Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича



Download 1,93 Mb.
bet124/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғ- рисида»ги ЎзР Қонунининг 39-моддаси:
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш- лар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан назорат қилувчи органлар томонидан режали тартибда кўпи билан йили- га бир марта амалга оширилиши мумкин, хусусий корхоналар ва ушбу модданинг иккинчи—бешинчи қисмларида назарда тутил- ган ҳоллар бундан мустасно.
Белгиланган нормалар ва қоидаларга ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда риоя қилувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолия- тини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади, ушбу моддада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир мар- та, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжалик- ларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектла- рининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.
Янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас.
Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда бу муддат назорат қилувчи органлар фаолия- тини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан узайтирилиши мумкин.
Ўтказилаётган текширишлар тадбиркорлик субъектлари- нинг фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига аъзо тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар маз- кур Палата вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати ор- ганлари томонидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширувлардан ўтказиш учун қўзғатилган жиноят ишининг мавжудлиги асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолия- ти субъектининг қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ фаолия- тигина текширув билан қамраб олиниши мумкин бўлиб, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.
Тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти- ни текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари томонидан, мазкур органлар текшириш- лар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатларини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатига кирмайди- ган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармаслик ҳамда текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.
Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолади.




Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish