«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғри- сида»ги ЎзР Қонунининг 401-моддаси ҳамда ЎзР Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ–3619-сонли «Тадбиркорлик субъектла- рини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қоидаларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиё- рий равишда тўлаган ҳолларда молиявий жазо чоралари суддан ташқари тартибда амалга оширилиши мумкин. Шунга ўхшаш
норма ЎзР СКнинг 112-моддасида ҳам белгиланган. Ушбу модда- га кўра, пеня ҳисоблаш ҳолларидан ташқари солиқ тўловчи жис- моний шахсларга нисбатан бошқа ҳамма молиявий санкциялар фақат суд тартибида қўлланилади.
Бошқача қилиб айтганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун ваколат- ли давлат органи томонидан пеня ҳисоблаб чиқариш учун судга мурожаат қилиш талаб этилмайди. Пеня ҳисоблаш масалалари ЎзР СКнинг 120-моддаси билан тартибга солинган бўлиб, унга мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муд- датларини бузиш тўловнинг белгиланган муддатидан кейин- ги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,05 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади. Бунда бошқа солиқлар ва бошқа маж- бурий тўловлар бўйича ортиқча тўланган суммага тенг бўлган қарз суммасига пеня ҳисобланмайди. Пеня миқдори тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммасидан ошиб кетиши мумкин эмас.
ЎзР Солиқ кодекси, шунингдек тадбиркорлик субъектининг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаши тартибини ҳам белгилаб берган. Кодекснинг 104-моддасигда белгиланишича, агар давлат солиқ хизмати органининг қарори бюджетга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушмаслигига олиб келмаган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун солиқ тўловчига нисбатан жарима қўлланилишини назарда тутса, солиқ тўловчи қарор нусхасини олган кундан эътиборан беш иш ку- нидан кечиктирмасдан давлат солиқ хизмати органига мазкур ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва ихтиёрий равиш- да жарима тўлаши тўғрисида ёки уни рад этиши тўғрисида ёзма билдириш тақдим этиши (юбориши) шарт.
Бюджетга ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушмаслигига олиб келмаган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар суд тарти- бида ундирилади: 1) солиқ тўловчи содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани их- тиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган тақдирда; 2) солиқ тўловчи содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихти- ёрий равишда тўлашни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билди-
ришни тақдим этмаган тақдирда; 3) давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган муддатда жарима суммасининг тўланмаган тақдирда.
ЎзР Божхона кодексининг 186-моддаси ҳам тадбиркорлик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жарима суд- дан ташқари тартибда амалга оширилишини белгилайди. Шунга ўхшаш нормалар «Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг16318-моддасида,
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг164 56- моддасида, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юри- дик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг165 8-моддасида ва қатор бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бел- гиланган.