52-расм. Суваракнинг тана бўғимлари:
1-боши; 2-мўйлови; 3- пастки жағ пайпастлагичи; 4- пастки лаб пайпастлагичи; 5-фасеткали кўзлари; 6-олдинги кўкрак бўғими; 7- ўрта кўкрак бўғими; 8- устки қанот; 9-орқа кўкрак бўғими; 10- ҳақиқий қанот; 11-қорин бўғими; 12-серкалар; 13-грифелкалари
Иш тартиби: 1. Хлороформ, эфир ёрдамида улдирилган ёки 70 ли спиртда фиксация қилинган суваракларни олиб ванначага қўйинг. Қўл лупаси ёрдамида уларни елка томонидан кузатиб, эркак ва урғочиларини фарқланг. Эркакларининг узун канотларига ва қорин қисмининг охирги сегментидаги грифелькаларига эътибор беринг ва расмларини чизинг. 2. Суваракларнинг антенналарини ажратиб олинг ва буюм шишасида бир томчи сувга қўйиб бинокуляр орқали кузатинг. Унинг ипсимон тузилишига ва майда ҳалқаларига эътибор беринг.3. Суваракларнинг бош қисмини гавда билан бириктириб турувчи ингичка бўйин қисмини қайчи билан қирқиб, унинг бош қисмини лупа ёрдамида кузатинг. Бунинг учун бошини олдинги томондан орқа томонга қараб энтомологик тўғнағич билан ванначага кадаб қўйинг. Бунда суваракнинг оғиз ва елка тешикчаси аниқ кўринади. 4. Суваракнинг оёқларидан бирини ажратиб олинг ва буюм шишасида бир томчи сувга қўйиб, бинокуляр ёки қўл лупаси ёрдамида кузатинг. Унинг асосий бўғимларини аниқланг ва расмини чизинг. 5. Кукрак қисмини ташқил қилган учта сегментининг ҳар бирини ўткир учли кичик қайчи билан қирқиб, алоҳида ажратиб олинг, иккинчи жуфт канотларини бинокуляр ёки лупа ёрдамида кузатинг. 6. Суваракнинг қорин қисмидаги церкаларини ва эркакларининг грифелькаларини ажратиб олиб, буюм шишасида бир томчи сувга қўйинг ва бинокуляр ёрдамида кузатинг. 7. Суваракнинг эркагини тана бўлимларига ажратиб, ок картон қоғозининг устига қўйинг ва унинг расмларини чизинг.
2 – иш.
Турли хил гурух хашаротларнинг баъзи бир морфологик белгиларини ўзаро таққослаб ўрганиш.
Керакли жиҳозлар: Ҳар хил гурухларга (пластинка муйловли кунгизлар, ниначилар ва капалаклар) мансуб бўлган хашаротларнинг вақилларидан. Гунг кунгизлари, бешиктебратарлар, чигиртка ёки темирчаклардан таркатма материаллар. Хашаротларнинг ҳар хил шаклдаги муйловларини, оёқларини ва канотларининг тузилишини акс эттирувчи жадваллар, кичик қисқичлар, ўткир учли кичик қайчилар, ок қоғоз бўлаклари, қўл лупаси, буюм ойналари.
Хашаротларнинг кимёвий ҳид билиш ва сезги органлари-муйловлари турли-туман бўлишига карамасдан уларни маълум даражада айрим гурухларга ажратиш мумкин. Бир турга мансуб бўлган хашаротларнинг урғочи ва эркаклари муйловларининг узун ёки қисқалиги ва шаклига кўра фарқ қилиши мумкин. Хашаротларнинг туркумлари ва оилаларини бир-биридан фарқлашда уларнинг муйловларининг шакли муҳим систематик белги бўлиб хизмат қилади. Шаклига кўра хашаротларнинг муйловлари килсимон - хивчинсимон (сувараклар, ниначилар), ипсимон (сув кунгизлари), патсимон (капалаклар, чивинлар ва тукли арилар), пластинкасимон (гунг кунгизлари, март, июнь, кунгизлари ва бошқа пластинка муйловли кунгизлар), аррасимон (кирсилдок кунгизлар), тароксимон (айрим кирсилдок кунгизларда), тўғнағичсимон (ок капалаклар) ва бошқа тузилишда бўлиши мумкин. (53-расм). Хашаротларнинг муйловлари қандай шаклда бўлишидан каътий назар, улар бўғимларга бўлинган. Бугимларнинг сони ҳар хил 2 – 3 тадан тортиб, бир неча унтага етиши мумкин. Лекин уларнинг узунлиги ҳар хил. Баъзи хашаротларнинг муйловлари уларнинг тана узунлигидан икки ва ундан ҳам ортиқрок узун бўлади (муйловдор кунгизлар, темирчаклар).
Do'stlaringiz bilan baham: |