
- биржа савдо сотиғи қоидаларида назарда тутилган товарлар, контрактлар ёки ҳуқуқларни харид қилиш ва сотишга доир бошқа битимлар тузилиши мумкин.
Биржада битимларни тузишда уч нарсага эътибор бериш керак:


  1. Download 2,24 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish