Тадбиркорлик соҳасида маъмурий тартиб-қоидалар бўйича


§. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари



Download 1,93 Mb.
bet126/197
Sana22.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#113271
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   197
Bog'liq
Tadbirkorlik

§. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишнинг асосий принциплари

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томо- нидан назорат қилишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  1. назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, хо- лислик ва ошкоралик;

  2. юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

  3. хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ара- лашмаслик.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 5-моддасига қаранг)
Назорат қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик, холис- лик ва ошкоралик бошқа шахсларнинг хоҳиши ва истакларидан, уларнинг субъектив иродаларидан қатъи назар, текширишлар на- зорат қилувчи органлар ходимлари томонидан суиистеъмоллик- ларсиз хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текширишлар ўтказишни тартибга солувчи қонун нормалари асосида амалга оширишлари лозимлигини билдиради.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ара- лашмаслик текширувчи текшириш ўтказиш давомида тадбир- корнинг фаолиятига аралашмаслиги ва қонунда назарда тутил- маган ҳужжатларни талаб қилишга ёки қонунда кўрсатилмаган ҳаракатларни содир этишни талаб қилишга ҳақли эмаслигини билдиради.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғ- рисида»ги ЎзР Қонунининг34-моддасига кўра давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъ- ектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилаётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Давлат органлари ва улар- нинг мансабдор шахслари қоидабузарлик мавжудлиги фактидан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонуний фаолияти- га аралашиш ёки уни чеклаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда қишлоқ хўжа- лиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) деҳқон ва фермер хўжаликларининг тадбиркорлик фаолиятига, шу жумладан улар- нинг агротехника усулларини, етиштириладиган маҳсулот ту- рини танлашига, ана шу маҳсулотнинг баҳосини ҳамда реализа- ция қилиш йўналишини белгилаш ишларига аралашишга ҳақли эмас, давлат эҳтиёжлари учун мўлжалланган харидлар бундан мустасно.
Қонуннинг юқорида кўрсатилган талабини бузган тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилиши мумкин.
Масалан, ЎзР Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодек- сининг96 2411-моддасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъ- ектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, тадбиркорлик фаолия- ти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш,


96 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 303-
модда.
қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика ҳисоботини ва бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиш ёхуд назарда тутил- ган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари- га хилоф равишда талаб қилиб олиш, худди шунингдек унинг мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда ғайриқонуний аралашиш мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давоми- да такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ЎзР Президентининг 2005 йил 5 октябрдаги ПФ-3665-сонли «Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 2-бандига97 асосан назо- рат органларининг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектла- ри рухсатсиз текширилганлиги ва уларнинг хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашилганлиги учун етказилган иқтисодий зарар- нинг ўрни қопланган ҳолда жавобгарликка, ҳатто жиноий жавоб- гарликка ҳам тортиладилар.
ЎзР Бош прокуратурасига назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг текширишларни тайинлаш ва ўтказиш бо- расида белгиланган тартибга қатъий риоя этиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги фаолияти устидан мунтазам назоратни амалга ошириш юклатилган.



  1. Download 1,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish