Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и


– иш. Болалар острицаси /Ентеробиус вермиcуларис / нинг тузилиши ва ривожланиши



Download 10,27 Mb.
bet58/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

2 – иш.
Болалар острицаси /Ентеробиус вермиcуларис / нинг тузилиши ва ривожланиши

Острицанинг танаси анча калта, урғочисининг узунлиги 12 мм, эркаги эса 25 мм гача етади. У одатда кичик ёшдаги болалар ингичка ичагининг охирги қисмида ва йўғон ичакда яшайди. Ташқи кўриниши аскаридага ўхшайди. Танаси дуксимон бўлиб, олдинги ва кейинги учлари ингичкалашган. Лекин эркагининг дум қисми қорин томонга қараб қайрилган бўлади. Тананинг олдинги учида оғиз тешиги жойлашган бўлиб, унинг атрофи 3 та лаб билан ўралгандир. Ҳамма юмалоқ чувалчанглар сингари, буларда ҳам қон айланиш ва нафас олиш органлар системаси бўлмайди. Бошқа органлар системаси тузилиши жиҳатидан аскариданикига ўхшайди. Аскаридадан эркагининг спикуласи (қўшилиш органи) тоқ бўлиши билан фарқ қилади (41­-расм).


Острицанинг етилган урғочилари хўжайиннинг тўғри ичагига ўтиб, кечаси унинг анал тешиги атрофиига чиқади ва терига тухум қўяди. Кейин ўзлари ҳалок бўлади. Тухумлар жуда тез ривожланади, орадан 4­-6 соат вақт ўтгандан кейин уларда ҳаракатчан ва одамларни зарарлай оладиган личинкалар етилади. Острица тухум қўйиш даврида анус атрофини жуда қичитади, натижада тери қашилганда унинг тухумлари тирноқ остига кириб қолиши, қўл орқали болалар ўйнайдиган ўйинчоқларга, идиштовоқларга ва бошқа предметларга юқиши мумкин. Шахсий гигиена қоидаларига етарли риоя қилинмаса, бу тухумлар оғизга тушади ва одамлар қайта зарарланадилар. Ичакка тушган тухумлардан 2-4 ҳафта ўтганидан кейин вояга етган острицалар ривожланади. Острица катта ёшдаги болалар ва одамларнинг ичагида ҳам паразитлик қилиши мумкин.

37-расм. Болалар остритсияси (Ентеробиус вермиcуларис):
А-урғочиси; 1-оғиз; 2-кутикула ўсимтаси; 3-қизилўнгач; 4-булбус; 5-ичак; 6-жинсий тешик; 7-бачадон; 8-тухум; 9-тухумдон; Б-еркаги; 1- 1-оғиз; 2-кутикула ўсимтаси; 3-қизилўнгач
Иш тартиби. 1. Микроскопнинг кичик объективи остида трихинелла эркак ва урғочисининг микропрепаратларини кузатинг ва уларнинг тузилишидаги фарқларга эътибор беринг. Уларнинг ташқи кўриниши расмини чизинг. 2. Трихинелла билан зарарланган кўндаланг тарғил мускул тўқимасидан тайёрланган ва бўялган микропрепаратларини микроскопнинг кичик объективи орқали кузатиб, мускул толалари орасида капсула ҳосил қилишга улгурмаган личинкаларни топинг ва уларнинг расмини чизинг. 3. Зарарланган чўчқа гўштидан тайёрланган ва бўялган микропрепаратларни микроскопнинг олдин кичик, кейин катта объективлари ёрдамида кузатиб, капсулага ўралган личинкаларни топинг. Капсуланинг шаклига эътибор бериб, унинг ичидаги личинкаларнинг расмини чизинг. 4. Формалиннинг 4 % ли эритмасида фиксация қилинган острицаларни соат ойнасида ёки Петри идишида бинокуляр орқали кузатиб, эркак ва урғочисини фарқланг. 5. Эркак ва урғочи острицаларнинг микропрепаратларини микроскопнинг кичик объективи орқали кузатиб, уларнинг бош тузилиши ва жинсий органларининг жойлашишига эътибор беринг.



Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish