Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


§. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш



Download 1,93 Mb.
bet166/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

§. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш


Лицензияловчи орган тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар (рух- сатномалар)нинг амал қилишини кўпи билан ўн иш кунигача тўхтатиб қўйиш ёки тугатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) билан фақат қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардагина мурожаат қилиши мумкин.
Бундай аризалар (тақдимномалар)ни кўриб чиқишда судлар лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш ва бекор қилиш асослари рўйхати келтирилган ЎзР «Фаолиятнинг ай- рим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунининг158 22–24- моддаларига асосланишлари лозим. Қонунда келтирилган ушбу рўйхат қатъий ва мукаммал ҳисобланади.
Мазкур Қонуннинг 22-моддасига асосан, лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

    1. лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицен- зия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

    2. лицензияловчи органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарори лицензиат томонидан бажарилмаганда.

Шу тариқа, ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган лицензиялар (рухсат- номалар)нинг амал қилишини 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиш кўринишидаги ҳуқуқий таъсир чораси лицензиат томонидан лицензион келишувда назарда тутилган талаблар ва шартларни бажармаслик, лицензиат томонидан лицензияловчи органнинг аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорини бажармаслик ҳолларида қўлланиладиган ташкилий характердаги маъмурий жавобгарлик чораси ҳисобланади.
Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, лицензия қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

  1. лицензиат унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган)

158 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1996 й., 5–6-сон, 54-модда.
пайтдан эътиборан уч ой ичида лицензияловчи органга лицен- зия берганлик учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаган ёки лицензия шартномасини имзолама- ган бўлса;

  1. лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

  2. лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олин- ганлиги факти аниқланганда. Мазкур модда лицензияни бекор қилиш суд қарорига мувофиқ, лицензия сохта ҳужжатлардан фой- даланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда амалга оши- рилишини назарда тутади. Шундан келиб чиққан ҳолда лицен- зияни бекор қилиш лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда амалга ошириладиган ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади.

Турли хил рухсатномаларнинг амал қилишини 10 кун- дан ортиқ муддатга тўхтатиш ва бекор қилиш масалалари- га тўхталадиган бўлсак, мазкур масалага бағишланган ЎзР қонунчилигининг бир қатор нормаларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сонли қарори159 билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандига мувофиқ, рухсат гувоҳномасини чақириб олиш суд тартибида амалга оширилади. Бундан ташқари, рухсат гувоҳномасининг амал қилиши ҳафта мо- байнида савдо айланмаси мавжуд бўлмаган ёки нақд пул тушуми- ни инкассация қилиш қоидалари бузилган тақдирда, ўн иш куни- дан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75- сонли қарори160 билан тасдиқланган ЎзРда умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Қоидаларининг 26-бандига асосан, рухсат гувоҳномасини олиб қўйиш ва бекор қилиш, шунингдек унинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйиш ва тўхтатиш уларни бе- риш ваколатига эга бўлган органнинг мурожаати бўйича суд тар- тибида амалга оширилади. Мазкур Қоидаларга риоя қилинишини текшириш далолатномалари ёки ваколатли давлат органларининг тақдимномалари судга мурожаат қилиш учун асос ҳисобланади.
159 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2002 й., 11-сон, 71-модда.
160 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 2-сон, 15-модда.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish