Лаборотория машғулоти 24.
Игнатерилилар(Ечинодермата) типи. Денгиз юлдузлари (Астероидеа) синфи. Вакил: Денгиз юлдузи(Астериас сп.). Ташқи ва ички тузилиши.
Керакли жигозлар: фиксация қилинган денгиз юлдузлари, қисқичлар, учи ўткир кичик қайчилар, қўл лупалари, ванначалар, денгиз юлдузининг ташқи ва ички тузилишини акс эттнрувчи жадваллар, энтомологик тўғнағичлар, сув тулдирилган идишлар.
Денгиз юлдузларининг танаси меъёрли ҳолатда орал ва ундан тарқалувчи бешта нурдан иборат. Дискнинг марказидан 2 хил йуналишдаги чизик ўтказиш мумкин. Ҳар бир нурнинг маркази орқали ўтадиган чизикни радиуслар, икки нур оралигидан ўтадиганини эса интеррадиуслар дейилади.
Денгиз юлдузларининг танаси меъёрли ҳолатда орал кўтби билан субстратгга (денгиз тубига) караган бўлади. Худди шу томонида —дискнинг марказида оғиз тешиги жойлашган. Ҳар бир нурнинг орал томонида унинг марказий чизиги буйлаб жойлашган эгатчаси бор. Унда 4 қатор бўлиб жойлашган жуда кўп ўсимталар ёки амбўлакрал – оёқчалар бўлади. Орал кўтбига қарама-қарши томони аборал кўтб деб аталади. Бу кўтбнинг марказида анал тешиги жойлашган. Бундан ташқари аборал кўтбда жуда кўп майда тешикчаларга эга бўлган мадрепор пластинка бўлади. Денгиз юлдузи танасинннг аборал кўтби, охакдан иборат жуда кўп кичик ниналар билан қопланган. Буларнинг баъзилари узгариб, узига хос қисқичларга — педицеллярияларга айланган. Улар ҳайвон танасидаги ниналарнинг орасига кириб колган ёт зарраларни тозалайди.
Ҳамма нинатанлилар, шу жумладан, денгиз юлдузларида ҳам амбулякрал система ёки сувли найчалар системасининг бўлиши ҳарактерлидир. Бу система аборал кўтбдаги мадрепор пластинкадан бошланади. Пластинкадаги майда тешикчалар орқали ўтган сув махсус тош каналчага ўтади. Бу каналнинг девори охакдан иборат бўлганлиги учун ҳам уни тош канал деб аталади. Бу канал интеррадиал тартибда жойлашган бўлиб, аборал томонидан орал томонга ўтади ва амбўлакрал системанинг ҳалқум атрофидаги каналига куйилади. Халка каналидан бешта радиал каналлар бошланади. Амбўлакрал системанинг нур остидан ўтадиган радиал каналидан четга қараб жуфт-жуфт, кичик-кичик каналчалар бошланади ва улар амбўлакрал оёқчаларнинг бўшлиғига кадар давом этади. Бу каналлар ҳам бир нурнинг бўшлиғи томонида учи берк пуфакчаларга-ампулаларга очилади. Амбўлакрал оёқчалар учи сўрғич бўлиб тугайдиган кичик каналчалардир; уларнинг девори чузилувчан ва мускулдор бўлади. Бу каналларнинг ҳаммаси мадрепор пластинкасидаги тешикчалар орқали ташқи муҳит билан боғланган бўлади (66-расм). Амбўлакрал система денгиз юлдузларининг асосий ҳарактланиш органидир, лекин у нафас олиш вазифасини ҳам бажаради. Амбўлакрал оёқчалар ёнидаги ампулалар ва суюқлик ампулалари қисқарганда суюқлик ампулалардан оёқчаларга ўтади. Кейин оёқчалар жуда кўп чузилиб, учларидаги сўрғичлари ёрдамида субстратга ёпишиб олади. Сунгра оёқчаларнинг мускулдор девори қисқаради ва улардаги суюқлик яна ампулаларга сурилиб чиқади. Оёкчалар қисқарганда юлдузнинг танаси тегишли томонга қараб бироз силжиб олади. Одатда денгиз юлдузлари дакикасига 5-8 см йулни босиб ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |