§. Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш лицензиялари (рухсатномалари)ни ўн иш кунидан кўпроқ муддатга тўхтатиб қўйиш ёки амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғул- ланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қили- шини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсат- номаларни) бекор қилиш билан боғлиқ фақат суд тартибида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораларини белгиловчи умумий тартибдан фарқли ўлароқ, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар)нинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тугатиш ва бекор қилиш суддан ташқари тартибда амалга оширилади.
ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ёки Марказий банки томони- дан бериладиган амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати Вазирлар Маҳка- масининг 2002 йил 28 июндаги 236-сонли қарори166 билан
163 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда.
164 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотно- маси, 2008 й, 12-сон, 638-модда.
165 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда.
166 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2001 й., 1–2-сон, 21-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазир- лар Маҳкамасининг комиссияла- ри ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан фао- лиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) нинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тугатиш ва бекор қилиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чо- ралари суммаларини ихтиёрий ра- вишда тўлаган ҳолларда молиявий жазо чораларини қўллаш
тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи ор- ганлар рўйхатида назарда тутилган. Ушбу Рўйхатга асосан, Ва- зирлар Маҳкамаси:
қурол-яроғ ва унинг ўқ-дориларини, ҳимояланиш восита- ларини, ҳарбий техникани, уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутлов- чи қисмлари ва приборларини (агар улардан бошқа тармоқларда фойдаланилмаса), шунингдек уларни ишлаб чиқариш учун мах- сус материалларни ва махсус асбоб-ускунани яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш;
ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, улардан фойдаланиш, улар- ни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, зарарсизлан- тириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш;
хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фой- даланиш ва қатор бошқа фаолият турларига лицензия беради.
3- схема
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қуйидаги лицензияланадиган фаолият турларига лицензиялар бе- ради:
банк фаолияти;
банклар томонидан, бошқа юридик ва жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида операциялар ўтказиш;
қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш;
гаровхоналар фаолияти;
кредит уюшмалари фаолияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |