Табиатдан фойдаланиш и=тисодиёти (тфи) фанининг илмий-назарий асослари



Download 0,96 Mb.
bet78/79
Sana25.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#272241
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79
Bog'liq
02.Табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти

Назорат топшириқлари:
1.Табиатдан фойдаланиш борасидаги халқаро ҳамкорлик шаклларининг асосий жиҳатларини тушунтиринг.
2.Глобал экологик муаммолар ва ҳозирги давр моҳиятини изоҳланг.
3.Ноосфера концепцияси ва унинг хусусиятларини ёритинг.
2-савол бўйича ўқитувчининг асосий мақсадлари.
-Халқаро молия ташкилотлари моҳиятини тушунтириш.
-Халқаро алоқада Ўзбекистон иштирокини изоҳлаб бериш.
2-савол баёнига оид муаммолар.
-Халқаро молия ташкилотлари ва уларнинг фаолияти.
-Атроф муҳит доирасида халқаро алоқа ва унда Ўзбекистон иштироки.
Идентив ўқув мақсадлари:
-Халқаро молия ташкилотлари моҳиятини таърифлайди.
-Халқаро алоқада Ўзбекистон иштирокини изоҳлайди.
2-асосий савол баёни.
Халқаро молия ташкилотлари-халқаро тикланиш ва тараққиёт банки,Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва жаҳон банки табиатни мухофаза қилиш фаолиятини ўзларининг устивор вазифаларидан бири деб биладилар.
ЕТТБ халқаро молия ташкиотларининг ичида биринчи бўлиб ўз фаолиятининг устивор вазифаларидан деб қуйидагиларни белгиладилар:
-Экологик сиёсатларни шакллантиришда,самарали хуқуқий ва меъёрий хужжатларни ишлаб чиқишда,халқаро меъёрларга амал қилишда ва мониторингни таъминлашда,кадрлар тайёрлашда давлатларга атрофлича ёрдам бериш;
-Миллий экологик дастурларни бошқаришнинг бозор усулларини қўллашда хамкорлик қилиш;
-Экологик товарлар ва хизматлар бозори операцияларини ривожланишини,атроф мухит сифатини яхшилаш ва мухофаза қилиш борасидаги лойихаларни инвестициялаштиришни рағбатлантириш;
-Аҳолини,тадбиркорларни,банкирларни ва бошқаларни экологик дунёқарашни шакллантириш борасидаги дастурплар ва махсус лойихаларни ташкил этиш ва қўллаб қувватлаш;
-Экологик бахолаш ва режалаштириш,бошқариш,аудитлаш ва банк лойихалари ва операциялари мониторинги билан боғлиқ экологик тадбирларни амалга ошириш.
ЕТТБ нинг экологик сиёсатини амалга оширишнинг асосий дастаклари қуйидагилар:
-Атроф мухитни мухофаза қилиш сохасида татқиқотлар олиб бориш;
-Экологик дастурлар ва лойихаларни қўллашга йўналтирилган йўналтирилган техник ёрдам;
-Экологик лойихаларни молиялаштиришни таъминловчи кредитлар,кафолатлар,сармоялар ва хоказолар.
Банк ходимлари томонидан «экологик таъқиқ рўйхати» ишлабчиқилган.Унга кўра банк ва унинг молиявий шериклари «ген инжинерияси» лойихаларини атроф мухитга генетик материални тушишини олдини олиш,тақиқланган пестицитларни ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланишни молиялаштиришдан воз кечишлари лозим бўлади.
Банкнинг асосий эътибори ресурслардан ва энергиядан самарали фойдаланиш имконини берувчи объектларни сармоялашга қаратилади. Масалан, Маркази ва Шарқий Европадаги газда ишловчи элетростанцияларга ажратиладиган сармояларнинг орттирилиши, қўнғир кўмирда ишлайдиган электростанцияларнинг камайишига ижобий таъсир кўрсатади.
ХТТБ нинг ёрдами билан (заём бериши) билан атроф мухитни соғломлаштиришни сармоялашнинг миллий дастури таъсис этилган.Банк табиатни мухофаза қилишнинг айрим талабларини бажарган мамлакатлар учун махсус имтиёзлар беради,яъни банк уларнинг ташқи қарзларини бир қисмини ўз зиммасига олади.Ана шу мақсадларда 1990 йил Жахон банки томонидан экологик фонд ташкил этилган.
Атроф мухитни мухофаза қилиш Ўзбекистон республикаси ташқи сиёсатининг асосий йўналишларидан бири хисобланади. Ўзбекистон табиатни мухофаза қилиш борасидаги ташқи сиёсатида:
-Орол денгизи хавзасида экологик вазиятни соғломлаштиришга;
-Ўзбекистон республикаси флораси ва фаунасининг генетик фондини сақлашга;
-Сув,ер ресурслари ва атмосфера хавосини ифлосланишини олдини олишга;
-Экологик хавфсизликни сақлаш;
-Хавфли чиқиндиларни,химиявий моддаларни атроф мухитга кўрсатадиган зарарли оқибатларини камайтириш;
-Азон қатламига салбий таъсир кўрсатувчи махсулотларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш;
-Табиий ресурслардан самарали фойдаланишга устивор ахамият берилади.
