3.3.1. Режали текширишларнинг режа-жадвалини ишлаб чиқиш тартиби
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида режали тек- ширишлар ўтказиш учун ҳар йили олдиндан режа-жадвал иш- лаб чиқилади. Режа-жадвалларни ишлаб чиқиш тартиби Назо- рат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом100 (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) билан тартибга солинган.
Ушбу Низомга асосан йиллик режали текширишлар ўтказиш ва тасдиқланган режа-жадвалга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифлар Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг йиллик ва чораклик мувофиқлаштирувчи режа- жадвалларини шакллантириш принциплари тўғрисидаги Низом- ларга қатъий амал қилган ҳолда белгиланган шаклда тақдим эти- лади.
99 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 182- модда.
100 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10–11 сон, 81-модда.
Масалан
томонидан
(назорат қилувчи органнинг номи)
ўтказиладиган 20 йил учун текширувлар режа-жадвали ЛОЙИҲАСИ
Т/р
|
Вилоят, туман номи
|
Тадбиркорлик субъектининг номи
|
СТИР
|
Текши рувлар ўтказаётган назорат қилувчи органлар ва уларнинг бўлинмалари
|
Текширувнинг бошланиш санаси
|
Текширувнинг тугаш санаси
|
Назорат қилувчи орган томонидан ўтказилган сўнгги текширув санаси
|
Мазкур субъект тегишли бўлган таваккал даражаси гуруҳи
|
Субъектларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган текширувлар даврийлиги
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
(назорат қилувчи орган раҳбари)
« » 200 йил
(Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбир- корлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 2 ИЛОВА)
Йиллик текширишлар режа-жадвалини ишлаб чиқишда на- зорат қилувчи органлар томонидан, тадбиркорлик субъектла- ри фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шаклланти- риш принциплари тўғрисидаги тасдиқланган қоидаларни ҳисобга олган ҳолда, текширишларнинг режа-жадвалига киритиш учун тегишли таклифлар қуйидагича тақдим этилади:
Кенгаш ишчи органига – назорат қилувчи органларнинг марказий аппаратлари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича;
вилоят комиссияларининг ишчи органларига – назорат қилувчи органларнинг вилоят бўлинмалари томонидан текшири- ладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича;
туман комиссияларининг ишчи органларига – назорат қилувчи органларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан текшириладиган тадбиркорлик субъектлари бўйича.
Айрим назорат қилувчи органлар учун уларнинг мурожаат- лари бўйича Кенгашнинг махсус қарорлари билан таклифлар тақдим этишнинг бошқа тартиби назарда тутилиши мумкин.
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ тадбир- корлик субъектлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини мам- лакатнинг бутун ҳудудида амалга оширишлари мумкин. Бунинг асосида кўпгина тадбиркорлик субъектлари ўз ҳудудларида эмас, балки бошқа туманлар (шаҳарлар)да ишлаб чиқариш жойлари ва савдо нуқталари очадилар. Режали текширишларни мазкур жой- ларда ўтказиш зарурати пайдо бўлганда қонунчиликда қуйидаги тартиб белгиланган.
Ҳудудий солиқ органлари томонидан бошқа туманлар (шаҳарлар)да рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар- нинг ишлаб чиқариш бинолари, савдо шохобчалари қаерда жой- лашганидан ва хизматлар кўрсатиладиган (ишлар бажариладиган) жойдан қатъи назар, уларнинг молия-хўжалик фаолиятини тек- шириш такрорланишига йўл қўйилмаган ҳолда, хўжалик юритув- чи субъект рўйхатга олинган жойдаги тегишли солиқ органлари билан бир вақтда амалга оширилади.
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган тадбиркорлик субъект- лари бўлинмалари фаолиятини режали текширишлар, улар қайси юридик шахс таркибига кирса, шу юридик шахсда ўтказиладиган текширишлар доирасида амалга оширилади.
Назорат қилувчи органларнинг таклифлари асосида Кенгаш томонидан йиллик текширишлар режа-жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Бунда тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳолларда текши- ришлар режа-жадвалига киритилмайди:
тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш тегишли на- зорат қилувчи органнинг ваколатига кирмайдиган бўлса;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг йиллик ва йил чоракларига мўлжалланган мувофиқлаштириш режа-жадвалларини шакллантиришнинг принциплари тўғриси- даги тасдиқланган қоидалар шартларига риоя этилмаган бўлса;
тадбиркорлик субъектлари тугатилган ёки тугатиш жараёни- да бўлса, шунингдек улар банкрот деб эълон қилинган бўлса;
уларнинг режа-жадвалга киритилиши қонун ҳужжатларига, Кенгаш қабул қилган қарорларга ва Назорат қилувчи органлар
томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тар- тиби тўғрисидаги Низом (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май) нинг 10-бандига зид бўлса (Назорат қилувчи органлар томони- дан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахс- лар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 13 банди).
Do'stlaringiz bilan baham: |