Табиий фанлар факультети биология к а ф е д р а с и



Download 10,27 Mb.
bet32/61
Sana22.02.2022
Hajmi10,27 Mb.
#115324
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61
Bog'liq
Biologiya asoslari umurtqasizlar-2

Лаборатория машғулоти 15
Халқали чувалчанглар(Аннелида) типи: Кўп қилли чувалчанглар (Полйчаета) синфи. Вакиллар: нереис(Нереис пелагиcа), қум чувалчанг (Арениcола марина). Ташқи тузилиши ва хаёт тарзи.


Керакли жиҳозлар: нереиснинг бош, гавда ва дум қисмларини, шунингдек параподияларнинг тузилишини акс эттирувчи жадваллар, қум чувалчангининг умумий кўринишини акс эттирувчи жадвал, қўл лупалари, микроскоплар, нереис параподияларининг ва бош қисмининг бўялган микропрепаратлари, Петри идишлари, қисқичлар, фиксация қилинган нереис ва қум чувалчанглари.

Нереис Кора, Азов, Оқ ва Баренц денгизларида учрайди. Улар сувнинг тубида, баъзан эса соҳил зонада сув ўсимликларининг орасида яшайди. Нереис 10-15 см узунликда бўлиб, 80-100 тагача сегментлардан иборат. Танаси бош, гавда ва дум (пигидиум) қисмларга бўлинади. Бош қисми иккита сегментдан иборат. Биринчи бўғин ёки простомиумнинг устки қисмида 2 жуфт, ҳид сезиш чуқурчаси, олдинги томонида эса бир жуфтдан пайпаслагич ва пальпалар жойлашган. Булар сезги органларидир. Бош қисмининг иккинчи бўғини-перистомиум бошқа бўғинларга нисбатан узунрок ва сербар бўлади. Унда параподиялар бўлмайди, лекин иккала ён томонида 4 тадан муйловчалар (цирралар) бўлиб, қорин томонида эса оғиз бўшлиғи жойлашган. Дум қисмида параподиялар бўлмайди, лекин тананинг энг охириги ва анал тешиги жойлашган сегментида жуфт анал пайпаслагичлари бўлади (41 расм).







41 расм. Нереис (Нереис пелагиcа) нинг тузилиши

А-умумий кўриниши; Б-тананинг бош қисми; Д-параподияси;


1-пайпаслиги; 2-палпалари; 3-мўйловлари; 4-кўзи; 5- параподиялари; 6-қилчалар; 7-анал сегменти; 8-анал мўйловчалари; 9-орқа томон мўйловчалари; 10-қорин томон мўйловчалари; 11-параподиянинг кураклари; 12-таянч қиллари-остикулалар

Нереиснинг овқат ҳазм қилиш системасининг олдинги қисми, яъни ҳалқуми тескари агдарилиб, ташқарига чикиш хусусиятига эга. Унинг олдинги томонида жойлашган ва майда тешикчаларга эга бўлган хитиндан иборат жуфт жағлари чириётган органиқ моддаларни ва майда организмларни қамраб олади. Нереиснинг бош қисмини ташқил қиладиган икки бўғинидан ташқари ҳамма сегментларнинг ён томонида бир жуфтдан параподиялар бор. Булар ҳаракатланиш органидир. Параподия иккита бўлакчадан иборат бўлиб, унинг елка булаги натоподия, қорин томон булаги эса невроподия деб аталади. Бу бўлакчаларнинг ҳар бирида биттадан узун муйловчалар ва тўтам-тўтам бўлиб жойлашган тукчалар бор (шу сабабли буларни кўп қилли чувалчанглар дейилади). Ҳар бир бўлакчадаги қиллар орасида биттадан анча йўғон ва параподиянинг асосидан чиқадиган тукча бўлиб, уни таянч тукча-ациқўла деб аталади.


Параподиялар чувалчанг сув остида ҳаракатланганда таянч, сувда сузиб юрганда эса эшкак вазифасини бажаради.
Қум чувалчаги /Арениcола марина/ ҳам Баренц ва Оқ денгизларда, қум тупрокдан ташқил топган сохил зоналарда ёйсимон инда яшайди. Иннинг иккала томонида ҳам ташқарига очиладиган оғизчаси бўлади. Қум орасида ўтроқ ҳаёт кечирганлиги учун унинг тана тузилиши анча узгарган. Гавдасининг ташқи томонида кўринадиган ҳар бир 3-5 та ёнсиз сегментидан кейин битта ҳақиқий сегменти жойлашган. Бундай ҳақиқий сегментлардаги параподиялар нереиснинг параподияларига нисбатан суст ривожланган ва улар фақат тананинг олдинги қисмидагина учрайди. (42 расм).




Download 10,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish