Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки)



Download 1,93 Mb.
bet162/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

2.1 Атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини тугатиш ва (ёки)


қайта ихтисослаштириш
Фаолиятини тугатиш ва қайта ихтисослашитириш мустақил ҳуқуқий таъсир чоралари ҳисобланади ҳамда ҳар бири алоҳида қўлланилади. Аммо, атроф муҳитга зарар етказаётган тадбиркор- лик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объект-


145 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 68-модда.
ларга нисбатан фаолиятини тугатиш ва қайта ихтисослаштириш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораси айни бир вақтда қўлланилади ва алоҳида қўлланилиши мумкин эмас. Фаолиятини қайта ихти- сослаштириш тарзидаги ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилганда хўжалик юритувчи субъектга маҳсулот ишлаб чиқаришга(иш бажариш, хизмат кўрсатишга) ихтисослашган бошқа фаолиятни амалга оширишга ўтиш мажбурияти юклатилади.
ЎзР «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунниг 10-моддасига мувофиқ, атроф муҳитга зарар етказаётган тад- биркорлик субъектлари ҳисобланган маҳаллий аҳамиятга молик объектларнинг фаолиятини тугатиш ва қайта ихтисослаштириш, шунингдек уларга берилган табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бекор қилиш суд тартибида амалга оширилади.


3-§. Фаолиятни тўхтатиб туриш, чеклаш ва тақиқлаш


Фаолиятни тўхтатиб туриш,чеклаш ва тақиқлаш тадбир- корлик субъекти томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолларда қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чорасидир. Тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб ту- риш деганда, фаолиятини тўхтатиб туриш, хўжалик юритувчи субъектга у ёки бу фаолият рўй бергунга қадар (камчиликларни бартараф этиш) шуғулланиш тақиқланади.Фаолиятни чеклаш ҳуқуқий таъсир чораси суд томонидан хўжалик юритувчи субъ- ект ўз фаолияти давомида суд томонидан белгиланган чиқмалиги керак.
Фаолиятни тақиқлаш ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилганда хўжалик юритувчи субъектга муйаян фаолият тури билан шуғулланишга йўл қўйилмайди.
ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик судининг 2006 йил 22 де- кабрдаги 12/149-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркин- лаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган ЎзР қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги қарорининг 14-бандига асосан, тадбиркорлик субъекти фаолия- тини тўхтатиш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) назорат қилувчи орган томонидан фаолиятни тўхтатиш имконияти қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардагина берилиши мумкин. Фавқулодда
ҳолатлар, эпидемия ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун реал хавф вужудга келишининг олдини олиш муносабати билан фаоли- ятни 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиш ҳоллари бундан мустасно.
«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг146 27-моддасига мувофиқ, Бош давлат санитария врачлари ва улар- нинг ўринбосарлари санитария қонунлари бузилган тақдирда, санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари бу- зилишига барҳам берилгунга қадар умумий овқатланиш ва сав- до корхоналарининг, таълим, даволаш-профилактика ҳамда санаторий-курорт муассасаларининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш, ускуналар, асбоблар ва гидротехника иншоотларини ишлатишни тақиқлаб қўйиш ҳуқуқига эга (ушбу модда тадбиркорлик субъ- ектлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оши- рилишини назарда тутади).
«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг147 5-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситаларининг зарарли таъ- сирини тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган тақдирда, улар- ни тайёрлаш, ишлаб чиқариш, олиб келиш ва сотишни тўхтатиб қўяди. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб қўйишга олиб келадиган дори воситалари тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйиш (дори воситалари тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари бундан мустасно) суд тартибида амалга оширилади.
«Ўрмон тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг148 11-моддасига мувофиқ, ўрмонлар ҳолатига зарар етказиш тадбиркорлик субъ- ектлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлади. Инвестиция фаолияти жараёнида қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, эко- логия, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талаблар, юри- дик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига олиб келиши мумкин


146 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1995 й., 1-сон.
147 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5–6-сон, 149-модда.
148 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда.
бўлган ҳолатлар аниқланган ҳолларда «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг149 26-моддасига асосан, тадбиркор- лик субъекти фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос бўлади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун асослар, шунингдек «Та- биатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг150 10- моддасида, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг151 13-моддасида, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 330-сонли қарори билан тасдиқланган ЎзР бо- зорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 44- бандида ҳам мавжуд.
Масалан, ушбу Қоидаларнинг 44-бандига мувофиқ, тегишли ҳужжатларда тасдиқланган қуйидаги мавжуд қонун бузилишлари- да бозор (бозордаги савдо объекти) фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилиши мумкин:

  1. ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини белгиловчи, бел- гиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда, шунингдек ер участкасидан мақсадсиз фойдаланил- ганда;

  2. бозор (бозордаги савдо объекти)ни ташкил этиш ва ундан фойдаланишда санитария ва ветеринария қонун ҳужжатларининг тўғридан тўғри хавфли эпидемия ва юқумли касалликларининг тарқалишига сабаб бўлувчи бузилиши ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;

  3. бозорни ташкил қилиш ва ундан фойдаланишда табиат- ни муҳофаза қилиш қонун ҳужжатларининг, экология талабла- рининг бузилиши ҳолатлари белгиланган муддатда бартараф этилмаганда;

  4. ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига риоя қилинмаганда;

  5. савдони амалга оширишда назорат-касса машиналарини қўлланиш тартиби ёки хусусий тадбиркорлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ, даромадларни ва товар операцияларини ҳамда товарлар чеклари дафтарларини ҳисобга олиш китобини юритиш тартиби доимий равишда бузилганда;



149 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1–2-сон, 21-модда.
150 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 38-модда.
151 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 1997 й.,

  1. бозорнинг ихтисослашувига нисбатан мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар бузилганда;

  2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда ту- тилган бошқа қонун бузилишларида.

ЎзР Олий суди ва Олий хўжалик судининг юқоридаги қарорига асосан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги аризаларни (тақдимномаларни) кўришда ва қўйилган талабларни қаноатлантиришда судлар қарорнинг хулоса қисмида фаолиятнинг қайси муддатга тўхтатилаётганлигини кўрсатишлари ёхуд у бажарилгунча фаолият тўхтатиладиган шартни белгилаш- лари лозим (лицензия, гувоҳнома олиш; камчиликларни бартараф этиш ёки стандартлар, нормаларга мувофиқлаштириш; тегишли назорат қилувчи органнинг кўрсатмасини бажариш ва бошқалар). Хўжалик низоларини кўришда хўжалик суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг (ке- йинги ўринларда – ХПК) 77-моддасига мувофиқ, қўлланиладиган, унинг бекор қилиниши мазкур кодексда ўрнатилган тартиб бўйича амалга ошириладиган, тадбиркорлик субъектига маълум бир ҳаракатларни содир этишни тақиқлаш даъвони таъминлаш
чораси ҳисобланади.
ЎзР ХПК нинг 15518-моддасига асосан ҳуқуқий таъсир чора- сини қўллаш тўғрисидаги арз қилинган талаб қаноатлантирилган тақдирда, хўжалик суди ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилган шахснинг номи; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар; қўлланилган ҳуқуқий таъсир чорасининг тури, мо- лиявий жазо чораси қўлланилган тақдирда эса унинг миқдори; фаолият чекланадиган, тўхтатиб туриладиган ва тақиқланадиган муддат; фаолият қандай шартлар бажарилгунига қадар чекла- наётганлиги, тўхтатиб турилаётганлиги ва тақиқланаётганлиги кўрсатилиши керак.



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish