Иш тартиби. 1. Тирик ёмғир чувалчангларини лойдан тозалаб, бир варак ок қоғоз устига қўйинг ҳамда унинг бош, дум, қорин ва елка томонларини бир-биридан фарқланг. Танаси қисқариб ҳаракатланишига эътибор беринг. Агар чувалчанг танасига нина санчилса, у турли томонга буралиб ҳаракат қилади. Бундай буралиб ҳаракатланиши уларда ҳалқасимон ва бўйлама мускулларининг бўлишини билдиради. Чувалчанг ҳаракатланаётган пайтида сегментлардаги қиллар қоғозга ишқаланиб чиқарадиган товушни тингланг. Қилларнинг борлигини чап қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан чувалчангнинг дум қисмидан ушлаб, унг қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқларини унинг думидан бош томонига қараб силжитиб ҳам сезиш мумкин. 2. Қўл лупаси ёрдамида ёмғир чувалчанги танасининг бир хил сегментлардан ташқил топганлигини ва 32 – 37 сегментларда жойлашган белбог қисмини кузатинг. Танасининг белбог қисми билан бирга олдинги учининг расмини чизинг. 3. Микроскопнинг кичик объективи орқали ёмғир чувалчанги танасидаги кўндаланг кесманинг бўялган микропрепаратларини кузатинг. Ичак деворининг тузилишига ва тифлозолиснинг жойлашишига эътибор беринг. Метанефридийлар, қон томирлари ва қорин нерв занжири кесмаларини топиб кузатинг. Кейин тери-мускул халтаси тузилишини микроскопнинг катта объективи орқали кузатиб, кўндаланг кесмасининг расмини чизинг.
2 – иш.
Ёмғир чувалчангининг анатомияси
Керакли жиҳозлар: ёмғир чувалчангининг анатомик тузилишини акс эттирувчи жадваллар, тирик ёмғир чувалчанглари, қўл лупалари, ўткир учли қайчилар, жаррохлик пичоклари, кичик қисқичлар, тўғнағичлар, ванначалар, 10° ли спирт, сувга тулдирилган идишчалар.
Ёмғир чувалчангининг овқат ҳазм қилиш системаси тананинг олдинги қисмида жойлашган оғиздан бошланади. Оғиз бўшлиғи анча кенгайган ҳалқум билан тўташгандир. Халқумга унинг устини коплаб турган сулак безлари очилади. Сулак овқат зарраларини ҳўллаш ва оқсил моддаларини парчалашга ёрдам беради. Халқумнинг кейинги учи ингичкалашиб қизилўнгачни ҳосил қилади. Унга эса иккала ён томонидан жойлашган уч жуфт охак (Морренов) безлари очилади (44-расм).
Унинг таркибидаги охак овқат таркибидаги органиқ кислоталарни нейтраллаб туради. Қизилунгач жиғилдон билан уланади, у эса уз навбатида ошқозон билан тўташгандир. Ошқозон деворининг ички томони ҳам кўтикула билан қопланган. Унда овқат моддалари қум зарралари иштирокида майдаланади. Умуман оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач, жиғилдон ва мускуллик ошқозон ҳаммаси биргаликда ичакнинг олдинги қисмини ташқил қилади. Мускуллик ошқозондан кейин бошланадиган ичак тананинг кейинги учидаги анал тешигига бориб тамом бўлади. Ёмғир чувалчангининг айирув органлари унинг ҳар бир сегментида бир жуфтдан жойлашган киприкли воронкасимон нефридиялардан иборат. Найчаларининг учи навбатдаги сегментда ташқарига очилади.
Нефридиялар барча сегментларда такрорланади, шунга кўра, уларни метанефридийлар деб аталади. Нерв системаси чувалчангнинг олдинги қисмидаги жуфт ҳалқум усти нерв тугуни – «бош мия» дан бошланади. Бу нерв тугунидан чиқадиган иккита коннективалар тамокни ҳалқа шаклида айланиб ўтади ва ҳалқум ости нерв тугуни билан боглаб туради. Булар ҳаммаси биргаликда марказий нерв системасини ҳосил қилади. Халқум ости нерв тугунидан бошланадиган қорин нерв занжири Ҳар бир сегментдаги нерв тугунларининг ўзаро комиссуралар билан уланиб кетишидан пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |