Текшириш – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари қандай бажарилаётганлигини назорат қилувчи ор- ганларнинг бир марта назорат қилишидир.
(1998 йил 24 декабрдаги «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 3-моддасига қаранг)
Бошқача қилиб айтганда, текшириш – бу давлат органлари томонидан хўжалик юритувчи субъект фаолиятини норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мослигини ўрганиш жараёни- дир. Яъни, текшириш жараёнида молиявий ва солиқ масалалари бўйича қонун ҳужжатларининг амалга оширилиши устидан назо- ратни амалга ошириш, солиқ, давлат статистика органлари ҳамда банкларга бериладиган ҳисоб ва ҳисоботларнинг тўғрилигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалте- рия, молия ва бошқа ҳужжатлари ўрганилади.
Текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан амалга оширилади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш- га ваколатли бўлган вазирликлар ва идоралар назорат қилувчи органлар бўлиши мумкин. Ҳар бир назорат қилувчи орган ўз ва- колатлари доирасида ўзининг назорат функцияларини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Унинг функциялари ва ваколатлари тегиш- ли қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат органла- ри томонидан назоратни амалга ошириш, бундай назоратнинг турлари, даврийлиги, муддатлари, принциплари «Хўжалик юри- тувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзр Қонунида тартибга солинган.
Ўзбекистон қонунчилигида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишни тартибга солишга қаратилган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.
1996 йилдан бошлаб мулкчилик шаклларидан қатъи на- зар, хўжалик юритувчи субъектларни текширишни тартибга со- лиш, назорат қилувчи органлар томонидан уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишга йўл қўймаслик мақсадида мамлакатда дав- лат органлари томонидан юридик шахслар фаолиятини текши- ришга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва такомиллаштирилди.
Тадбиркорлик субъектлари учун 2000 йил 25 майда «Тадбир- корлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг қабул қилиниши муҳим воқеа бўлиб, унда юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятида эркин иштирок этиши ва манфаатдорлиги учун кафолатлар ҳамда шароитлар яратиш, улар- нинг ишчанлик фаоллигини ошириш, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган барча давлат кафолатлари бирлашти- рилди.
Мантиқ бўйича барча юридик шахслар тижорат мақсадлари туфайли хўжалик юритувчи субъект тоифасига киради, ва шунга кўра улар томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга ошири- лиши даврида уларга нисбатан хўжалик юритувчи субъектлар фа- олиятини текширишга оид қонун ҳужжатлари нормалари татбиқ этилади.