Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича



Download 1,93 Mb.
bet174/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

§. Шикоят қилиш асослари


Хусусан, ЎзР СКнинг180 122-моддасига мувофиқ, ҳар бир солиқ тўловчи давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят бериш учун давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига (юқори турувчи мансабдор шахсига) ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Божхо- на кодексининг181 189-моддасига асосан, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан шикоят қарор кимга нисбатан чиқарилган бўлса, шу шахс томо- нидан, унинг вакили ёки адвокат томонидан юқори турувчи бож- хона органига (мансабдор шахсга) ёки божхона органи жойлаш- ган ердаги судга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда берилиши мумкин.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарори182 билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчилар- нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига асосан, қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қатнашчилари монополияга қарши орган қарори (кўрсатмаси)га рози бўлмаган тақдирда қарор (кўрсатма) қабул қилинган кун- дан бошлаб бир ой муддатда судга қарор (кўрсатма)ни тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисида ёхуд қарор (кўрсатма)ни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида ари- за билан мурожаат қилишга ҳақлидир. Ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилиш Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги Ўзбекистон Республика- си қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисида низом183 (рўйхат рақами 1131, 2002 йил 23 апрель)нинг 42-бандида ҳам келтирилган.



сон.
180 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-




181 Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Ахборотномаси,

2007 й., 2-сон.
182 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2005 й., 9-10-сон, 55-модда.
183 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 5-модда.

Албатта, ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш учун аниқ асослар керак бўлади, хусусан:

  1. қонун ҳужжатлари нормаларига номувофиқлиги;

  2. давлат органлари томонидан қарор чиқариш тартибининг бузилганлиги.

Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолия- ти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга нисбатан олсак,
«Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти- ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғри- сида»ги ЎзР Қонунининг 2-моддасига кўра, шикоят қилишлари учун қуйидагилар асос бўлади:

  1. фуқаронинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилса;

  2. фуқаронинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқаришига монелик туғдирилса;

  3. фуқаро зиммасига қонунга хилоф равишда қандайдир маж- бурият юклатилишига сабаб бўлган хатти-ҳаракатлар (қарорлар).

Тадбиркорлик субъекти ўз даъвосида унга нисбатан ҳуқуққа хилоф равишда қўлланилган ҳуқуқий таъсир чораси натижа- сида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. ЎзР ФКнинг184 15-моддаси талабига асосан, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки ушбу ор- ганлар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги), шу жумладан давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тўланиши керак.



    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish