Муқобил текшириш – операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган ва турли хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларидаги ҳужжатларни таққослашдан иборат текширув.
(«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назо- рат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 3-моддасига қаранг)
Молия-хўжалик фаолиятиини муқобил текшириштад- биркорлик фаолияти субъекти томонидан фаолиятида режали ёки режадан ташқари текширишлар (тафтишлар) ўтказилаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан амалга оширилаётган молия-хўжалик операцияларини амалда ўз бухгалтерия ҳисобида акс эттирилганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Яъни, муқобил текшириш – айнан битта ҳужжатнинг тур- ли хил нусхаларини ўзаро солиштиришдир. Мазкур услубнинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда уни битта эмас, балки бир неч- та нусхада расмийлаштириладиган ҳужжатларга нисбатан татбиқ этиш мумкин. Уларга моддий қимматликларни кириб кели- ши ва чиқиши тўғрисидаги ҳужжатларни мисол қилиш мумкин (юк хати, ҳисоб-фактуралар ва ҳ.к.). Ҳужжатларнинг нусхала- ри турли хил ташкилотларда ёки корхонанинг турли таркибий бўлинмаларида сақланади. Хўжалик фаолияти тўғри юритилган- да ҳужжатнинг турли нусхалари бир хил мазмунга эга бўлади. Бошқа ҳолларда ҳужжатлар фақат бир нусхада тузилади ёки тур- ли хил мазмунга эга бўлади. Ҳужжатлар ўзаро солиштирилганда: товар сони, ўлчов бирлиги, товар нархи ва ҳ.к. бир-бирига мос келмаслиги мумкин. Ҳужжат нусхасининг мавжуд бўлмаслиги хўжалик фаолияти фактининг ҳужжатлаштирилмаганлиги, нати- жада эса даромадларни яширишнинг белгисидир.
Хўжалик юритувчи субъектларда муқобил текширишлар жиноят ишлари юзасидан тергов олиб бориш жараёнида текши- риш тайинлаш тўғрисидаги қарор асосида ёки назорат қилувчи органлар томонидан Кенгаш ёки вилоят комиссияси қарорига биноан ўтказилиши мумкин. Хўжалик юритувчи субъектни муқобил текширишда субъектнинг фақатгина текшириш ёки тер- гов ҳаракатлари ўтказилаётган компания билан ўзаро хўжалик алоқаларига оид қисмигина қамраб олинади. Бундай хўжалик алоқаларининг мавжудлиги ҳужжатлар билан, хусусан шарт- номалар, юк ташаш ҳужжатлари, бошқа ҳужжатларни ўз ичи-
9 – 1773
257
га олган жиноят иши материаллари билан расман тасдиқланган бўлиши керак. Қонун муқобил текшириш предметига тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиш ва материаллар ҳамда бошқа ҳужжатларни ўрганишни тақиқлайди.
Текширишлар Кенгаш ва унинг вилоят комиссияси қарори бўйича, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича эса – текширишни тайинлаш тўғрисидаги қарорга асосан, фақат уларнинг текши- рилаётган тадбиркорлик субъекти билан ўзаро муносабатларига доир қисм бўйича ўтказилади. Тадбиркорлик субъектининг тек- шириш объекти билан ўзаро муносабатлари деганда ҳужжатлар билан тасдиқланган аниқ алоқалар тушунилади. Хўжалик юри- тувчи субъектнинг текшириш объекти билан ўзаро муносабати деганда шахсларнинг ҳужжатлар (жиноят иши материаллари, ашёвий далиллар) билан тасдиқланган аниқ муносабатини тушу- ниш лозим.
Муқобил текширишлар ўтказишда тадбиркорлик фаолия- ти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш талаб этилади.
Муқобил текшириш фақатгина турли хил хўжалик юритув- чи субъектларда ёки бир хўжалик юритувчи субъектнинг турли бўлинмаларида ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган ҳужжатларни ўзаро таққослаш учун ўтказилиши лозим.
Прокуратура, ички ишлар ва Миллий хавфсизлик хизмати ор- ганлари томонидан муқобил текшириш ўтказиш учун асос бўлиб қўзғатилган жиноят иши асос бўлиб ҳисобланади.
Муқобил текшириш ўтказиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи мансабдор шахси томонидан тегишли қарор чиқарилади.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғ- рисида»ги ЎзР Қонунига мувофиқ муқобил текшириш ўтказаётган шахслар текширишларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзув- ни киритишлари шарт.
Муқобил текширишни ўз вақтида ўтказиш имконияти бўл- маганида, у фақатгина муқобил текширишни бошқа муддат- га кўчириш тўғрисидаги қўшимча қарор асосида ўтказилиши мумкин.
Хўжалик юритувчи субъектлардан муқобил текширишга тааллуқли бўлмаган молия-бухгалтерия ёки бошқа ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади.
Муқобил текширишларни ўтказиш борасида белгиланган тар- тибга риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари зиммасига юклатилган.
Муқобил текширишлар ўтказишнинг белгиланган тартибини бузган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мансабдор шахс- лари ҳатто жиноий жавобгарликка тортиладилар.