Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


-§. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш



Download 1,93 Mb.
bet168/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

2-§. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш


Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида банклардаги ҳисоб- варақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш каби ҳуқуқий таъсир чораси суддан ташқари тартибда қўлланилиши мумкин бўлган айрим ҳолатлар назарда тутилган. Хусусан, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терро- ризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг162 9-моддасига асосан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш- га қарши курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органи пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни, агар бундай операциялар тўғрисидаги ўзи олган хабар текшириш натижаларига кўра асосли деб топилган бўлса, икки иш куни- дан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ҳақида кўрсатмалар йўллаш ҳуқуқига эга.
Мазкур Қонуннинг 15-моддасига кўра, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оши- рувчи ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган опера- цияларни, юридик ёки жисмоний шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операцияларни истисно этганда, бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътибо- ран уч иш кунига тўхтатиб туриш ҳамда бундай операция ҳақида операция тўхтатиб турилган куннинг ўзида махсус ваколат- ли давлат органини хабардор қилишлари шарт. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиб туриш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаси бўлмаса, кўрсатилган муддат ўтгач, пул маблағлари ёки бошқа


162 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда.
мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга оширувчи ташкилот тўхтатиб турилган операцияни бажаришга киришади.
Қонунчиликда банклардаги ҳисобварақлар бўйича опера- цияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги ҳуқуқий таъсир чораси- нинг фақат суд томонидан қўлланилиши билан боғлиқ умумий қоидани истисно этадиган яна бир ҳолат акс эттирилган. «Дав- лат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчининг банк- лардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб ту- риш қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати органларининг қарорлари асосида ҳам амалга оширилиши мумкин:

  1. солиқ ва (ёки) молиявий ҳисобот уни тақдим этишнинг бел- гиланган муддати тугаганидан кейин ўн беш кун ичида солиқ тўловчи – юридик шахс томонидан тақдим этилмаганда;

  2. солиқ тўловчи – юридик шахс кўрсатилган манзилда бўлмаганда.

Таъкидлаш лозимки, ЎзР СКнинг 104-моддасига асосан, дав- лат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг 15-боб қоидаларига риоя этмаганлиги давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи ёки суд томонидан бекор қилиниши мумкин. Шу тариқа, давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсла- ри томонидан банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйишнинг белгиланган талабларига амал қилмаслиги солиқ текшируви натижаси бўйича чиқарилган давлат солиқ хиз- мати органи қарорининг юқори турувчи давлат солиқ хихмати органи ёки суд томонидан бекор қилиниши учун асос бўлиши мумкин.



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish