Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича



Download 1,93 Mb.
bet175/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

§. Шикоят қилиш тартиби


Ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш тартибининг ўта муҳим томонларидан бири унинг амал қилишини тўхтатиб туришдир. ЎзР СКнинг 123-моддаси судга шикоят бериш суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этиш- ни, шу жумладан қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа маж- бурий тўловларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туришини аниқ белгилаган. Мазкур


184 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 183-модда.
норма давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилган солиқ тўловчининг ҳуқуқларини кафолатловчи ўта муҳим қоида ҳисобланади.
Бундан ташқари, ЎзР ХПКнинг 76-моддасига асосан, хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра даъвони таъминлаш чораларини кўришга, хусусан даъвогар низолашаёт- ган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туришга ҳақли. Бошқача қилиб айтганда, судга даъвони таъ- минлаш тартибида ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги шикоят қилинаётган қарорнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор чиқариш ваколати берилган.
Ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги қарор устидан суд тартиби шикоят қилиш тўғрисидаги масала ҳақида фикр юри- тар эканмиз, бундай қарор устидан хўжалик судига мурожаат қилиш ЎзР ХПКнинг 112-118-моддаларида назарда тутилган тар- тибда амалга оширилишини таъкидлаб ўтамиз.
Бироқ суд муҳокамаси, одатда, бир ой давом этмайди ва бу муддат ичида тадбиркорлик субъекти янада кўпроқ зарар кўришининг эҳтимоли бор. Бундан ташқари, шуни ёдда тутиш ке- ракки, хўжалик судига мурожаат қилиш муайян моддий харажат- лар – давлат божи тўлаш, почта харажатлари билан боғлиқ. Шу- нинг учун аксарият ҳолларда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга шикоят қилишни маъқул кўрадилар.
Тадбиркорлик субъектига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш тўғрисидаги қарор устидан юқори турувчи органга шико- ят қилишнинг тартиби бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топган. ЎзР СКнинг 124-моддасига кўра, давлат солиқ хизмати органининг қарори, унинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят давлат солиқ хизматининг тегишли юқори турувчи органига ёзма шаклда бери- лади. Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига шикоят солиқ тўловчи ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган- лигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан ўттиз кун ичида берилади. Шикоятга уни асослантирувчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
ЎзР СКнинг 125-моддаси шикоятнинг юқори турувчи давлат солиқ хизмати органи томонидан кўриб чиқилишининг алоҳида масалаларини тартибга солади:

  1. шикоятни кўриб чиқиш ва у юзасидан қарор қабул қилиш муддати уни олган кундан бошлаб 30 кундан ошмаслиги керак;

  2. шикоятнинг кўриб чиқилиши натижалари бўйича шикоят тўлиқ асосли (бундай ҳолатда шикоят қилинаётган қарор, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бекор қилинади) ёки қисман асосли (бундай ҳолатда шикоят қилинаётган қарор, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ўзгартирилади) ёки асоссиз деб топилиши мумкин. Шикоят асос- ли деб топилган тақдирда шикоят қилинаётган қарор, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Шикоят асоссиз деб топилган тақдирда у қаноатлантирилмаслиги билан бир қаторда юқори турувчи давлат солиқ хизмати орга- ни шикоят қилинган қарор, ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг қонунийлигини тасдиқлайди;

  3. қабул қилинган қарор тўғрисида шикоят берган шахсга ёзма маълум қилиниши керак.




    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish