Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet44/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Ягона бир буюм дейилганда бирорта бутун буюм (масалан, автомобиль), ҳам унинг бир қисмини ташкил этувчи буюм (масалан, бампер, фара ва бошқалар) тушунилади.
Саноат намунаси вариантлари дейилганда битта буюм (тўплам, комплект) нинг бир хил эстетик ва (ёки) эргономик хусусиятларини белгилаб берадиган муҳим белгилари мажмуи билан фарқланадиган бадиий- конструкторлик ечимлари тушунилади.
Энди талабнома ҳужжатларига қўйиладиган асосий талабларни кўриб чиқамиз.

  1. Буюм, макет, расм фотосуратлари тўплами.

Буюмнинг ташқи кўринишини акс эттирувчи фотосуратлар талабнома берилган саноат намунаси тўғрисидаги тасвирий ахборотни ўз ичига олган асосий ҳужжатдир.
Фотосуратларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- талабномада, одатда, буюм умумий кўринишининг олд, ён, ўнг, орт, зарурият туғилганда эса юқори ва пастдан 3/4 ракурсда олинган оқ-қора тасвирдаги рангли фотосуратлари бўлиши керак. Ясси саноат намунаси учун унинг текисликдаги кўриниши тақдим этилади. Тўқимачилик буюмларининг ясси саноат намунаси фотосуратларда такрорланадиган раппортлар билан акс эттирилиши керак.
Буюмлар тўплами эса умумий кўриниш фотосуратларида тўлиқ, яъни тўплам таркибига кирадиган барча буюмлар билан берилиши керак. Бундан ташқари, қўшимча равишда тўплам таркибига кирадиган ҳар бир буюмнинг алоҳида фотосурати топширилади. Алоҳида ҳолларда, буюмлар мажмуи (тўплами)ни тўлиқ таркибда умумий кўриниш шаклида битта фотосуратда бериш имконияти бўлмаганда тўпламнинг айрим қисмларини алоҳида фотосуратларда беришга йўл қўйилади.
Саноат намунасининг ҳар бир варианти учун алоҳида фотосуратлар тўплами тацдим этилиши зарурлигини цайд этамиз.
Ёпиладиган, тахланадиган, шакли ўзгарадиган буюмларнинг очиқ (масалан, совиткичлар) ёки йиғма (масалан, ошхона комбайнлари, чанг юткичлар) ҳолдаги фотосуратлари тақдим этилади.
Рангли фотографик (бадиий-колористик) ечим намунанинг муҳим белгилардан бири бўлган ҳолларда буюм умумий кўринишининг битта рангли фотосурати, слайд ёки рангли ечим схемаси илова қилиниши зарур.
Буюмлар бир текис ёритилган шароитда, одатда, нейтрал фонда бегона предметларсиз суратга олинган бўлиши керак. Бунда:

  • фотосуратлар 18x24 см ўлчамда тақдим этилади. Габаритлари кичик буюмлар ёки уларнинг макетлари, масалан, қўл соатлари, микрокалькуляторлар, чўнтак зажигалкалари учун ўлчамлари 13x18 ёки 9x12 см ли фотосуратлар тақдим этилиши мумкин. Кичик ўлчамдаги фотосуратлар қоғозга ёпиштирилган ҳолда тақдим этилади.

фотосуратлар қуйидаги тартибда номерланади: умумий кўриниши, бошқа кўринишлари, рангли фотосурат, яқин аналогининг фотосурати (агар талабнома берувчи тақдим этган бўлса). Фотосуратларнинг бир кўриниши битта номер билан белгиланадн
• фотосуратларнинг орқа томонида юқоридан пастга қараб фотосурат номери, саноат намунаси номи, шунингдек тушунтиришлар: "умумий
кўриниши", олддан кўриниши", "ёндан кўриниши", юқоридан кўриниши" ва ҳоказо кетма-кет кўрсатилади.

  1. Саноат намунасининг тавсифи.

Саноат намунасининг тавсифи қуйидагича тузилиши керак:

  1. Саноат намунасининг номи.

