Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet47/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

масвирий белгилар - линиялар композицияси, исталган шаклдаги фигураларнинг текисликдаги сояси шаклидаги;

  • ҳажмий белгилар - уч ўлчамли фазодаги фигуралар (линиялар) ёки уларнинг композицияси шаклидаги;

  • аралаш - тасвирий, сўзли, ҳажмий характердаги элементларнинг комбинациясидан иборат ва ҳоказо.

    Шуни қайд этиб ўтиш керакки, Қонун товар белгилари сифатида бошқа белгиларни, масалан, тоеуьили (мусиқий), ёруглик, таъм белгиларини ҳам муҳофазалашни истисно этмайди. Бундай белгилар бир қатор мамлакатлар, масалан, Россияда муҳофаза қилинади.
    Товар белгиси исмалган рангда ёки ранглар бирлигида рўйхамга олиниши мумкин.
    Шу билан бирга қонун билан у ёки бу белгиларни товар белгилари сифатида рўйхатта олиттт имконини бермайдиган муайян чеклашлар белгиланган. Қонун товар белгисини рўйхатга олитттни рад этиттт учун мутлақ ва бошқа асосларни белгилаб беради.
    Масалан, фақат қуйидаги белгилардан иборат товар белгиси рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳоллар рўйхатга олишни рад этиш учун мутлақ асос ҳисобланади:

    1. Фарқ қилувчи хусусиятлари бўлмаган. Бундай белгиларга хусусан қуйидагилар кириши мумкин:

    • ўзига хос график ижрога эга бўлмаган айрим ҳарф, рақамлардан иборат бўлган белгилар, бирор-бир мазмунни ифодаламайдиган ҳарфлар бирикмаси, композиция ҳосил қилмайдиган чизиқлар ва оддий геометрик шакллар ва бошқалар;

    • товарларни белгилаш учун товар белгиси сифатида рўйхатга олитттга талабнома берилган товарларнинг ҳақиқий ва схематик тасвирлари;

    • шакли фақат ишлатиш мақсадларидан келиб чиққан уч ўлчамли объектлар;

    • одатда товарларнинг оддий умум қабул қилинган номлари, ташкилотлар, корхоналар, тармоқларнинг қабул қилинган қисқартма номлари ва аббревиатуралари.

    1. Давлат герби, байроғи ва рамзлари; давлатларнинг расмий номлари; халқаро ёки ҳукуматлараро ташкилотларнинг тўла ёки кисқартирилган номларидан иборат белгилар, расмий назорат, кафолат ва проба тамғалари, муҳрлар, мукофотлар ва бошқа тақдирлаш белгилари ёки уларга ўхшаш белгилар, шунингдек товар ишлаб чиқарувчининг яшаш жойини кўрсатувчи белги сифатида қабул килиниши мумкин бўлган қисман ёки тўлиц географик белгилардан иборат белгилар.

    Шуни қайд этиб ўтамизки, бундай белгилар, агар тегишли ваколатли орган ёки бу белгилар эгаларининг розилиги олинган бўлса, товар белгисига муҳофаза килинмайдиган элемент сифатида киритилиши мумкин;

    1. Муайян турдаги товарларнинг белгиси сифатида умум қабул килинган ва қўлланиладиган белгилар. Бундай белгилар деганда, одатда муайян типдаги товарнинг узоқ муддат мобайнида ва кенг миқёсда қўлланилиши натижасида унинг турини ифодаловчи тушунчага айланиб кетган ва муайян товар учун фойдаланиладиган белгилар тушунилади;

    2. Умум томонидан к.абул қилинган рамз ва атамалар. Бундай рамзларга, одатда, ушбу товар тааллуқли бўлган фаолият соҳаси ёки хўжалик тармоғининг рамзи бўлган белгилар, фан ва техникада қўлланиладиган шартли белгилар киради. Умум қабул қилинган атамаларга эса фан ва техниканинг муайян соҳаси учун хос бўлган лексик бирликлар киради.

    Товарларнинг кўриниши, сифати, сони, хусусиятлари, мақсади, қиммати, шунингдек товарларни итттлаб чиқариш ва сотиш жойи ҳамда вақтини кўрсатувчи белгилар. Масалан, товарларнинг оддий номлари (шакар, ёғ ва ҳоказо), товарлар сифатининг тоифаси, товарларнинг хусусиятларини кўрсатувчи (шу жумладан мақтов характерига эга бўлган) белгилар, товарнинг материали ва хом ашёси, оғирлиги, ҳажми, нархи, итттлаб чиқариш санаси ва товарнинг яратилиш тарихи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатувчи белгилар ва ҳоказо.
    Бундай белгилар, юқорида қайд этилганидек, агар товар белгисида асосий, устувор ўринни эгалламаса, унинг таркибига муҳофазаланмайдиган элемент сифатида киритилиши мумкин. Конфетлар, ичимликлар ва парфюмерия буюмлари учун ёрлиқлар бундай товар белгиларига мисол бўла олади.

    1. Сохта ёки истеъмолчиларда товар ёки уни итттлаб чиқарувчи тўғрисида нотўғри тасаввур ҳосил қилишга олиб келадиган, шунингдек жамоатчилик манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ тамойилларига зид бўлган белгиларни товар белгиси ёки унинг элементи сифатида рўйхатга олишга уринишлар ҳам товар белгисини рўйхатга олишни рад этиш учун мутлақ асос бўлади.

    Қайд этиб ўтилганидек, Қонун товар белгиларини рўйхатга олишни рад этишнинг мутлак асосларидан ташқари бошқа асосларни ҳам белгилаб беради. Бу асосларга мувофиқ қуйидати товар белгилари билан бир хил ёки адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгиларни товар белгиси сифатида рўйхатга олишга йўл қўйилмайди:

    • бир турдаги товарларга нисбатан Узбекистон Республикасида илгари бошқа шахс номига рўйхатга олинган ёки рўйхатга олиш учун талабнома берилган товар белгилари;

    • бошқа шахсларнинг Узбекистон иштирокчиси бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ рўйхатга олинмасдан муҳофаза қилинаётган товар белгилари;

    • белгиланган тартибда рўйхатга олинган сертификатлаш белгилари.

    Бундан ташқари, қуйидагиларни қайта акс эттирувчи белгилар ҳам
    товар белгиси сифатида рўйхатга олинмайди:

    • бир турдаги товарларга нисбатан товар белгисини рўйхатга олиш учун талабнома берилган санадан анча илгари бу номга эгалик ҳуқуқи олинган ҳамда бошқа шахсларга тегишли бўлган Узбекистон Республикаси ҳудудидаги барчага маълум фирма номлари (ёки уларнинг бир қисми);

    • Узбекистон Республикасида эгалик ҳуқуқи бошқа шахсларга тегишли бўлган саноат намуналари;

    • муаллифлик ҳуқуқи эгалари ёки уларнинг қонуний ворислари (меросхўрлари) розилигисиз товар белгиси сифатида олинган Узбекистон Республикасидаги машҳур фан, адабиёт ва санъат асарлари, уларнинг персонажлари номлари ёки улардан олинган кўчирмалар, санъат асарлари ёки улардан бир қисмининг номлари;

    • машҳур шахслар, уларнинг меросхўрлари, агар бу белгилар Узбекистон тарихи ва маданиятининг бойлиги ва мулки бўлса тегишли ваколатли орган розилигисиз товар белгиси сифатида олинган машҳур шахсларнинг фамилиялари, исмлари, тахаллуслари ва уларнинг ҳосиласи, портретлари ва факсимилелари.

    Қонунга мувофиқ товар белгисининг эгаси товар белгисидан фойдаланиш ва эгалик қилишда мутлақ ҳуқуқларга, шу жумладан бошқа шахсларнинг ундан фойдаланишига рухсат этиш ёки таъқиқлаш ҳуқуқига эга.

    Download 7,05 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   137




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish