Мисол: "Биринчи бал" панноси (УзР патенти, патент эгаси
"Совпластитал", 2000 йил) (8-расм).
Тавсифланади:
вертикал йўналишда ишланган манзарали рама ва тасвирнинг мавжудлиги;
тасвирнинг ясси асос марказида жойлаштирилган аёл барельефи шаклида ишланганлиги;
аёл кийим-бошининг чиройли жойлаштирилган юмшоқ бурмалар билан рельефли-пластик ишланганлиги;
фоннинг тўқ қилиб ишланганлиги;
қуйидагилар мавжудлиги билан фарқланади:
сюжет ечими билан: қиз боланинг узун бал кўйлагида ва сочи баланд турмакланган ҳолда баль рақси ҳаракатини бажараётган кичкинагина фигураси;
ранг-фактура ечими билан: барельеф ва рама юзасининг мармар эффектини берадиган қилиб ишланганлиги".
Бошца мисол: "Печенье тўплами (УзР дастлабки патенти, патент эгаси "НОН-ПАСТА" очиқ турдаги акқионерлик жамияти, 2000 йил) (9-расм).
8-расм. "Биринчи бал" саноат намунаси
9-расм. "Печенье тўплами" саноат намунаси
Тавсифланади:
маҳсулот юзаси бўртма қилиб безатилиб, ясси ҳажмий шаклда ишланганлиги;
кунгурадор ташқи кўринишга эгалиги;
бир текис сарғимтир-жигарранглиги;
фарқланади:
маҳсулотнинг услублаштирилган тарзда судралиб юрувчилард паррандалар, ҳайвонлар: балиқ, тошбақа, каптар, бойқуш, сигир, бегемот, балиқчалар шаклида ишланганлиги;
бўртма безакларнинг чуқур, думалоқ нуқта ва узайтирилган штрих шаклида бажарилганлиги;
нуқта ва штрихларнинг образни тўлдирувчи сифатида жойлашганлиги".
Саноат намунасининг аналоглари йўқ бўлса, унинг муҳим белгилари рўйхати чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлмай тузилади.
Агар талабнома берувчи саноат намунасининг бир нечта вариантига талабнома берган бўлса, рўйхат икки қисмдан иборат қилиб тузилади, унинг биринчи қисмига барча вариантлар учун умумий бўлган (ҳам аналоглар билан, ҳам фарқ қилувчи белгилари билан мос бўлган) белгилар, иккинчи қисмига эса "1-(2 ва ҳ.к) вариант қуйидаги белгиларнинг мавжудлиги (бажарилиши) билан тавсифланади" сўзларидан кейин ушбу муайян вариантга хос белгилар келтирилади.
Барча белгилар рўйхатда мутахассис уларни буюм фотосурати (макети, расми)даги акс этган элементлар билан идентификациялаш учун маъносини бир хил тушунадиган қилиб ифодаланиши керак. Рўйхатдаги белги тавсифи ўрнига буюмнинг фотосурати (макети, расми)ни илова қилиш мумкин эмас, белгини бир маънода тушуниш ва идентификациялаш учун тавсифлашда бундай иловани келтириш зарур бўлган ҳоллар бундан истисно.
Чизмалар, схемалар
Саноат намунаси умумий кўринишининг чизмаси намунанинг моҳиятини очиб бериш ва унинг ўлчамлари, мутаносиблик нисбатларини аниқлаш учун зарур бўлган ҳолларда тақдим этилади.
Агар талабнома берилган саноат намунаси эргономик жиҳатдан қайта ишлашни кўзда тутадиган буюмга оид бўлса, шунингдек ушбу буюмнинг эргономик схемаси ҳам тақдим этилади.
Чизма ёки схемада инсон фаолият кўрсатадиган зоналарда асосий элементларнинг жойлашиши ва буюмни ишлатиш осонлиги тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини берадиган буюм ва элементларининг габарит ўлчамлари (ахборотни акс эттириш воситалари ва бошқарув органлари, иш юзасининг жойлашиш баландлиги, эни, чуқурлиги, шаклнинг яқин жойлашган элементлари ўртасидаги масофа ва ҳоказо) кўрсатилади.
Барча чизма ва схемалар умумқабул қилинган техник қоидаларга риоя қилган ҳолда бажарилган ва саноат намунасининг тавсифига қатъий мос бўлиши керак. Чизмадаги тасвир, одатда, тўғри бурчакли проекцияларда (турли кўриниш, кесим ва қирқимларда) тақдим этилади. Кўргазмали бўлиши учун уни аксонометрик проекцияда тақдим этишга йўл қўйилади. Ҳар бир элемент барча бошқа элементларга пропорционал қилиб ишланиши зарур.
Конфекцион карта
Агар саноат намунаси енгил саноат буюмларига оид бўлса, зарурият туғилган ҳолларда талабномага конфекцион карта, яъни буюмни тайёрлаш учун тавсия этиладиган тўқимачилик, трикотаж материаллари, тери, фурнитура, безаклар ва ҳоказо илова қилинади. Манзарали материаллар, гиламларнинг намуналари расм раппортининг ўлчамида тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |