Иш тартиби. 1. Петри идишларга фиксация қилинган ёки ҳаракатдан тухтатилган суваракларнинг урғочи ва эркакларини қўйиб, қўл лупаси ёрдамида муйловларини тузилишини ўрганинг. Эркакларида канотларининг тузилишини кузатиб, танасидан анча узун эканлигига эътибор беринг. Суваракларнинг юришга мослашган оёқларини ўрганинг. Уларнинг муйловларини ва оёқларини ажратиб олинг ва ҳар бирини алоҳида буюм ойнасига қўйиб, бинокуляр ёки қўл лупаси ёрдамида ўрганинг. 2. Март кунгизи ва капалакнинг муйловларини ажратиб олиб, суваракнинг муйловлари билан бирга ок қоғоз бўлакчасини устига қўйинг. Уларни қўл лупаси ёрдамида кузатиб шаклига эътибор беринг. 3. Суваракнинг кейинги оёқларидан бирини унинг танасидан ажратиб олиб ок қоғоз устига қўйинг. 4. Эркак суваракнинг канотини қирқиб олиб ок қоғозга қўйинг, март кунгизининг канот қоплағичини, ок капалак ва ниначининг канотларини ҳам ажратиб олиб, тузилишларини ўзаро таққослаб ўрганинг.
55--расм. Ҳашаротларнинг қанот тузилиши (карам капалагининг қанот тузилиши):
1-базал бурчаги; 2-орга бурчаги; 3-опикал бурчаги; 4-олдинги бўлим; 5-ташқи опикал пластинка; 6-орқа ёки ички қисми
5. Тузилишга кўра бир-биридан фарқ қиладиган хашаротларнинг муйловларини, бажарадиган вазифаларига кўра шакли узгарган оёқларини расмини чизинг. 6. Капалакнинг канот тузилиши расмини чизинг, унинг асосий қисмларини ва томирланишини ўрганинг.
3 – иш.
Ҳашаротлар оғиз аппаратларининг асосий группалари
Керакли жиҳозлар: хашаротларнинг ҳар хил тарзда тузилган оғиз аппаратларининг микропрепаратлари ва уларнинг тузилишини акс эттирувчи жадваллар (суварак, асалари, капалак ва кандаланинг оғиз аппаратларини олиш мумкин), бинокулярлар.
Хашаротларнинг оғиз органлари улар овқатининг турига ва озиқланиш усулига қараб ҳар хил тузилган бўлади. Кўпчилик хашаротларнинг личинкалари билан имаголари турлича овқатланганлигидан уларнинг оғиз аппарати ҳам ҳар хил.
Каттик овқатлар билан озиқланадиган хашаротлар сувараклар, кунгизлар, капалак қуртлари ва тўғри канотлиларда оғиз аппарати кемирадиган типда тузилган бўлади. Шулардан кора суваракнинг оғиз аппарати тузилишини куриб чикиш мақсадга мувофикдир (56- расм).
56- расм. А-суваракнинг кемирувчи оғиз органлари:
1-юқори лаб; 2- юқори жағлар; 3-7- пастки жағлар (3-пастки жағ пайпастлагичи; 4- ташқи; 5-ички чайнов кураклари; 6-пояча; 7-асосий бўғин) 8-12 пастки лаб (8-енгак ости; 9-енгак; 10- тилча (ички курак); 11-қўшимча тилча (ташқи курак); 12-пастки лаб пайпастлагичи;
Б-кемурувчи-сўрувчи оғиз аппаратининг тузилиши (асаларининг оғиз аппарати)
1-юқори лаб; 2- юқори жағ; 3-6- пастки жағ (3-асосий бўғинлар; 4-пояча; 5-ташқи курак; 6-пайпастлагич); 7-11-пастки лаб (7 -енгак ости; 8-енгак; 9- пастки лабнинг ташқи кураги; 10- пастки лаб пайпастлагичи; 11-тилча (ички курак);
Д-сўрувчи оғиз аппаратининг тузилиши (капалак);
1-мўйловларининг асосий қисми; 2-юқори лаб; 3-пастки лаб пайпастлагичи; 4- пастки лаб; 5-макселлардан ҳосил бўлган хартумча; 6-кўзча;
Е-санчиб сўрувчи оғиз аппаратининг тузилиши (тўшак қандалиси);
1-юқори лаб; 2-пастки лаб; 3- юқори жағ; 4-пастки жағ; 5-мўйловлар
У асосан устки ва остки лаб, юқориги ва пастки жағлардан иборат. Суваракнинг пастки лаби ток бўлади. Унинг асосида ток энгак ости (субментум) қисми жойлашган. Унга эса ток энгак ёпишиб туради (ментум). Энгакнинг олдинги қисми жуфт куракчаларни ва жуфт пайпаслагичларни ҳосил қилади. Пастки лабнинг пайпаслагичи учта бўғиндан ташқил топган, у кимёвий сезги органидир. Ана шу пайпаслагичларнинг ўртасида икки жуфт куракчалар жойлашган. Жуфт ички куракчалари "тилча" ни ҳосил қилади. Пастки лабнинг ички томонида ҳалқум остлиги-гипофоринкс жойлашади, у овқатни ҳалқум томонга силжитишда иштирок этади. Суваракнинг пастки лаби оғиз тешигини пастки томондан коплаб туради ва суюқ овқатни ялаб олишга хизмат қилади. Бир жуфт пастки жағлари - максиллалари иккита базал бўғиндан: асосий бўлим (cардо) ва пояча (стипес) дан иборат. Поячада куракчалар жойлашган. Ички чайнаш кўрагининг учида хитин "тишча" лар ва тукчалар бўлади. Улар овқатни майдалашда иштирок этади. Ташки чайнаш кўрагининг усти ҳам тукчалар билан қопланган, булар ёрдамида суварак овқат бўлакчаларини саралаёди. Пастки жағларида биттадан тўрт бўғимли пайпаслагичлар бўлади.
Юкориги жағлар-мандибулалари ҳам жуфт бўлади. Улар қалин хитинлашган, лекин бўғинларга бўлинмаган. Уларнинг ички юзасида бир неча ўткир учли хитин тишчалари бор. Юкориги жағлар ёрдамида сувараклар каттик овқатни тишлаб узиб олади ва оғиз бўшлиғига тушгунга кадар майдалайди. Ток устки лаби юпқа пластинка шаклида бўлиб, у оғиз органларини коплаб туради.
Шундай қилиб, суваракнинг оғиз органлари тўла такомиллашган кемирувчи типидаги оғиз аппаратини ҳосил қилади.
Суюк овқат билан озиқланадиган хашаротларда оғиз органлари кемирувчи оғиз аппаратига хос бўлган асосий белгиларни саклаб колиш билан бирга анча узгарган бўлади. Кемирувчи-сўрувчи (кавшовчи-яловчи) типида тузилган оғиз аппарати асалариларда ва умуман пардаканотлилар туркумига мансуб бўлган хашаротларда ривожланган. Асаларининг мандибулалари анча ривожланган бўлишига карамасдан улар озиқланиш даврида иштирок этмайди. Личинкаларнинг мандибулалари узлари ривожланаётган ин деворини тешиш учун хизмат қилади. Ишчи асаларилар мандибулалари ёрдамида мумдан ин кўрадилар. Асалариларда пастки жағлар билан ток остки лаб бирга қўшилиб, гулширасини суришга мослашган оғиз аппаратини ҳосил қилади. Пастки жагининг ички куракчаси ва пайпаслагичи қисқарган, унинг ташқи куракчаси эса анча узун ва киличсимон шаклда бўлади. Пастки лабнинг ички куракчалари кучли узгарган ва ўзаро қўшилиб найсимон узун тилчага айланган. У гул ширасини суришга мослашгандир. Ташки куракчалар эса "тилча" нинг унг ва чап томонларида кичик ўсимта шаклида сақланган. Пастки лабнинг пайпаслагичи эса анча узун, лекин бўғинларга бўлинмаган бўлади.
Кемирувчи-сўрувчи туридаги оғиз аппаратида ток устки лаб мандибулаларни коплаб турадиган хитиндан иборат тери бурмасига айланган. Умуман асалариларнинг оғиз аппарати мумдан ин кўриш, ёш асалариларни боқиш, озиқ туплаш каби бир неча хил вазифаларни бажаришга мослашгандир. Сурувчи туридаги оғиз аппарати суюқ овқат билан озиқланадиган капалакларда (имаголарида) ҳам суваракнинг оғиз органларига нисбатан янада кўпрок узгарган. Уларнинг оғиз органлари сўрувчи типида тузилгандир. Бундай оғиз аппаратида устки лаб, устки жағлар ва остки лаблар қисқарган, яъни рудимент ҳолатида бўлади. Пастки лаб ток пластинкадан иборат. Унинг пайпаслигичи уч бўғиндан ташқил топган. Капалакнинг оғиз аппарати жуда узгариб кетган пастки лабдан тузилган. Пастки жағларнинг ҳар бири узун тарновча ҳосил қилади. Иккала максилланинг тарновчалари ўзаро қўшилиб, узун хартумни ҳосил қилади. Капалакнинг хартуми тинч ҳолатида спирал шаклда уралиб туради, озиқланишда эса хартум ёзилади ва гулширани суриш учун унинг ичига киради Гулнинг тузилишига қараб, ундан гулшира сурадиган капалаклар хартумларининг узунлиги ҳар хил бўлиши мумкин.
Шундай қилиб капалакларнинг (имаго) сўрувчи оғиз аппарати гулшира суришга мувофиклашган ва остки жагининг хаддан ташқари узгаришидан ҳосил бўлгандир.
Санчиб сўрувчи оғиз аппарати ёрдамида чивин ва кандалалар одам ва ҳайвонларнинг терисини тешиб, қонини ёки ўсимликларнинг ҳужайра суюқлигини суради. Буни урин-курпа кандаласининг (тахта кана) оғиз аппарати тузилиши мисолида кўришимиз мумкин.
Унинг устки лаби ярим доира шаклида бўлиб, пастки лаби эса уч бўғимли хартумчага айланган. Кин сингари тузилишга эга бўлган лабнинг ичида узун санчиладиган нинасимон жуфт устки ва пастки жағлар жойлашган. Унинг ўрта қисмида максиллалар, четки томонларда эса мандибулалар бўлади.
Максиллалар тарновчага айланган. Улар устма-уст жойлашиб, иккита каналча ҳосил қилади. Устки каналча орқали овқат сўриб олинади, пастки каналча орқали эса бу вақтда организмга сулак юборилади.
Мандибулалар ўткир учли ва аррасимон тишчали бўлади. Улар ёрдамида кандалалар организм тўқимасини тешади, тишчалар эса қон сураётган пайтида оғиз аппаратининг чиқиб кетишидан саклайди ва кандалани хўжайиннинг танаси устида мустахкам ўтиришга ёрдам беради.
Кандаланинг пастки жаг ва пастки лаб пайпаслагичлари бўлмайди. Лекин кандала оғиз аппаратининг микропрепарати кузатилаётган пайтда, бошининг иккала ён томонидаги фасеткали кузларининг пастида тўрт бўғимли муйловлари кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |