Ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш вако- латига эга бўлган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг таснифи
Давлат органларининг иерархик даражасига кўра
Республика давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви ор- ганларининг ҳудудий бўлинмалари
Давлат ҳокимияти органлари тизимидаги бўлинмалар
Махсус, шу мақсадда ташкил этил- ган мустақил органлар
Тўлиқлигича текшириш ва назорат функцияларини амалга аширишга ихтисослашган тузилмалар
Текшириш ва назорат функцияларини бошқа функциялар билан қўшиб олиб борувчи тузилмалар
Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи ва унинг ўринбосарлари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тош- кент шаҳар бош давлат санитария врачлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, туманларга бўлинган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ва сув транспортидаги ҳавзалар бош давлат санитария врачлари;
туманларнинг, туманларга бўлинмаган шаҳарларнинг бош давлат санитария врачлари ҳамда сув транспортидаги портлар ва сув йўллари участкалари бош давлат санитария врачлари.
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўллаш масалалари билан бир қаторда, тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тадбиркорларга, шунингдек бошқача тарздаги ҳуқуқий таъсир чоралари қўллаш ҳуқуқига эга.
Масалан, Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги ЎзР қонунчилигининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 1131, 2002 йил 23 апрель)га мувофиқ, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун қимматли қоғозлар бозо- ри иштирокчиларига «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 55-моддаси, шунингдек «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 51-моддаси, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган ЎзР Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази тўғрисидаги низомда назарда тутилган иқтисодий санкциялар қўлланилади. Мазкур Низомнинг 2-бандига асо- сан, ишларни кўриб чиқиш ва санкцияларни қўллаш бўйича ЎзР Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари ваколатли давлат органлари бўлиб ҳисобланади. Марказ ва унинг ҳудудий бошқармалари ўз вақтида ишнинг ҳолатларини аниқлашни ва унинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилиши, чиқарилган қарорнинг ижро- си устидан назорат олиб борилишини таъминлайдилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225- сонли қарори билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан, монополияга қарши орган ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъект- лар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қонун ҳужжатларининг бузилганлиги тўғрисида иш қўзғайди ва уларни кўриб чиқади. Хўжалик юри- тувчи субъектлар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий дав- лат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари томонидан
қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ЎзР МЖтКга мувофиқ амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 404- сонли қарори135 билан тасдиқланган Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жа- рималарни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, ЎзР Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарлари, ҳудудий архитектура ва қурилиш Бош бошқармалари бошлиқлари ва ҳудудий архитектура-қурилиш на- зорати инспекциялари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарималар солиш ҳуқуқига эга.
135 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 9-сон, 86-модда.
Do'stlaringiz bilan baham: |