Тавсиф саноат намунасининг номи ва талабнома берилган саноат намунаси оид бўлган СНХТнинг амалдаги таҳрири рукнсини кўрсатишдан бошланади. Ном саноат намунасининг мақсади ва вазифасини тавсифлаб бериши ва бирликда (бирликда қўлланилмайдиган номлар бундан истисно) баён этилиши зарур. Янги мақсадларда қўлланиладиган ёки унчалик маълум бўлмаган намунанинг номи унинг қўлланиш соҳасини ҳам ўз ичига олиши зарур. Агар саноат намунаси ижро вариантларига эга бўлса, унинг номидан кейин қавс ичида вариантлар сони кўрсатилади. Масалан: "Кресло (3 вариант)". Ихтиро номларидаги каби саноат намунаси номи хам махсус ном ёки атоқли от, масалан намуна муаллифининг номини ўз ичига олиши мумкин.

  1. Вазифаси ва цўлланиш соҳаси.

Бу бўлимда саноат намунасининг мақсади ва вазифаси ҳамда қўлланиш соҳаси тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Ундан кўпроқ қайси соҳаларда фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилади.

  1. Саноат намунасининг аналоглари.

Бу бўлимда саноат намунасининг аналоглари - талабнома берилган саноат намунаси каби мақсадларга мўлжалланган буюмнинг ташқи кўринишига тааллуқли маълум бадиий-конструкторлик ечимлари, у билан ўхшаш муҳим белгилари келтирилади.
Аналоглардан энг яқин аналог, яъни муҳим белгиларининг жами бўйича талабнома берилган саноат намунасига энг ўхшаш аналог аниқланади.

  1. Саноат намунасини тасвирловчи фотосуратлар ва бошца тацдим этиладиган материаллар рўйхати.

Бу бўлимда фотосуратлар, шунингдек чизмалар, эргономик схемалар, конфекцион карта, слайдлар (агар улар тақдим этилган бўлса) рўйхатга олинган номери бўйича санаб кўрсатилади ва уларнинг ҳар бирида нима тасвирланганлиги қисқача баён этилади.

  1. Саноат намунасининг моҳияти.

Саноат намунаси тавсифининг бу бўлимида фотосуратларда акс эттирилган саноат намунаси муҳим белгиларининг жами фотосуратлар (шунингдек буюм умумий кўринишининг чизмаси, эргономик схемаси, конфекцион картаси, агар у бўлса)га таянган ҳолда баён этилади.
Агар саноат намунасининг белгиси буюм ташқи кўринишига, унинг эстетик ва (ёки) эргономик хусусиятларига таъсир этадиган бўлса муҳим белги ҳисобланади.
Намунанинг муҳим белгиларини очиб беришда уни энг яқин аналогидан фарқлайдиган белгилари алохида кўрсатилади.
Ушбу бўлимда яна саноат намунаси мужассамлашган буюмнинг эстетик ва (ёки) эргономик хусусиятларини кўрсатиш ва муҳим белгиларнинг буюм ташқи кўриниши шаклланишига (агар бу аниқ кўриниб турган бўлса) таъсирини тушунтириш зарур.
Эстетик ва (ёки) эргономик хусусиятлар, масалан, қуйидагиларда акс этиттти мумкин:

  • барча белгиларни композиция элементларини кетма-кет тасаввур қилишга ёрдам берадиган тарзда бош белги атрофида бирлаштириши туфайли қисмларнинг ўзаро боғлиқлиги таъминланган (жуда узун объектлар учун);

  • механизмларни бошқариш зонасига бемалол қўл етиши таъминланган (автомобилда ўрнатилган энергоагрегатлар учун);

  • машинанинг кучи ва қувватини ифодаловчи образ яратилган (экскаватор учун);

  • машинанинг ташкаридан кўриниши унинг ноишлаб чиқариш, яъни маитттий мақсадларга мўлжалланганлиги акс эттиради (боғ-полиз учун кичик трактор);

  • боланинг жисмоний камчилигини руҳий компенсациялаш мақсадида машинанинг образли тавсифида унинг махсус вазифаси яширилган (ногирон болалар учун веломобиль);

  • ёшлар учун велокатнинг спорт характерини очиб берувчи аттракцион- ўйин типидаги буюм образи яратилган.

Тавсифнинг бу бўлимида буюмнинг қайд этиб ўтилган хусусиятлари билан ифодаланган афзалликларини кўрсатиш мумкин.
Ҳажмий буюмларни (масалан, приборлар, стаканлар) тавсифлашда эргономик хусусиятларини тасдиқлаш учун ушбу буюмнинг иттти ва/ёки ундан фойдаланилиши, энг муҳим композиция ва функционал элементлари, бўғинлари ва деталларининг ўзаро алоқасини баён этиттт зарур.
Қайд этиб ўтамизки, саноат намунасининг моҳиятини очиб беришда бирор-бир белгини уни амалга оширишнинг турли шаклларини тавсифлаб берувчи альтернатив тушунчалар шаклида ифодалашга йўл қўйилмайди. Агар белгини амалга оширишнинг турли шакллари бошқа белгилар билан бирга эстетик ва/ёки эргономик хусусиятлари бир хил буюмнинг ташқи кўринишини белгилаб берадиган бўлса, ҳар бирида ушбу белги уни амалга оширишнинг фақат битта шакли билан тавсифланадиган саноат намунасининг вариантлари баён этилади.
Бир хил аналогларга эга бўлган саноат намуналари вариантларини тавсифлашда, одатда, фақат вариантлардан бирининг жами муҳим белгилари тўла баён этилади, бошқа вариантларнинг моҳияти эса уларнинг бу вариантдан фарқларини баён этиш йўли билан очиб берилади.

  1. Саноат намунасини кўп марта цайта игилаб чицариш имконияти.

Бу ерда саноат намунасини кўп марта қайта ишлаб чиқариш мумкинлигини тасдиқлаш учун буюмни итттлаб чиқариш технологияси, шунингдек корпус деталлари ва элементларини тайёрлаш учун қўлланиладиган асосий материаллар тўғрисидаги маълумотлар, манзарали безакларнинг турлари, қўлланиладиган технологик ускуна ва бошқа зарурий маълумотлар келтирилади.

  1. Саноат намунасининг муҳим белгилари (аломатлари) рўйхати.

Ушбу рўйхат патент ёки дастлабки патент билан саноат намунасига бериладиган ҳуқуқий муҳофаза ҳажмини аниқ белгилаш мақсадларида фотосуратларда акс эттирилган муҳим белгилар мажмуини бир хил тушуниш учун мўлжалланган.
Саноат намунасининг муҳим белгилари рўйхати унинг тавсифи таркибида алоҳида варақ (варақлар)да тақдим этилади.
Одатда, рўйхатга киритилган муҳим белгилар "Саноат намунасининг моҳияти" бўлимидагига нисбатан анча қисқа ифодаланади.
Рўйхатга киритилган муҳим белгилар буюмнинг статик ҳолатдаги ташқи кўринишини тавсифлайдиган қилиб баён этилиши зарур. Шунингдек, буюмнинг ташқи кўринишини тавсифлашда унинг трансформақияланиши, шакл элементларининг ўз ҳолатини ўзгартира олиш имконияти билан ишланганлигини кўрсатишга йўл қўйилади.
Муҳим белгилар рўйхати, одатда, саноат намунасининг энг яқин аналоглари белгилари билан бир хил белгилари, шу жумладан унинг вазифасини билдирувчи тур тушунчасини ўз ичига олган чекловчи қисм ва намунани ушбу аналогдан ажратиб турадиган белгиларини ўз ичига олган фарқловчи қисмдан иборат бўлади. Чекловчи қисм фарқловчи қисмдан "мавжудлиги (бажарилганлиги) билан фарқланади" сўз бирикмаси билан ажратилади.

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish