Табиий шифо воситалари 3-китоб тошкент



Download 1,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/118
Sana21.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#75044
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   118
Bog'liq
Tabiiy shifo vos 3

Шарқона ёшлик эликсири 
Бундай эликсирни тайёрлаш учун 100 мл янги сиқиб олинган лимон 
шарбати, 200 грамм тоза асал ва 50 грамм зайтун ёғини аралаштириб, оч 
қоринга бир чой қошиқдан истеъмол қиласиз. Юқорида кўрсатилган 
пропорцияда (1:2:0,5) ҳар кунлик янги эрталабки порцияни қуйидаги 
миқдорда тайёрлаш мумкин: 1 чой қошиқ янги лимон шарбати, 2 чой қошиқ 
тоза асал ва 0,5 чой қошиқ зайтун ёғи. Агар ушбу аралашмадан доимий 
равишда истеъмол қилиб борсангиз, ёшариб борасиз – иммунитетингиз 
кучаяди, саломатлигингиз яхшиланади, юзингиз ранги тиниқлашади, 
кўзларингиз ялтирайди, терингиз эса силлиқлашиб боради. Бундан ташқари, 
жисмингиздаги сизни безовта қилаётган тиқинлардан қутуласиз ва склероз 
(паришонхотирлик) нима эканлигини унутасиз.
 
 
 
 
 


Аюпов Равшан Хамдамович 21 
Турли хил табиий маҳсулотларнинг шифобаҳш хусусиятлари 
«Эй инсонларни яратган Аллоҳ, уни дардидан фориғ айлагил,
унга шифо бер, Сен шифо этгувчидирсан, Сенинг шифоингдан
ўзга шифо йўқ, Сен шифо берсанггина, дорилар маҳв ўлгусидир» 
Тибби набий 
 
Она табиат буюк шифокордир, ундаги гиёҳлару ўсимликларнинг 
барчаси инсон учун беқиёс фойда келтиради. Ҳар бир гиёҳ қайсидир бир 
дарднинг кушандаси, шунинг учун теварак-атрофимиздаги ранг-баранг 
гиёҳлар инсоннинг турли хил дардлардан ҳалос бўлиши учун ёрдам беради. 
Табиблар султони Абу Али ибн Сино «Агар кўзингиз толиққан ёки хира 
тортган бўлса, яхши манзараларга кўпроқ тикилиб туринг» деб маслаҳат 
берган эканлар. Соғлом бўлиш ва бахтли хаёт кечириш учун меҳнат қилиш, 
дам олиш ва овқатланишни оқилона ташкил қилиш ҳамда ичиш, чекиш, 
бўкиб овқатланиш ва гиёҳвандлик каби ёмон иллатлардан ўзини тийиш керак 
бўлади. Аристотелдан: «Нега сен касал бўлмайсан, бошқалардан фарқинг 
нимада?» деб сўраганларида у бундай деб жавоб берган экан: «Бошқалар 
емоқ учун яшайдилар, мен эса яшамоқ учун ейман». Шунинг учун ҳам асл 
маданиятли кишилар ўз соҳаларидан ташқари, тиббиёт илмидан ҳам яхши 
хабардор бўладилар ва эрталабки жисмоний машқларни канда қилмайдилар, 
табиат қўйнида сайр қилиб, соф ҳаводан нафас олиш, фаол ҳаракат, кўнгилли 
ҳордиқ, чекмаслик, алкогол ичимликлар ичмаслик ҳамда меъёрида 
овқатланиш улар учун кундалик ҳаёт тарзига сингиб кетган. Бундай инсонлар 
ўзига эътибор бермаслик, пала-партиш ҳаёт кечириш, асабийлилик, 
сержаҳллик, 
тозаликка 
риоя 
қилмаслик, 
табиат 
неъматларидан 
фойдаланмаслик, ялқовлик, ҳасад каби салбий нуқсонлар эртами-кечми дард 
келтиришини яхши биладилар.
Соғлом хаёт кечириш учун турли хилдаги табиий маҳсулотларни 
истеъмол қилиш жуда ҳам фойдали ҳисобланади. Масалан, табиатнинг 
беназир неъматлари бўлган сабзавот, мева ва кўкатлардаги минерал моддалар
енгил ҳазм бўлиб, уларни истеъмол қилиш инсон организми учун фойдали 
ҳамда улар хозирги пайтда кенг тарқалган ярим синтетик озиқ-овқат 


Аюпов Равшан Хамдамович 
22 
маҳсулотларига қараганда анча арзон, қулай ва фойдалидир. Масалан, ўрик 
ва баргак юрак ишемик хасталигига чалинган беморларга тавсия этилади. 
Узум эса юрак-қон томир тизими, жигар ва буйраги хаста кишилар учун наф 
беради. Наъматак турли хасталикларнинг олдини олиш, организмнинг 
ҳимояланиш хусусиятларини ошириш, жигар, ўт йўллари, гастрит ва бошқа 
касалликларни даволашда катта аҳамиятга эгадир. Меъда шираси 
ажралишини яхшилашда сафро ҳайдовчи восита сифатида оқбошли карам, 
буйрак, жигар, гипертония хасталикларида, туз тўпланганда, қабзият ва кўз 
хиралашганда эса сабзи яхши ёрдам беради. Ўсимликлардан тайёрланган 
дори-дармонлар сунъий дориларга нисбатан бир қанча афзалликларга эга 
бўлиб, улар инсон организмига салбий таъсир этмайди. Масалан, битта тухум 
сариғига лимон ёки апельсиннинг шарбати ва бир чой қошиқ тоза асал 
аралаштириб, эрталабки нонуштада истеъмол қилинса, инсон организмига 
қувват беради ва уни витаминларга тўлдиради. Қуйидаги бўлимларда 
шуларга ўхшаш табиат неъматларидан фойдаланишнинг хаммабоп усуллари 
хақида бир қанча фойдали маълумотлар келтирилади. 

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish