Саноат намунасининг ўзига хослиги экспертизадан қандай ўтказилади?
Саноат намунасига патент олиш учун талабнома қандай ҳужжатлардан иборат бўлади.
Саноат намунасининг бирлиги талаблари нимадан иборат
Буюм фотографиялари, макет ёки расм мажмуасига қандай талаблар қўйилади?
Саноат намунасининг тавсифи қандай бўлимлардан иборат бўлади?
"Саноат намунасининг моҳияти" бўлими қандай тузилади?
Саноат намунасининг муҳим белгилари рўйхати қандай тузилади?
13-Tematik ma’ruza Mavzu: Tovar belgilari
Ража: Товар белгиларининг турлари
Товар белгисини рўйхатга олишга талабнома тузиш ва рўйхатга олиш
1. Товар белгиларининг турлари
Товар белгиларини ҳуқуқий муҳофаза қилмасдан маданий бозор муносабатларини ўрнатиш мумкин эмас. Интеллектуал мулк объекти сифатида товар белгисининг ўзига хос хусусияти унинг товар ва хизматлар бозоридаги бажарадиган роли билан тушунтирилади.
Товар белгиси (ёки хизмат кўрсатиш белгиси) фуқаролик муомаласи иштирокчилари ва улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни хусусий аломатларни акс эттирувчи (индивидуаллаштириш) учун хизмат қиладиган белгидир. Яъни товар белгиси бир товар итттлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчининг товар ва хизматларини бошқа товар ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчининг худди шундай товар ва хизматларидан фарқлаш учун мўлжалланган.
Товар белгиларини муҳофазалаш туфайли ҳалол рақобат тамойилига асосланган савдони ривожлантириш, итттлаб чиқарувчи ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мумкин бўлди.
Товар белгилари орасида жамоа белгиси алоҳида ўрин эгаллайди.
Хўжалик уюшмаси ёки корхоналарнинг бошқа бирор-бир ихтиёрий бирлашмасининг улар итттлаб чиқарадиган ва сотадиган товарларини белгилаш учун мўлжалланган товар белгиси жамоа белгиси ҳисобланади. Бунда ушбу товарлар ягона сифат ёки бошқа умумий тавсифларга эга бўлиши керак.
Узбекистонда товар белгилари билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган муносабатлар "Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари тўғрисида'Ти Қонун билан тартибга солинади. Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси)нинг ҳуқуқий муҳофазаси у рўйхатга олиниши билан юзага келади.
Қонунга мувофиқ қуйидаги белгилар товар белгиси сифатида рўйхатга олиниши мумкин:
сўзлар ёки ҳарфлар бирикмасидан иборат бўлган сўз билан ифодаланадиган белгилар;