64-расм. Анадонта (Анадонта cйгнеа) нинг анатомияси:
1-чиғаноқ чети; 2-мантия чети; 3-педал (оёқ) ганглияси; 4-оғиз; 5-олдинги туташтирувчи мускул; 6-серебрал ганглияси; 7-ошқозон; 8-жигар; 9-ичак; 10-юрак олди бўшлиғи; 11-юрак қоринчасидан ўтган орқа ичак; 12-юрак олди бўлмаси; 13- қоринча; 14-буйрак; 15-орқа туташтирувчи мускул; 16-анал тешиги; 17-клоака сифони; 18- жабра сифони; 19-витсерал ганглия; 20-жабра; 21-жинсий без.
Нафас олиш органлари бир-бирига нисбатан симметрик жойлашган унг ва чап жабра пластинкаларидан иборат. Шунга кўра икки паллалиларни пластинка жабралилар ҳам дейилади. Ҳар қайси жабра пластинкаси куш қаватли бўлиб, ички ва ташқи пардани ҳосил қилади. Жабра сифони орқали кирган сув мантия бўшлиғини тулдиради, кейин жабра пластинкаларини ювиб, жабра бўшлиғига ўтади ва чиқариш сифонидан ташқарига чиқади. Жабраларда газ алмашинади ва сувда эриган кислород қабул килиниб, карбонат ангидрид ажратилади.
Анадонтанинг қон айланиш системаси очик, юрак тананинг елка томонидаги иккиламчи тана бушлигнинг (целом) қолдиғи – юрак олди халтасининг (перикардиал бўшлиқ) ичида жойлашган. Юрак иккита юрак бўлмасидан ва битта юрак қоринчасидан ташқил топган. Юрак қоринчасидан олдинга ва орқа томонларга аорталар чиқади. Қон аортадан артерияларга ўтади. У капилляр қон томирлари ёрдамида бўтун танага тарқалади. Карбонат ангидридга туйинган қон эса лакунлардан ўтибр, веналар орқали жабрага келади ва оксидланиб, юракнинг булмачаларига олиб келади. Ундан юрак қоринчасига ўтади ва аорталар орқали яна танага тарқалади.
Нерв системаси уч жуфт (бош, оёқ, вицерал) нерв тугунидан иборат бўлиб, улар ўзаро коннективалар орқали бириккан бўлади.
Айирув органлари системаси жуфт буйрак ёки боянусов органидан ва юрак олди бези (Кеберов орган) дан иборат.
Анадонта айрим жинсли жуфт гонадаларнинг йўллари мантия бўшлиғига очилади.
Иш тартиби. 1. Анадонтанинг чиғаноқ тузилишини ўрганинг. Унинг йиллик ҳалқаларини аниқланг. Анадонта танасининг олдинги ва кейинги томонларини аниқланг. Чиғаноқ устки кўринишининг расмини чизинг. 2. Агар имқонияти бўлса, тирик анадонтани аквариумда кузатинг. Мусқўлли оёқнинг ҳаракатига диккат килинг. Сифонлардан сувнинг киришини ва чикишини кузатинг. Бунинг учун аквариумдаги анадонтанинг орқа томонига бирорта рангли эритма (туш, кармин) томизилади. Рангли эритманинг кириш сифони орқали кириб, чиқариш сифонидан чикишига эътибор беринг. 3. Анадонтанинг ички тузилишини ўрганиш учун чиғаноқ паллалари орасига иссик сув куйилади. Кейин жаррохлик пичоғини анадонта чиғаноқ паллалари орасига тикиб, лигамент яқинидаги олдинги ва кейинги ёпувчи мускулларни кесинг. Натижада паллалар очилади. Ёрилган анадонтани препаровал ванначага қўйиб, уни устидан танаси сувга қумилгунча сув куйилади. Шундан сунг қисқич билан мантия пардасининг бир четидан ушлаб кўтарилади ва унинг остидаги мантия бўшлиғи, жабра пластинкалари кўринади. Мантия пардасииинг охиридаги кириш ва чиқариш сифонларини кузатинг. Анадонтанинг ичак, юрак ва бошқа органларини ўрганиш учун оёқнинг асос қисмидан бошлаб скальпель ёрдамида тана иккига ажратилади. Анадонта ички тузилишининг расмини чизинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |