Жаҳон даражасидаги мутлақ янгилиги - экспертиза ўтказишда ихтиронинг устуворлиги санасигача жаҳонда маълум бўлган ҳар қандай маълумотлар ҳисобга олинади.
Жаҳон даражасидаги нисбий янгилиги - экспертиза ўтказишда жаҳоннинг исталган мамлакатида эълон қилинган ахборот манбалари (масалан, юқорида кўрсатилган техника даражасининг "биринчи қисми") ҳисобга олинади, очиқ фойдаланиш фактлари эса (техника даражасининг "иккинчи қисми") бевосита патент сўралаётган давлат ҳудудида очиқ фойдаланиш ҳоллари аниқлангандагина ҳисобга олинади;
Маҳаллий янгилиги - экспертиза ўтказишда ҳисобга олинадиган техника даражаси шу мамлакатнинг патент ҳужжатлари ёки талабнома берувчининг ўзи талабномада келтирган маълумотлар билан чегараланади.
Ўзбекистоннинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ патент экспертизаси (моҳияти бўйича экспертиза) ўтказишда талабномада кўрсатилган объект (қурилма, усул ва ҳ.к.)нинг жаҳон даражасидаги мутлақ янгилик мезонига, фойдали моделга патент ва ихтирога дастлабки патент беришда эса (дастлабки экспертиза) маҳаллий янгилик мезонларига мувофиқлиги текширилади. Талабнома берилган ихтиро, агар экспертиза ўтказишда унга қарши қўйиладиган ахборот манбаи талабноманинг ихтиро формуласида кўрсатилган барча белгилар га эга бўлган ҳолдагина янгилик мезонларига мос эмас деб тан олинади. Бошқача айтганда, ихтирога янгилилик мезони бўйича фақат битта алоҳида олинган ахборот манбаи қарши қўйилиши мумкин, яъни экспертизанинг янгилилик мезони бўйича патент беришни рад этиб, бирида талабномада кўрсатилган ихтиронинг маълум белгилари,иккинчисида эса қолган белгилари баён зтилган илгари маълум бўлган иккита турли патентни келтиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, муаллифнинг ўзи, талабнома берувчи ёки улардан бевосита ёки билвосита бу ахборотни олган ҳар қандай шахс томонидан ихтиро тўғрисидаги ахборотнинг ошкор этилиши ихтиронинг патентга лаёқатлилик қобилиятига таъсир қилувчи вазият деб тан олинмайди. Бунда, ихтирога талабнома бундай ахборот очиқ эълон қилинган санадан бошлаб олти ой ("имтиёзли давр" деб аталадиган вақт)дан кечикмай Патент идорасига тақдим этилиши керак. Акс ҳолда бу ахборотнинг ўзи талабномага қарши қўйилиши мумкин, демак ихтиронинг янгилилик мезонига мувофиқ эмаслиги сабабли патент бериш мумкин бўлмай қолади.
Патентга лаёқатлилик мезонларининг кейингиси ихтиро даражаси ҳисобланади. Агар ихтиронинг ҳозирги техника даражасида маълум эмаслиги аниқ бўлса, у ихтиро даражаси мезонига мувофиқ деб ҳисобланади. Қонун бу мезонни изоҳламайди, лекин патент амалиётида агар ихтиро техниканинг шу соҳасидаги мутахассис учун мутлац равшан бўлмаса ихтиро ушбу мезонга мос деб ҳисобланиши умумцабул цилинган. Шунга мувофиқ хорижий патент ҳуқуқида шу каби мезон "мутлақ равшан эмаслик" ёки "ихтиро қадами" деб аталади. Бунда мутахассис дейилганда техниканинг мазкур соҳасида малакали ўртача билимларга эга бўлган, яъни талабномада берилган техник ечимни тушуна оладиган ва ихтиронинг техника даражасидан объектив тарзда келиб чиққанлиги ёки муаллифнинг ғаройиб ижодий фаолияти натижаси, яъни ихтиро даражасига эгалигини баҳолай оладиган шахс тушунилади. Ихтиронинг янгилигини экспертизадан ўтказишдаги каби, техника. даражаси дейилганда жаҳонда барчага маълум бўлган ҳар қандай маълумотлар тушунилади. Фарқи шундаки, ихтиронинг устуворлик санасигача жаҳонда кўпчилик учун маълум бўлмаган ҳеч қандай маълумотлар, хусусан анча илгариги эълон қилинмаган талабномалардаги ахборотдан ихтиро даражасини экспертизадан ўтказишда фойдаланилмайди.
Ихтиро даражасини баҳолаш кўп ҳолларда субъектив характерга эга бўлади, лекин патент экспертизаси ўтказиш амалиётида муайян усуллар ишлаб чиқилган бўлиб, улар қабул қилинадиган қарорларнинг субъективлигини пасайтириш ва аксинча объективлигини ошириш имконини беради.
Одатда, ихтиро даражасини экспертизадан ўтказишда даставвал техника даражасидан ихтиронинг аналоглари, ва унинг прототиплари аниқланади.
Ихтиронинг устуворлик санасигача маълум бўлган ва белгилари шу ихтиро белгилари билан ўхшаш техник ечим (восита) ихтиронинг аналоги, яъни унга ўхшаш ихтиро деб аталади.
Ихтиро прототипи - белгиларининг жами бўйича ихтирога энг яқин бўлган ихтиро аналогидир.
Сўнгра талабнома берилган ихтиронинг маълум прототиплардан ажратиб турувчи алоҳида белгилари аниқланади ва техника даражасидан ушбу алоҳида белгиларига мос белгилари бор ечимлар аниқланади. Сўнгра ихтиронинг турли ечимлардан олинган маълум белгилардан тузилмаганлиги шак-шубҳасизлиги ёки ихтиро даражасига эгалиги баҳоланади, яъни мавжуд ва равшан усул эмаслиги, демак ихтиролиги белгиланади.
Ихтиро даражасига эга ечимларга цуйидагилар киритилиши мумкин:
муаммога ҳеч бир мутахассиснинг хаёлига келмаган, ҳатто у осон бўлса ҳам, шундай йўл билан ёндашиш;
ечимини топиш учун бир неча марта уринилган (муайян муддат, масалан 20 йил мобайнида), лекин шу вақтгача уринишлар натижасиз бўлиб келган муаммонинг ечимини топиш;
қандайдир бирор-бир қурилма ёки усулни итттлаб чиқариш жараёнини самарали яхшилаш ва арзонлаштиришга, техник таърифларини яхшилашга олиб келадиган такомиллаштиришлар ва ҳ.к.
Қуйидаги ҳолларда маълум ахборотларга асосланган ечим ҳам ихтиро деб тан олиниши мумкин, яъни:
қандайдир қурилма ёки усулдан муайян муддат мобайнида (камида 20 йил) муваффақиятли фойдаланиб келинган, лекин у маълум камчиликларга эга бўлган, таклиф этилган ихтиро эса бу камчиликларни бартараф этган;
техника даражасидан маълум бўлган модда (ёки материал)га ўхшаш, лекин ундан фарқли равишда жуда кам салбий (зарарли) таъсир кўрсатадиган модда (ёки материал).
Патент амалиётида кўпинча "салбий" деб аталадиган белгиларни аниқлаш усулидан фойдаланилади. Бундай белгилар аниқланганда талабнома берилган ихтиро ўз-ўзидан ихтиро даражаси мезонларига мос эмас деб тан олинади. Бундай салбий белгиларга, масалан, цуйидагилар киради: