Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси



Download 1,93 Mb.
bet155/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (кейинги ўринларда ЎзР МЖтК) ҳам тад- биркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тартиби бўйича қонунчилик манбаи сифатида қаралади. Маъмурий жавобгарлик деганда, ваколатли органлар ва мансаб- дор шахслар томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан белгиланган процессуал тартибда маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари тушу- нилади.
Ушбу чоралар маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг қораловчи (жарима) ва тикловчи санкцияларида ўз ифодасини топган бўлиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилишида айбдор бўлган тад- биркорлик субъектининг шахси (юридик шахс – тадбиркорлик фаолияти субъектининг мансабдор шахси ёки якка тартибдаги тадбиркор) ҳамда у томонидан содир этилган ҳаракатга нисба- тан давлат ва жамоат айбловини қўллашдан иборат. Маъмурий жавобгарлик чоралари ҳуқуқбузар бошидан кечиришга маж- бур бўлган шахсий, мулкий, ташкилий характердаги салбий оқибатларда намоён бўлади.
Маъмурий жавобгарлик санкциянинг қатъийлиги ва оғир- лигига кўра, масалан, жиноий жавобгарликдан бирмунча фарқ қилади: судланганликни келтириб чиқармайди, оғир ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди. Маъмурий жавобгарлик фақатгина ЎзР МЖтК ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда айнан кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирдагина ке- либ чиқади. XIII боб савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик масалаларини тартибга солади. Масалан, ЎзР МЖтКнинг 164-моддасида сав-
до ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жарима тариқасидаги маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Банк қонунчилиги ҳам тадбиркорлик субъектларига нис- батан уларнинг фаолиятини чеклаш билан боғлиқ бўлган му- носабатларни тартибга солишда алоҳида аҳамият касб этади.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг124 29-моддасига мувофиқ, банк мажбурий резерв талабларининг энг кам миқдорини сақлаб туриш тўғрисидаги қоидаларни бажармаган тақдирда Марказий банк қатъий тартибда бу банкдан етишмаётган маблағ суммаси- ни, шунингдек қайта молиявий таъминлашнинг икки ставкасидан ошмайдиган миқдорда жарима ундириб олади.
Кўрсатилган Қонуннинг 53-моддасида белгиланишича, банк- лар ва уларнинг филиаллари иқтисодий нормативларни бел- гиловчи банкларга оид қонун ҳужжатларини бузган тақдирда, Марказий банк устав капиталининг энг кам миқдоридан 0,1 фо- изгача жарима ундириш ёхуд айрим операцияларни ўтказишни олти ойгача бўлган муддатга чеклаб қўйиш ҳуқуқига эга. Агар йўл қўйилган тартиб бузилишлар ёки банк ўтказаётган операция- лар омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатларига аниқ хавф туғдирган бўлса, Марказий банк банкка нисбатан унинг фаоли- ятини чекловчи бир қатор чораларни қўллашга, хусусан банк- нинг айрим банк операцияларини амалга оширишини бир йил- гача бўлган муддатга, филиаллар очишни ҳам шунча муддатга тақиқлаб қўйишга, шунингдек банк операцияларини амалга оши- риш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайтариб олишга ҳақлидир ва ҳ.к.
Қонуннинг ушбу талабларидан келиб чиқиб, Банк қонун- чилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳуж- жатларни бузганликлари учун Марказий банк томонидан тижо- рат банкларига нисбатан қўлланиладиган чора ва санкциялар тўғрисида низом125 (рўйхат рақами 622, 1999 йил 5 февраль) қабул қилинган. Мазкур Низомга асосан, ЎзР Марказий банки банк операцияларини амалга ошириш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар ва тартибларни бузган банк- ларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаши мумкин.
124 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4–5-сон, 63-модда.
125 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9–10-сон, 171-модда.
Ўз навбатида, банкларга нисбатан жарима санкциялари- ни қўллаш миқдори ва тартиби, уларни тижорат банкларининг қонунга хилоф ҳаракатлари оқибатида ҳуқуқ ва манфаатлари бу- зилган мижозлар фойдасига тўлаш тартиби ҳисоб рақамлар очиш, мижозлар ҳисоб рақамларидан маблағларни ўтказиш ва кўчириш, меҳнатга ҳақ тўлаш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа эҳтиёжлар учун нақд пул бериш бўйича белгиланган талаб- ларни бузганлик учун тижорат банкларига жазо жарималарини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом126 (рўйхат рақами 1044, 2001 йил 30 июнь) билан тартибга солинган.
«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг127 55-моддаси қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган тақдирда қимматли қоғозлар бозори иш- тирокчиларига нисбатан қўлланиладиган бир қатор иқтисодий санкцияларни белгилайди. Мансабдор шахсга нисбатан маъму- рий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ичида такро- ран содир этилган қоидабузарликларни тугатиш тўғрисидаги кўрсатмани бажаришдан бўйин товлаганлик учун энг кам иш ҳақининг қирқ бараваридан етмиш бараваригача миқдорда иқтисодий санкция белгиланган. Таъкидлаш лозимки, ушбу Қонуннинг 56-моддаси иқтисодий санкцияларни қўллаш суд то- монидан, қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолларда эса, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат орга- ни томонидан амалга оширилишини назарда тутади.
Бунда «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ҳамда «Ак- циядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ЎзР қонунлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллашнинг аниқ тартиби Қимматли қоғозлар бо- зори тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бу- зилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш тартиби тўғрисида низом128 (рўйхат рақами 1131, 2002 йил 23 апрель) би- лан тартибга солинган.


126 ЎзР вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг Ахборотномаси, 2001 й., 12-сон.
127 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й, 7-сон, 354-модда.
128 ЎзР вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг Ахборотномаси, 2002 й., 8-сон.
Ушбу Низомнинг 1-бандида таъкидланишича, қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 55-моддаси, шунингдек «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 51-моддаси, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори129 билан тасдиқланган ЎзР Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолия- тини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомда назарда тутилган иқтисодий санкциялар қўлланилади. Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган қимматли қоғозлар бозорларининг мансабдор шахсларига нисбатан ЎзР МЖтКнинг 1741-моддасида кўрсатилган маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чораларни қўллаш масалалари монополияга қарши кураш тўғрисидаги қонунчиликда ҳам эътибордан ҳам четда қолдирилмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрда- ги 225-сонли қарори130 билан тасдиқланган Монополияга қарши қонун ҳужжатларини, табиий монополиялар, истеъмолчилар- нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом, «Товар бозорларида моно- полистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида»ги131, «Таби- ий монополиялар тўғрисида»ги132, «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги133, «Реклама тўғрисида»ги134 ЎзР қонунлари асосида монополияга қарши кураш, табиий монопо- лиялар, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тўғрисидаги иш- ларни ЎзР Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш


129 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон,

  1. модда.

130 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда.
131 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2005 й., 9-10-
сон, 55-модда.
132 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 54-модда.
133 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 212-модда.
134 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-
сон, 59-модда.
давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди.
Ўз навбатида, монополияга қарши, табиий монополия- лар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини хўжалик юритувчи субъектлар, давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари томонидан бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ЎзР МЖтК асосида амалга оширилади.
Юқорида келтирилганлар тадбиркорлик субъектларига нис- батан уларнинг фаолиятини чекловчи чораларни қўллаш маса- лалари, амалда миллий қонунчилик барча соҳаларининг тартиб- га солиш предмети эканлиги тўғрисида хулоса қилиш учун асос бўлади.



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish