Tabiiy tolalar va matoga ishlov berish



Download 7,05 Mb.
bet41/137
Sana27.04.2022
Hajmi7,05 Mb.
#585649
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   137
Bog'liq
УМК Патентшунослик

Ихтиронинг тавсифи, у белгиланган талаблар бўйича тузилиши ва ихтирони амалга ошириш учун зарур даражада уни тўлиқ очиб бериши керак (ихтиро тавсифини тузиш қоидаларини кейинги бобда тўлароқ кўриб ўтамиз);

  1. Ихтиро формуласи, у ихтиронинг ҳуқуқий ҳажмини белгилаб беради, демак талабноманинг энг муҳим ҳужжати ҳисобланади. Ихтиро формуласи ихтиронинг моҳиятини очиб берувчи ва таърифловчи сўзлар шаклида тузилади ва ихтиро тавсифига тўла мос келиши керак (ихтиро формуласини тузиш қоидаларини кейинги бобда кўриб чиқамиз);

  2. Ихтиро моҳиятини тушуниш учун зарур бўлган чизмалар ва бошқа материаллар;

  3. Ихтиронинг қисқартирилган тавсифидан иборат бўлган реферат. Реферат фақат техник ахборот сифатида хизмат қилади ва ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

  4. Агар ихтиро микроорганизмлар штамми, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайралари культураларига оид бўлса, талабномага уларни расмий денонентлаш ваколати берилган коллекқия - депозитарийда депонентга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади. Бунда депонентлаш санаси ихтиронинг устуворлик санасидан олдин бўлиши керак.

Талабнома Патент идорасига муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг қонуний ворислари томонидан топширилади. Талабномани бевосита талабнома берувчининг ўзи ёки унинг тегишли ишончномага эга бўлган патент бўйича ишончли вакили топшириши мумкин.
Талабнома ўзбек ёки рус тилида берилиши мумкин.
Талабномага уни топшириш учун белгиланган миқдордаги бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Агар талабнома патент бўйича ишончли вакил орқали топшириладиган бўлса, талабнома берувчи томонидан вакилга берилган ишончнома илова қилинади.
Шуни қайд этиб ўтиш муҳимки, ҳар бир талабнома фақат битта ихтирога (битта қурилма, бир усул, битта модда ва ҳоказо) ёки ўзаро шунчалик боғлиқлигидан ягона ихтиро ғоясини ташкил этадиган ихтиролар гуруҳига оид бўлади.
Агар ихтиролар ўртасида мазмуни бир хил техник ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлса ва у тегишли мухим белгилар билан ифодаланган бўлса ихтиролар гуруҳи учун ихтиронинг бирилигига қўйиладиган талабларга риоя қилинган ҳисобланади. Қуйидаги ҳоллар шундай ихтиролар гуруҳига мисол бўла олади:

  • талабнома ихтиро объектларидан бири иккинчисини (масалан, қурилма, модда ёки штамм ва уни олиш ёки тайёрлаш усули) олиш (тайёрлаш) учун мўлжалланган ихтиро объектларига тааллуқли;

  • талабнома объектлардан бири иккинчисини (масалан, усул ва уни амалга ошириш қурилмаси) амалга ошириш учун мўлжалланган ихтиро объектларига тааллуқли;

  • талабнома ихтиро объектларидан бири иккинчисидан фойдаланиш (масалан, усулдан фойдаланиш учун мўлжалланган усул ва модда) учун мўлжалланган ихтиро объектларига тааллуқли;

талабнома бир турдаги ва бир хил мақсадларга мўлжалланган, принципиал жиҳатдан бир хил йўл билан бир хилдаги техник натижа олишни таъминлайдиган ихтиро объектларига тааллуқли (бундай ихтиролар вариантлар деб аталади);
- ихтиролардан бири умуман бир объектга (қурилма, усул, моддага), иккинчиси эса унинг ўзи мустақил ёки бошқа бир объектлар таркибида қўлланилиши мумкин бўлган бир қисмига тааллуқли объектлар.
Шуни таъкидлаб ўтамизки, янги мақсадларда қўлланиладиган ихтироларга тааллуқли ихтиролар учун, агар бундай объект (қурилма, усул ва ҳоказо) битта янги мақсад бўйича қўлланилган бўлса, бирлик талаблари бажарилган ҳисобланади.
Агар бундай ягона ихтиро ғоясини ҳосил қилмайдиган ихтиролар гуруҳига талабнома берилган бўлса, талабномада ихтиронинг бирлиги талаблари бузилган ҳисобланади ва бундай талабнома уни бир нечта талабномаларга бўлишни таклиф қилган ҳолда талабнома берувчига қайтарилади.
Талабнома берувчи тегишли расмий сўроқномани олган санадан бошлаб икки ойлик муддатда объектлардан қайси бири кўриб чиқилиши зарурлигини хабар қилиши ва тегишли равишда тузатилган талабнома ҳужжатларини тақдим этиши шарт. Дастлабки талабнома материаллари таркибига киритилган бошқа объектлар мустақил (алоҳида) талабномалар билан расмийлаштирилиши мумкин. Агар талабнома берувчи сўровнома олган санадан сўнг белгиланган муддат (2 ой) мобайнида объектлардан қайси бирини кўриб чиқиш зарурлигини хабар қилмаса ва аниқлаштирилган материалларни тақдим этмаса, ихтиро формуласида биринчи бўлиб кўрсатилган объект бўйича экспертиза ўтказилади.
Талабнома Патент идорасига тушганидан сўнг у бўйича расмий экспертиза ўтказилади. Талабноманинг кўриб чиқиш ва ихтиронинг устуворлик санасини белгилаш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома расмий экспертизанинг ижобий натижаси ҳисобланади.
Қонунга мувофиқ ихтиро устуворлиги тўғри расмийлаштирилган талабнома, яъни барча зарур ҳужжатлари мавжуд бўлган талабнома топширилган сана бўйича белгиланади. Агар талабнома Патент идорасига тушган санада ҳужжатлардан бирортаси етишмаса (масалан, чизма ёки реферат ва ҳоказо), бундай ҳолда ихтиронинг устуворлиги Патент идорасига зарур ҳужжатлардан охиргиси топширилган сана бўйича белгиланади.
Лекин муайян ҳолларда ихтиронинг устуворлиги Патент идорасига талабнома топширилган санадан анча илгариги сана билан ҳам белгиланиши мумкин, хусусан:

  1. Саноат мулкини муҳофазалаш бўйича Париж конвенцияси қоидаларига мувофиқ ихтиро устуворлиги Париж конвенцияси иштирокчиси бўлган бошқа давлатда биринчи талабнома берилган (худди шу ихтиронинг ўзига) сана бўйича (конвенция устуворлиги) белгиланиши мумкин. Бундай конвенцион талабнома Узбекистон Патент идорасига биринчи талабнома берилган санадан бошлаб ўн икки ой мобайнида тақдим этилиши зарур. Акс ҳолда ушбу талабномага конвенция устуворлиги ҳуқуқи йўқолади.

Конвенция устуворлиги ҳуқуқидан фойдаланишни истаган талабнома берувчи талабнома бериш вақтида ёки талабнома берилган санадан бошлаб икки ой мобайнида бу ҳақда кўрсатиши ва Патент идорасига талабнома тақдим этилган санадан бошлаб уч ой ичида биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхасини топшириши зарур. Конвенция устуворлигини беришнинг мажбурий шарти конвенция талабномасининг мазмуни биринчи талабнома мазмунига мос келишидир, бу патент экспертизасини ўтказиш вақтида текширилади. Шуни қайд этиб ўтамизки, конвенция устуворлиги бир нечта биринчи талабномалар бўйича сўралиши мумкин, масалан, ихтиролар гуруҳи - усул ва қурилмага талабнома тақдим этиладиган ҳолларда бу илгари бошқа мамлакатларда тақдим этилган икки талабноманинг бирлигидан иборат бўлиши мумкин ва ҳоказо;

  1. Ихтиронинг устуворлиги саноат мулки объектларини муҳофазалаш бўйича халқаро битимларга мувофиқ биринчи айнан ўхшаш талабнома берилган сана бўйича белгиланиши мумкин, бунда талабнома берувчи томонидан қайтариб олинган бўлса ва унинг устуворлик санаси ҳамда Патент идорасига талабнома бериш санаси ўртасида ўн икки ойдан кўп вақт ўтмаган бўлиши керак;

  2. Илгари топширилган талабномага қўшимча материаллар киритиш асосида расмийлаштирилган талабнома бўйича ихтиронинг устуворлиги шу қўшимча материаллар топширилган сана бўйича белгиланиши мумкин. Илгариги талабномага қўшимча материаллар асосидаги талабнома, одатда, патент экспертизаси бундай қўшимча материаллар илгариги талабномада кўрсатилган ихтиронинг моҳиятини ўзгартиради деб белгилаган ва тегишлича уларни кўриб чиқишни рад этган ҳолларда расмийлаштирилади. Бунда қўшимча материаллар асосидаги талабнома берувчи патент экспертизасининг қўшимча материалларни ҳисобга олиш имконияти йўқлиги ҳақидаги хабарномасини олган санадан бошлаб уч ой мобайнида берилиши керак.

  3. Ихтиронинг устуворлиги айнан шу талабнома берувчининг Патент идорасига илгари берган ва шу ихтирони очиб берадиган талабномаси топширилган сана бўйича ҳам белгиланиши мумкин. Бунинг учун ихтиронинг устуворлигини тан олиш сўралаётган талабнома ихтиро ёки фойдали моделга илгари берилган талабнома санасидан бошлаб ўн икки ой ичида берилган бўлиши керак. Бунда анча илгари берилган талабнома қайтариб олинган деб ҳисобланади. Агар ихтиро формуласига киритилган барча белгилар анча илгари берилган талабнома ҳужжатлари (формула ва/ёки ихтиро тавсифи, чизмалар ва ҳоказо)да мавжуд бўлса, ихтиро илгариги талабномада очиб берилган деб ҳисобланади. Конвенцион устуворлик ҳолларини белгилашдаги каби олдин берилган талабнома бўйича устуворлик илгари берилган бир нечта талабнома асосида ҳам белгиланиттти мумкин;

Қайта ишланган (алоҳида) талабнома (талабномалар) бўйича ихтиронинг устуворлиги дастлабки талабнома берилган сана бўйича белгиланади. Бундай алоҳида талабнома нафақат экспертиза дастлабки талабномада ихтиронинг бирлиги талаблари бузилганлиги тўғрисида хабар бергандан сўнг, балки талабнома берувчининг штирилиши мумкин. Агар талабнома талабнома берувчининг ташаббуси билан қайта ишланган бўлса, биринчи топширилган талабнома бўйича патент берилишидан олдин тақдим этилиши зарур.
Яна шундай қоида ҳам мавжудки, унга мувофиқ анча илгари устуворлик (конвенцион устуворлик, илгари берилган талабнома бўйича устуворлик, илгариги талабномага қўшимча материаллар топширилган сана бўйича устуворлик ва ҳоказо) сўралган талабноманинг тақдим этилиш санаси бўйича устуворлик белгиланиттти мумкин эмас.
Агар экспертиза ўтказиш жараёнида бир-бирига айнан ўхшаш талабномалар бир хил устуворлик санасига эгалиги аниқланса, патент ёки дастлабки патент Патент идорасига анча илгариги сана билан юборилганлиги исботланган талабномаларга, бу саналар ҳам бир-бирига мос келиб қоладиган ҳолларда эса Патент идорасида қайси талабнома олдин рўйхатга олинган бўлса шу талабномага берилади.
Ариза, тавсифлар, формула, чизмалар ва реферат уч нусхадан тацдим этилади. Қолган ҳужжатлар бир нусхада топширилади.
Бунда ихтирога талабномаларнинг барча ҳужжатлари уларни узоқ вақт сақлаш ва чекланмаган миқдорда нусхалар олиб кўпайтириш имконини берадиган қилиб тайёрланиши ва расмийлаштирилиши зарур. Ҳужжатларнинг матнини тузишга қўйиладиган расмий талаблар қоидалар билан белгилаб берилади, улар, масалан, ҳар бир варақнинг фақат бир томонидан фойдаланилади, ҳар бир ҳужжат (тавсиф, формула ва ҳоказо) алоҳида варақдан бошланади, барча материаллар А4 форматдаги оқ қоғозда тайёрланади, матн икки интервалда ёзилади ва ҳоказо кабилардан иборат бўлади.
Талабнома топширилгандан сўнг икки ой мобайнида талабнома берувчи унга тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга. Лекин бу тузатиш ва қўшимчалар талабнома берилган ихтиронинг моҳиятини ўзгартириб юбормаслиги шарт. Масалан, янги объектларни кўшиш. янги белгиларни киритиш ва ҳоказо.
Бундан ташқари, белгиланган бож тўланган бўлса бундай тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар талабнома топширилган санадан сўнг икки ой ўтгач ҳам, лекин патент ёки дастлабки патент бериш тўғрисида қарор қабул қилинмасидан олдин тақдим этилиши мумкин.
Талабнома белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилганда талабнома берувчига сўровнома юборилади ва унда сўровномани олган санадан бошлаб икки ойлик муддатда тузатилган ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф этилади.
Агар талабнома берувчи кўрсатилган муддат ичида талаб этилган материалларни тақдим эгмаса ёки белгиланган божни тўлаган ҳолда муддатни узайтириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат этмаса, бундай талабнома қайтариб олинган ҳисобланади.
Талабнома берувчи ихтиро Давлат реестрида рўйхатга олингунга қадар (экспертиза натижалари ижобий бўлса) ўзининг патент, дастлабки патент олиш учун берган талабномасини экспертизанинг исталган босқичида қайтариб олиши мумкин.
Талабномани қайтариб олиттт талабнома ҳужжатларини қайтариб беришни билдирмайди. Патент идораси томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган талабномалар қайтарилмайди.

Download 7,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish