Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


II бўлим . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ



Download 1,93 Mb.
bet159/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

II бўлим . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ




1- боб . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИГА НИСБАТАН ҲУҚУҚИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИ
Амалда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашнинг асоси бўлиб жавобгарликни юзага келтириш учун зарур бўлган талаблар мажмуи орқали ифодаланадиган ҳуқуқбузарлик (айб, ҳуқуққа хи- лоф ҳаракат)нинг мавжудлигидир. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашдан озод қилиш учун шундай фактлар тан олинадики, уларнинг мавжудлиги орқали қонун содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни тўлиқ ёки қисман олиб ташлайди ёки ҳуқуқбузарлик мавжуд бўлмаган ҳолда бундай тадбирлар амалга оширилишига йўл қўймайди.
Ҳуқуқий таъсир чораларин қўллаш учун асослар тушунча- си кенг қамровли бўлиб, бу каби чоралар қўлланилиши учун асос бўлиб ҳисобланадиган ва қонун билан ўрнатилган мажбурий
«талаблар»га таянади, бу эса, алоҳида ҳуқуқий таъсир чорала- ри қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланади. ( «Тадбиркорлик фао- лияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 401-моддаси136, тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чоралар қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қўлланилади).

Шубҳасиз, ҳар бир ҳолатда тегишли ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш учун тадбиркорлик субъекти томонидан содир этилган муайян ҳуқуқбузарлик, қилмиш, мажбуриятларнинг бажарилмас- лиги каби ҳолатлар сабаб бўлади.


Хусусан, солиқ жавобгарлиги вужудга келишининг яго- на асоси солиққа оид ҳуқуқбузарликнинг содир этилишидир. Ҳуқуқни қўллашда солиқ тўловчилар учун ва умуман Ўзбекистон солиқ тизимида муҳим принципиал ҳолатлардан бири – бу ЎзР


136 Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2003 й., 9-сон, 86-модда.
СКнинг137 106-моддасида солиққа оид ҳуқуқбузарлик тушун- часининг мустаҳкамланганлигидир. Кодекснинг мазкур мод- дасига мувофиқ, солиқ тўловчининг ушбу Кодексда жавоб- гарлик белгиланган ғайриқонуний айбли қилмиши (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) солиққа оид ҳуқуқбузарлик, деб эътироф этилади.
Тадбиркорлик субъектига нисбатан молиявий санкция каби ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш учун сабаб бўладиган солиққа оид ҳуқуқбузарлик сифатида кирим қилинмаган товарларни сақлаш ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш)ни (ЎзР СКнинг 114-моддаси) мисол қилиб келтириш мумкин.
«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг138 22- моддаси лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мум- кин бўлган ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш учун асос қилиб аудиторлик ташкилоти лицензия талаблари ва шартларини буз- ганлиги аниқланганлиги, шунингдек махсус ваколатли дав- лат органининг аудиторлик ташкилоти зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори аудиторлик ташкилоти томонидан бажарилмаганлигини эътироф этади.
Ҳуқуқбузарлик тадбиркорлик субъектига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш учун асос сифатида бундай ҳуқуқий таъсир чораси ҳақиқий бўлиши учун унинг барча элементлари мавжуд бўлиши лозим. Ҳуқуқбузарлик унинг таркибини ташкил этувчи тўртта асосий элемент (томон)дан иборат бўлади. Бу – объект – ҳуқуқ билан ҳимоя қилинадиган бузилган моддий ёки номоддий қийматлик; субъект – ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлик субъекти; объектив томон – салбий оқибат келтириб чиқарган ҳуқуққа хилоф қилмишнинг ўзи ҳамда қилмиш ва келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланиш; субъектив томон – тадбир- корнинг қилмишга ва унинг натижасига қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида муносабати.
Ҳуқуқбузарликнинг тадбиркорлик субъектига нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси қўллаш учун асос бўлувчи энг муҳим жиҳатларидан бири қилмишнинг ҳуқуққа хилофлиги, яъни му- айян ҳаракат ёки ҳарактсизлик орқали ҳуқуқ нормаларининг


137 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси, 2000 й., 5–6-
сон, 140-модда.
138 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-
сон.
бузилишидир. Адабиётларда ҳуқуққа хилоф қилмиш деганда, ҳуқуқ нормаларини бузиш тушунилади, деган нуқтаи назар кенг тарқалган. Бироқ ҳуқуқ нормаларидан четга чиқувчи ҳар қандай қилмиш ҳам ҳуқуққа хилоф бўлмайди. Шахснинг ҳуқуққа хилоф қилмиши деганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўрнатилган чеклов ва қоидаларнинг бузилиши тушунилади. Норматив- ҳуқуқий ҳужжат талабига кўра шахс муайян ҳаракатни содир эти- ши шарт бўлган ҳаракатни содир этмаслиги каби ҳаракатсизлик ҳам ҳуқуққа хилоф бўлиши мумкин. Агар қонунда бундай мажбу- рият белгиланмаган бўлса, ҳуқуқбузарлик ҳақида фикр юритиш мумкин эмас.
ЎзР ХПК нинг 15517-моддасига асосан, ҳуқуқий таъсир чорала- рини қўллаш тўғрисидаги ишларни кўришда суд: ҳуқуқбузарлик ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун асослар ва назо- рат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини суд мажлисида аниқлайди.

Молиявий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда хўжалик суди молиявий жазо чоралари суммасининг ҳисоб-китоби қанчалик тўғрилигини ҳам тек- ширади.


Масалан, «Қурилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юри- дик шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг139 4-моддасига мувофиқ, аҳоли пунктларини режалаш ва қуришнинг бош режаларини, лойиҳаларини, тарихий иморатлар жойлаш- ган даҳаларни қайта қуриш режаларини, турар-жой даҳалари, кичик даҳалар ва шаҳарларнинг саноат зоналари, қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ободонлаштириш сифатини, шунинг- дек бинолар ва иншоотларнинг меъморчилик ечимларини бу- зиш энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳолатда қонунчилик ҳуқуқбузарликнинг аниқ таркибини ва у содир этилган тақдирда тадбиркорлик субъектига нисбатан қўлланиладиган аниқ молия- вий санкцияни тўғридан тўғри назарда тутмоқда.


139 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000
й., 5–6-сон, 149-модда.
Шу тариқа, ҳуқуққа хилофликнинг мавжудлиги ҳуқуқий таъ- сир чоралари қўллашнинг мажбурий шарти ҳисобланади. Ҳуқуққа хилоф қилмиш мавжуд бўлмаган, бироқ қонунга мувофиқ зарар ундирилиши шарт бўлган ҳолларда ҳуқуқий таъсир чораларидан юридик табиати жиҳатидан фарқ қилувчи бошқа таъсир чорала- рини қўллаш мақсадга мувофиқ.
Ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашнинг зарурий шарти айб- нинг мавжудлигидир. Айб деганда, тадбиркор – жисмоний шахс- нинг ўзи томонидан содир этилган ҳуқуққа хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ҳамда бунинг натижасида юзага келган ҳуқуққа хилоф оқибатга нисбатан руҳий муносабати тушунилади. Юри- дик шахснинг айбига келсак, у ходимнинг меҳнат функцияларини бажариши билан боғлиқ айбли ҳаракатларида ифодаланиши мум- кин. Агар айбли ҳаракат алоҳида ходимнинг айби билан содир этилмаган бўлса, у юридик шахснинг турли бўлинмалари зим- масида бўлади. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам юридик шахснинг айби алоҳида индивиднинг эмас, балки бутун жамоанинг айби ҳисобланади, чунки юридик шахс томонидан тўлиқ ёки қисман қопланган зарарни алоҳида айбдор шахслар зиммасига юклаш моҳиятан ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
ЎзР Солиқ кодексининг 109-моддасига кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилишида айби йўқ шахс жавобгар- ликка тортилиши мумкин эмас. Бунда шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини ва уни жавобгар- ликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар Кодекснинг 110- моддасида келтирилган.
Айб ва ҳуқуққа хилофлиликнинг ўзаро алоқаси ҳуқуқ- бузарликнинг асосий белгиси ҳисобланиб, ҳуқуққа хилофлилик ҳуқуқий таъсир чораси қўллашнинг объектив шарти бўлса, айб унинг субъектив шарти ҳисобланади. Ҳуқуққа хилофлилк айб- сиз бўлиши мумкин, лекин айб хуқуққа хилофлиликсиз мавжуд бўлмайди. Ҳар қандай айб ҳуқуққа хилофдир, ҳар қандай ҳуқуққа хилофлилик айбни келтириб чиқармаслиги мумкин.
Хусусан, ЎзР Солиқ кодексининг 110-моддасига мувофиқ шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавоб- гарликка тортишни истисно қиладиган ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади:

  1. ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ўн олти ёшга тўлмаган жисмоний шахс томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилганда;

  2. солиқ мажбуриятлари бўйича даъво муддатлари тугаганда.

Кодекснинг мазкур моддаси етарли асослар бўлганда Ко- дексда назарда тутилган тегишли ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмайдиган «кечирувчи» муайян қоидаларни белгилай- ди. Бундан ташқари, жавобгарликдан чиқариш ва озод этишни ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашдан қисман озод этишни англа- тувчи жавобгарлик миқдорини камайтиришдан фарқлаб олиш зарур.



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish