Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


Солиқ ҳисоботини тақдим қилиш тартиби



Download 1,93 Mb.
bet121/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

Солиқ ҳисоботини тақдим қилиш тартиби


Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан Солиқ кодексида белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади. Айрим турда- ги солиқлар бўйича солиқ ҳисоботи ҳам Солиқ кодексида назар- да тутилган ҳолларда объектлар бўйича ҳисобга қўйилган жой бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилади.
Жисмоний шахслар солиқ декларациясини яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этадилар.
Солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўз хоҳишларига кўра қуйидагича тақдим этишга ҳақли:

  • шахсан олиб бориб бериш тартибида;

  • почта орқали буюртма хат билан;

  • телекоммуникация каналлари орқали электрон ҳужжат тар- зида.

Солиқ ҳисоботини давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш санаси қуйидагилардир:

  • солиқ ҳисоботи шахсан олиб бориб бериш тартибида тақдим этилганда – солиқ ҳисоботи давлат солиқ хизмати органи томони- дан қабул қилиб олинган сана;

  • солиқ ҳисоботи почта орқали буюртма хат билан тақдим этилганда – алоқа ташкилотининг тамғасида кўрсатилган, почта жўнатмаси жўнатилган сана;

  • солиқ ҳисоботи электрон ҳужжат тарзида тақдим этилган- да – электрон ҳужжат давлат солиқ хизмати органи томонидан олинган сана.

Давлат солиқ хизмати органи шахсан олиб бориб бериш тар- тибида тақдим этиладиган солиқ ҳисоботини қабул қилиб олишни
рад этишга ҳақли эмас ҳамда солиқ тўловчининг талабига биноан солиқ ҳисоботининг нусхасига ҳисобот қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйиши шарт.
Солиқ ҳисоботи телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон ҳужжат тарзида қабул қилиб олинганда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига электрон тарзидаги ҳисобот қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тасдиқнома юбориши шарт.
Солиқ ҳисоботи дастлабки тарзда камерал назорат қилинмасдан ва унинг мазмуни муҳокама этилмасдан қабул қилинади.
Солиқ ҳисоботи қуйидаги ҳолларда давлат солиқ хизмати ор- ганига тақдим этилмаган деб ҳисобланади, агар унда:

  1. солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилмаган ёки нотўғри кўрсатилган бўлса;

  2. солиқ даври ва (ёки) солиқ ёки бошқа мажбурий тўлов сум- маси кўрсатилмаган бўлса;

  3. ЎзР Солиқ кодексининг 43 ва 44-моддаларида солиқ ҳисоботини тузишга доир белгиланган талаблар бузилган бўлса.

Белгиланмаган шаклдаги солиқ ҳисоботи тақдим этилганда давлат солиқ хизмати органи ҳисобот олинган кундан эътиборан уч кун ичида бу ҳақда солиқ тўловчига ёзма билдириш юборади ва аниқ фикр-мулоҳазаларни кўрсатган ҳолда уни маромига етка- зиш учун қайтаради.
Камчиликлари тузатилган солиқ ҳисоботи уни тақдим этиш- нинг белгиланган муддати тугагунига қадар тақдим этилган тақдирда, солиқ тўловчига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди (ЎзР Солиқ кодексининг 45- моддаси).

      1. Download 1,93 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish