Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Режадан ташқари (шу жумладан қисқа муддатли) текширишларни ўтказиш тартиби



Download 1,93 Mb.
bet134/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

3.4.1. Режадан ташқари (шу жумладан қисқа муддатли) текширишларни ўтказиш тартиби


Юқорида кўрсатилган асослар бўйича тадбиркорлик субъ- ектини ёки унинг бўлинмаларини режадан ташқари текшириш ўтказиш зарурияти туғилган тақдирда (текширишлар ЎзР Пре- зидентининг ва Ҳукуматининг қарорлари бўйича ўтказиладиган ҳоллардан, агар қарорларда текшириладиган субъект номи аниқ кўрсатилган бўлса, ташқари), назорат қилувчи органнинг марка- зий аппарати Кенгашга, назорат қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари эса тегишинча вилоят ва туман комиссияларига ре- жадан ташқари текширишни ўтказиш учун уни ўтказишнинг за- рурлигини асослаган ҳолда буюртманома ҳамда назорат органи раҳбари томонидан имзоланган текширишни ўтказиш дастури- ни юборади.
(Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тад- биркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текши- ришларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 17 бандига (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май)га қаранг).

Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик субъекти фаолиятини муддати бир кундан ортиқ бўлмаган режа- дан ташқари текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текшириш- ни ўтказиш дастури вилоят комиссиясида ўрганиб чиқилганидан кейин сўралган текширишни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Кенгашга юборилади.


Назорат қилувчи орган ҳудудий бўлинмасининг тадбиркорлик
субъекти фаолиятини муддати бир кун бўлган режадан ташқари текшириш ўтказишга буюртманомаси ва текширишни ўтказиш дастури ҳудудий комиссия томонидан ўрганиб чиқилади, шундан сўнг вилоят комиссияси режадан ташқари текширишни ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кенгашнинг, унинг вилоят ва туман комиссияларининг ишчи органлари тақдим этилган буюртманомалар ва текшириш ўтказиш дастурлари асослилигини, текширишларни ўтказиш дас- турларининг назорат қилувчи орган зиммасига юклатилган ва- зифаларга мувофиқлигини, ўрганиладиган масалаларни тегишли назорат қилувчи органлар билан биргаликда ўрганиб чиқадилар ҳамда вилоят ва туман комиссиялари ишчи гуруҳларининг режа- дан ташқари текшириш ўтказиш учун тақдим этилган буюртмано- маларни кўриб чиқишга доир хулосаларини инобатга олган ҳолда тегишинча Кенгашга, унинг вилоят комиссияларига таклиф кири- тадилар, улар режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида ёки уни ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қиладилар, режадан ташқари текшириш ўтказишга рухсат берилган тақдирда текши- риш режасини келишиб оладилар.
Режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисидаги ёки уни ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарор қисқа муддатларда, бироқ буюртманома келиб тушган кундан эътиборан икки ҳафтадан ке- чиктирмай қабул қилинади ва тегишинча Кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари) ёки Низомда назарда тутилган ваколатлар доира- сида вилоят комиссияси раиси томонидан имзоланади ҳамда на- зорат қилувчи органга юборилади.
Улгуржи ва чакана савдодаги умумий овқатланиш ва пул- ли хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан савдо-сотиқ ҳамда нақд пул тушумини топшириш қоидаларига риоя этилишини режадан ташқари қисқа муддатли текширишлардан ўтказиш тўғрисидаги қарорлар истисно тарти- бида туман комиссияларининг раислари ёки вилоят комиссиялари раисларининг ўринбосарлари - солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан имзоланадиган рўйхатлар кўринишида расмийлаш- тирилади. Рўйхатларда текширилаётган тадбиркорлик субъек- ти номи ва СТИР, текширилаётган тадбиркорлик субъекти ул- гуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш объектининг юридик манзили, шунингдек объект амал- га ошираётган фаолият тури ва режадан ташқари қисқа муддатли текшириш ўтказиш муддати кўрсатилиши керак.
Фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунинг- дек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли билан боғлиқ режадан ташқари текшириш- ларни ўтказиш тўғрисидаги қарор, санитария назорати ва табиат- ни муҳофаза қилиш органлари мурожаати асосли бўлган тақдирда текшириш ўтказиш учун буюртманома келиб тушган куни қабул қилинади.
Юқори назорат қилувчи органлар ўзларининг ҳудудий бўлинмаларига тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишдан ўтказиш ҳақидаги топшириқларни улар- ни ўтказиш тўғрисида фақатгина Кенгаш ёки унинг вилоят ко- миссиясининг қарори бўлган тақдирдагина юборадилар(Назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-23 банд- ларига (рўйхат рақами 1573, 2006 йил 6 май)га қаранг).

Таъкидлаш лозимки, айрим назорат қилувчи органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларига юклатилган на- зорат функцияларини Кенгаш (вилоят комиссиялари) би- лан қўшимча келишувсиз текширишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.


Бу функциялар қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

  • алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг тадбиркорлик субъектлари томонидан тегишли рухсатномаларсиз ишлаб чиқа- рилиши ва сотилиши, шунингдек акциз маркалари мавжуд эмас- лиги ёки қалбакилаштирилиши далиллари тўғрисида ишончли маълумотлар мавжудлигида бунга ваколати бўлган солиқ ва бошқа органлар томонидан муомаладан ушбу маҳсулотлар қонун билан белгиланган тартибда тезкор олиб қўйилишини амалга ошириш. Бунда тадбиркорлик субъектини кейинги текширишлар белгиланган тартибда Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиялари би- лан келишилиши керак;

  • сифатсиз ва/ёки контрафакт маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлгани- дагина лицензия битими талабларига мувофиқ бундай маҳсулот сотилишига йўл қўймаслик мақсадида Дори воситалари ва тиб- бий буюмлар сифатини назорат қилиш бош бошқармаси Фарма- цевтик инспекцияси томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳамда со- тилаётган дори маҳсулотлари устидан назоратни амалга ошириш. Бунда тадбиркорлик субъектини кейинги текширишлар белгилан-

ган тартибда Кенгаш ёки унинг вилоят комиссиялари билан кели- шилиши керак;

  • Кенгаш билан келишилган объектларда Табиатни муҳо- фаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги- нинг Санитария-эпидемиология хизмати ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ўтказиладиган тупроқ, оқава ва ер усти- даги сувларни ифлослантириш манбалари мониторинги;

  • савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, шунингдек бошқа хусусийлаштирилган корхоналар эгаларининг ЎзР Давлат мулки қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 ноябрда- ги 402-сон қарори102 3-бандига мувофиқ ўтказаётган хусусийлаш- тириш шартномаларида назарда тутилган фаолият йўналишини сақлаш бўйича шартларга риоя қилиши устидан мониторинг;

  • Давархитектқурилишназорат органлари билан қурилиш бу- юртмачилари ўртасида, шунингдек буюртмачилар билан пудрат қурилиш ташкилотлари ўртасида шартномалар мавжуд бўлган ҳолларда амалга ошириладиган қурилиш ишлари сифатининг қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, республика стандартларига, давлат стандартлари ва техник шартларга мувофиқлигини назо- рат қилиш;

  • Ўздавдонназорат бўлинмалари томонидан «Ўздонмаҳсулот» ДАКнинг ғалла қабул қилиш пунктларида намуна олиш йўли би- лан дон қабул қилиш корхоналари омборлари, тегирмонлар ва элеваторларда мавжуд бўлган доннинг намлиги ва ифлослигини таҳлил қилиш;

  • корхоналар қонун хужжатларида белгиланган тартибда те- гишли рўйхатдан ўтказувчи органларнинг қабул қилган қарорлари асосида тугатилганда;

  • адлия органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар- га шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш бўйича кўрсатадиган ҳуқуқий ёрдам, шунингдек тадбиркорлар ҳуқуқларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш. Адлия органлари ҳар чоракда Кенгаш ва тегишли ҳудудий комиссияларга қилинган иш тўғрисида Кенгаш ишчи органи билан келишилган шакл ва муддатларда маълумотлар тақдим этадилар;

  • Ўзстандарт ёки унинг топшириғига кўра махсус ваколатли шахс (эксперт-аудитор) томонидан зарурат туғилганда (синов- лар, сертификатлашлар сифатсиз ўтказилгани, носоз ускуналар-



102 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-
сон, 177-модда.
дан, малакасиз мутахассислардан фойдаланилгани ва ҳоказолар тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда) Ўзстандартда аккредитацияланган ва лицензия олган синов лабораторияла- ри (марказлари) лицензия келишувларининг шартларига риоя қилиши устидан амалга ошириладиган назорат;

  • ЎзР саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат ин- спекциясининг Кенгаш билан келишилган объектларга, доимий равишда бириктирилган ва уларда жойлашган инспекторлари объектларда ишларни юритиш ва юк ташиш хавфсизлиги ҳолати юзасидан амалга оширадиган назорат;

  • «Ўзбекэнерго» ДАК объектларида доимий ўрнашган Ўздав- энергоназорат бош техник инспекторлари Кенгаш билан келиш- ган ҳолда амалга оширадиган ишларни хавфсиз юритишни назо- рат қилиш;

  • ЎзР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан таби- ий, техноген, террорчилик-қўпорувчилик тусидаги фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш ва улардан ҳимоя қилиш, шунингдек вазирлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг кўрсатмалари асосида объектларда фуқаролик ҳимояси талабларига риоя этиш масалалари бўйича тадбирлар- нинг амалга оширилиши;

  • ЎзР Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси то- монидан қишлоқ хўжалиги ва бошқа корхоналарда Молия вазир- лиги ҳузурида барпо этилган давлат жамғармалари маблағларидан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича назорат- нинг (текширишларнинг) амалга оширилиши, бунда мазкур тек- ширишлар бевосита корхоналарда Ўзбекистон Республикаси мо- лия вазири тасдиқлаган режалар ва буйруқларга биноан амалга оширилади;

  • ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғар- маси (Жамғарма)нинг маблағларини назорат қилиш ва ишлатиш инспекцияси томонидан, Жамғармани бошқариш кенгаши билан келишган ҳолда, Жамғармадан маблағ ажратилган хўжалик юри- тувчи субъектларда ўтказиладиган, Жамғармадан ажратиладиган маблағлардан қонуний, мақсадли ва самарали фойдаланиш усти- дан назоратнинг амалга оширилиши;

  • ЎзР Молия вазирлиги томонидан, ЎзР Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дав- лат қўмитаси, уларнинг бўлинмалари билан ҳамкорликда, дон тайёрлаш, уни сақлаш ва қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб

чиқариш чоғида «Ўздонмаҳсулот» ДАК корхоналарининг хара- жатлари устидан доимий мониторинг ўтказилиши, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги «Дон тайёр- лаш ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш тизимида харажатлар- ни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 424-сон103 қарори 3-бандида назарда тутилган бирламчи ҳужжатлар бўйича хара- жатларни корхоналарга бориб ўрганиш;

  • ҳукумат кафолати билан берилган марказлаштирилган маблағлардан (шу жумладан кредитлар) мақсадли фойдаланиш, қурилиш муддатларига, ажратилган маблағларни қайтариш ва улардан фойдаланиш учун тўлов муддатларига риоя этиш, банк билан қурилиш буюртмачилари, шунингдек банк билан молия- ловчи тараф ўртасидаги шартномаларга мувофиқ тижорат банк- лари ўтказадиган, бажарилган ишларнинг назорат ўлчовларини ўтказиш устидан назорат қилиш;

  • ЎзР Давлат санитария-эпидемиология назорати томони- дан Давсанэпидназорат ёки унинг ҳудудий бўлинмалари бўйича буйруқларга мувофиқ сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлай- диган, истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлай- диган, оқава сувларни чиқариб ташлайдиган хўжалик юритув- чи субъектларда намуналар танлаб олиш йўли билан сут ва сут маҳсулотлари, водопровод суви ва оқава сувларни ҳар ойда ла- бораторияларда тадқиқ этишни амалга ошириш, шунингдек мав- жуд қонунларга кўра тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлган савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаси ходим- ларида тиббий шаҳодатланиш дафтарчаларининг мавжудлигини олти ойда кўпи билан бир маротаба мониторингдан ўтказиш;

  • ЎзР Молия вазирлиги томонидан пахта хом ашёсини тай- ёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашнинг бутун даври мобайнида пах- та тозалаш корхоналарини тайёрланаётган, қайта ишланаётган ва сақланаётган пахта хом ашёсининг миқдори ва сифати, пах- та толаси ва пахта маҳсулотини сотиш масалалари бўйича тек- ширишлар, шунингдек пахтакор хўжаликларни сифатли уруғлик чигитлар билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республика- си молия вазири тасдиқлаган махсус жадваллар ёки унинг ёзма топшириқларига кўра ғўза навларини жойлаштириш бўйича бел- гиланган топшириқларга риоя этилишининг текширишлардан ўтказилиши;



103 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23
сон, 187 модда.

  • Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан куз фаслида хазонларни, ғалла экинлари йиғиб олинганидан кейин далаларда сомонларни ёқишни, дарахтларни ноқонуний арралаш- ни, очиқ оловни қўллаган ҳолда баланд уйлар томларида битум эритишни ва ихтиофауна захираларини ноқонуний овлашни бар- тараф этиш бўйича амалга ошириладиган тезкор назорат тадбир- лари ўтказилиши;

  • ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат резервларини бошқариш қўмитаси томонидан давлат резервлари жойлаштирил- ган тадбиркорлик субъектларида назорат вазифаларининг амалга оширилиши;

  • ЎзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Бош- давкарантин томонидан республика ҳудудини чет эл мамлакатла- ридан карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар кириб келишидан муҳофаза қилиш, карантиндаги ва бошқа хавфли зараркунандалар, ўсимлик касал- ликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларни локал- лаштириш ҳамда тугатишни ташкил этиш, шунингдек улар кириб келишининг олдини олиш, белгиланган қоидаларга риоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, со- тиш ва ишлатиш чоғида ўсимликлар карантини бўйича тадбир- ларни амалга оширишга доир назорат вазифаларининг амалга оширилиши;

  • давлат солиқ хизмати органлари томонидан ЎзР Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқларининг буйруқлари асосида бозорлар, савдо комплекс- лари ва уларга туташ автомобиль тўхташ жойлари, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектла- ри фаолиятида ва бир марталик йиғимлар топширилиши, ижа- ра тўлови тушуми ва ҳисоби тўлиқ юритилиши, назорат-касса машиналаридан, ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланилиши, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя қилиниши юзаси- дан ўтказиладиган ҳар кунлик текширишлар бундан кейин қисқа муддатли текшириш ўтказилган кундан бошлаб бир иш куни мо- байнида Кенгаш ёки унинг тегишли ҳудудий комиссияси хабар- дор қилинади.

    1. Download 1,93 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish