Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати



Download 1,93 Mb.
bet123/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Фойдаланиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати


  1. ЎзР Солиқ кодекси.

  2. ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

  3. ЎзР «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни.

  4. ЎзР «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.

  5. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 февралдаги 65-сонли «Кичик бизнес корхоналарининг ҳисобот беришини қисқартириш ва тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.

  6. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 январдаги 6-сонли

«Ўзбекистон Республикасида наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоботлар юритиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.

  1. ЎзР Молия вазирлиги ва ЎзР Давлат солиқ қўмитасининг

«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1760, 2008 йил 21 январь).

  1. ЎзР бухгалтерия ҳисоби Миллий стандарти «Кичик тадбир- корлик субъектлари томонидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш ва ҳисобот тузиш тартиби тўғрисида» (20-сон БҲМС) (рўйхат рақами 879, 2000 йил 24 январь).

  2. ЎзР Молия вазирлигининг «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь).

  3. ЎзР Молия вазирининг «Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель).


  1. қисм . ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ

К И Р И Ш


Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркор- лик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни94 (кейинги ўринларда ЎзР) тадбиркорлик фаолиятини кафолат- лайдиган асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолиятиининг кафолатларидан бири – бу тадбир- корлик субъектлари фаолиятини текширишларнинг чекланганли- гидир.


Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни янада тартибга солиш, текширишлар сонини камайти- риш, турли назорат органлари томонидан амалга ошириладиган текширишларда параллелчилик ва такрорлаш фактларини бар- тараф этиш, уларнинг корхоналар хўжалик фаолиятига асоссиз аралашувига йўл қўймаслик мақсадида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 39- моддасида режали текширишлар ўтказишнинг муддатлари белги- лаб қўйилди. Масалан, тадбиркорлик субъектларининг фаолияти- ни режали текширишлар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан кўпи билан йилига бир марта амалга оширилиши мумкин. Қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормаларга ўз вақтида риоя қилувчи тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тек- ширишлар кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилади. Мазкур норма тадбиркорлик субъектларини янада қонунга итоат- кор бўлишларига ундайди.
Таъкидлаш лозимки, хўжалик юритувчи субъектлар фаолия- тини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

    1. назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холис- лик ва ошкоралик;

    2. юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;



94 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 140-модда.

    1. хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига аралаш- маслик.

Шунингдек, «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили» Давлат дастурига мувофиқ ҳамда давлат ва назорат органлари- нинг корхоналар молия-хўжалик фаолиятига аралашувини тубдан қисқартириш, текширишларни ташкил қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мансабдор шахсларнинг улар фаолиятига асоссиз аралашуви учун жавобгарлигини кучайтириш, шу асосда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатла- ри ҳимоя қилинишини кучайтиришни таъминлаш мақсадида ЎзР Президентининг 2011 йил 4 апрелдаги ПФ–4296-сонли «Тадбир- корлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини тако- миллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонга95 мувофиқ бир қатор имтиёзлар кўзда тутилган. Мазкур Фармон билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ янги ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия- хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бош- лаб дастлабки уч йил мобайнида режали солиқ текширишлари- дан ўтказилмайди (акциз солиғига тортиладиган товарлар ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текши- риш, шунингдек бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ва ресурслардан мақсадли фойдаланиш билан боғлиқ текшириш- лар бундан мустасно); 2011 йилнинг 1 апрелидан то 2014 йил- нинг 1 апрелигача бўлган даврда солиқларни ва бошқа мажбу- рий тўловларни ўз вақтида тўлаб келаётган, шунингдек, ишлаб чиқариш суръатларининг барқарор ўсиши ва рентабеллигини таъ- минлаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ соҳасида текшириш тақиқланади (юридик шахсларни тугатиш чоғида, қўзғатилган жиноий ишлар доира- сида, шунингдек, бюджет ҳамда марказлаштирилган маблағлар ҳамда ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ режадан ташқари текширишлар бундан мустасно); кичик тадбиркорлик субъектла- ри фаолиятини солиқ соҳасида текшириш муддатларини қонун ҳужжатларида уларни ўтказиш кўзда тутилган максимал муддат- дан, яъни 30 календарь кунидан ортиқ муддатга узайтирилишига йўл қўйилмайди.


95 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 133- модда.
Назорат қилувчи органлар хўжалик юритувчи субъектлар фао- лиятини ўрганиш муддатларини узайтиришга ҳақли эмас. Яъни режали текширишлар 30 кун муддатда амалга оширилади. Текши- ришлар ўтказиш муддатини узайтириш зарурати пайдо бўлганда назорат қилувчи орган белгиланган тартибда махсус ваколатли органга асосли сабабларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилиш лозим. Махсус ваколатли орган Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ҳисобланади. Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Рес- публика кенгаши мурожаатни кўриб чиқиб, хўжалик юритув- чи субъект фаолиятини текшириш ўтказиш муддатини узайти- риш тўғрисида қарор қабул қилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари текшириш ўтказиш давомида ўз ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида ЎзР Савдо-саноат палатаси- нинг масъул ходимларини жалб этишлари мумкин.
Мазкур имтиёзлар тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши учун муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish