4-§. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхта- тиб қўйиш тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда мансабдор шахсларнинг талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чора- си бўлиб ҳисобланади. ЎзР СКнинг 96-моддасига мувофиқ, солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйичаоперацияларни тўхтатиб туриш фақат суд қарори асосида амалга оширила- ди, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллашти- риш ва терроризмни молиялаштириш аниқланган ҳоллар бундан мустасно. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхта- тиб қўйиш каби ҳуқуқий таъсир чорасининг суд томони- дан қўлланилиши тартибининг ўрнатилишига сабаб, амали- ётда ҳисобварақнинг тўхтатиб қўйилиши қораловчи таъсир чорасига айланиб қолиши, тегишли қонун ҳужжатлари нормала- рини бузган тадбиркорлик субъектларига қарши кураш эса, солиқ тўловчиларга нисбатан қарши курашга айланиб кетиши мумкин. Банкдаги ҳисобварақларни тўхтатиб қўйиш айрим ҳолларда дав- лат органлари томонидан қонунчиликда назарда тутилмаган, ма- салан, талабни бажармаганлик учун солиқ текшируви учун бирон- бир ҳужжат тақдим қилиш мақсадларида қўлланилиши мумкин (солиқ декларацияларидан ташқари) ва ҳ.к.
Қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда давлат органла- ри банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўладилар. ЎзР СКнинг 96-моддасига мувофиқ, солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёхуд давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёки солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, шу жумладан жойларни кўздан кечириш учун кириши рад этилган ҳолларда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг банк- лардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Ушбу норма «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг152 5-моддаси билан давлат солиқ органларига берилган ҳуқуқдан ке- либ чиқади.
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларнинг фақат- гина харажат қисми тўхтатиб қўйилиши мумкин. Бюджетга тўловлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли соғлиққа ёки ҳаётга етка- зилган зарарни қоплашга қаратилган харажатлар бундан мустас- но. Шундай қилиб, фақат биринчи навбатдаги харажатлар истис- но қилиниши мумкин.
152 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й.,
ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 де- кабрдаги 12/149-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркин- лаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган ЎзР қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги қарорининг 15-бандига мувофиқ, банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиш ҳақидаги ариза (тақдимнома) қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳужжатининг хулоса қисмида операциянинг қайси муддатга тўхтатилишини кўрсатиш ёхуд у бажарилгунча операция тўхтатиладиган шартни белгилаши керак (молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлангунига ва унинг натижалари бўйича қарор қабул қилингунига қадар ва бошқалар), Шунингдек банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар- ни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг банкка ҳисобварақлар бўйича операцияларни тиклаш тўғрисида кўрсатма бериш лозим.
Банк ўз хоҳишига кўра суд қарорида кўрсатилган ҳисоб- варақлардан бири ёки бир нечтасини, агарда уларда қарзни ун- дириш учун етарли маблағлар бўлган тақдирда ҳам танлаб, ёпиб қўйишга ҳақли эмас. У ҳар бир ҳисобварақнинг харажат қисмини тўхтатиб қўйишга мажбур. Банклар ҳисобварақларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги суднинг қарори қанчалик тўғри эканлиги би- лан қизиқмайдилар ва шунинг учун улар қарорда кўрсатилган барча ҳисобварақларни тўхтатиб қўядилар. Шунинг учун ҳисобварақни тўхтатиб қўйиш натижасида солиқ тўловчига етка- зилган зарарни қоплаш бўйича банклар ҳеч қандай мажбуриятга эга бўлмайдилар.
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича опрерацияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги суд ҳужжати тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағи бўлган барча банклар учун мажбурий ҳисобланади.
«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг153 291- моддасига асосан, банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш тўғрисида суд қарори мавжуд бўлган тақдирда, корхоналарнинг ёпилаётган ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиқлари банк томонидан фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисобварақларга киритиб қўйилади, корхонанинг тўланиши учун банкка тақдим этилган кредиторлик қарзи эса, кўзда тутилмаган ҳолатларнинг алоҳида ҳисобварағига ўтказилади.
153 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда.
Шуни ёдда тутиш керакки, хўжалик суди томонидан хўжалик низосини кўриш жараёнида тадбиркорлик субъектининг пул маблағларига тақиқ қўйилиши даъвони қаноатлантириш воси- таси ҳисобланади ва уни бекор қилиш масалалари Ўзбекистон Республикаси ХПКда белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади.
ЎзР ХПК нинг 15518-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чора- сини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, хўжалик суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахснинг номи; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар қандай шартлар бажарилгунига қадар тўхтатиб қўйилганлиги кўрсатилиши керак.