1995 – 1996 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасида Орол денгизи муаммоларига бағишланган қатор семинарлар,йиғилишлар, конференциялар ўтказилди.
Қуйидагилар бунга мисол бўлади: Оролбўйи давлатларининг барқарор ривожланишига бағишланган БМТнинг халқаро конференцияси (Нукус сентябр 1995 йил) ўтказилди,унда Нукус декларацияси қабул қилинди ва Орол хавзасининг барқарор ривожланиши борасида халқаро конвенция яратиш борасида қарор қабул қилинди.
«Атроф мухитни тиклаш» бўйича ОБСЕнинг халқаро семинари (Тошкент-Урганч сентябр 1995) ташкил этилди ва унда атроф мухитни тиклашнинг аниқ тадбирлари белгиланди ва жахон хамжамиятининг бу жараёнда иштирок этишининг шакллари аниқланди.
Орол атрофидаги қуриётган ер усти ва сув экотизимлари ни бахолаш ва моделлаштириш бўйича халқаро семинари ташкил этилди.Унда ЮНЕСКО ва Германия фан ва технология федерал вазирлиги томонидан амалга оширилаётган лойиха натижалари таҳлил этилди ва уни давом эттиришга келишиб олинди.
Орол денгизи атрофида экологик барқарор ривожланиш бўйича ташкил этилган Халқаро семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон республикасининг Табиат давлат қўмитаси ва унинг илмий текшириш олийгохлари томонидан ЭНРИН лойихаси бўйича ЮНЕПГРИД-АРЕНДАЛ (Норвегия) ташкилоти билан «Ўзбекистон экологик информация тизими» тўғрисида лойиха ва доклад тайёрланди.
Япониянинг халқаро ривожланиш агентлиги хамкорлигида Ўзбекистоннинг Оролбўйи худудларидаги 6 та йирик шахарларнинг сув таъминоти тизими бўйича лойиханинг техник иқтисодий асоси ва асосий режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Швециянинг молиявий ёрдами билан мутасадди ташкилотларни сув сифатини яхшилашда қўл келадиган лабаратория жихозлари ва химиявий реактивлар таъминланди.
Жахон банки хомийлигида табиатни мухофаза қилиш ва Ўзбекистонни экологик ривожланишини таъминлаш борасида миллий дастур ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбекистон:
Иқлим ўзгариши доирасидаги Конвенцияга (14 май 1993 йилдан);
Биоранг-баранглик тўғрисидаги конвенцияга (7май 1996 йилдан);
Хавфли юкларни чегара худудларида ташишни назорат қилиш борасидаги Базель конвенцияси ( 7 май 1996 йилдан);
Чўллашишга қарши кураш бўйича Конвенцияга (13 октябр,1995 йилдан) аъзо бўлган.
Бонн конвенцияси доирасида миграциядаги сувда сузувчиларни мухофаза қилиш бўйича Халқаро келишув имзоланди.
Ўзбекистон республикаси Давлат табиат қўмитаси конвенцияларда имзоланган мажбуриятларни бажариш юзасидан амалий ишлар қилинмоқда.
Азон қатламининг бузилишига олиб келувчи зарарли моддаларни инвентаризация қилмоқда. Вена конвенциясида,Монреал протоколи доирасида азон қатламини мухофаза қилиш бўйича миллий дастурни тайёрламоқда.
Биоранг-баранглик конвенцияси доирасида биоранг-баранглик сақлашнинг миллий дастури ишлаб чиқилмоқда.
Хозирги пайтда хукумат томонидан Ўзбекистон республикасини БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси конвенцияларига қўшилиш масалалари ҳал этилмоқда:
Чегара худудларида атроф мухитга таъсирини бахолаш тўғрисида (Экспо 1994 йил);
Чегара худудларида катта масофаларда хавонинг ифлосланиши (Женева 1979 йил);
Саноат халокатларининг чегара худудлари бўйлаб таъсири (Хелсинки 1992 йил);
Чегара худудларида сув ва кўлларни мухофаза қилиш (Хелсинки 1992 йил).
Ўзбекистон республикаси табиатни мухофаза қилиш, табиатдан фойдаланиш ва икки томонлама хамкорлик тўғрисида жуда кўп шартномаларни имзолади. Буларга Туркия Республикаси билан (8май 1996 йил), Хитой халқ республикаси билан (11 декабр 1996 йил). Нидерландия қироллиги, Венгрия,Словакия Республикаси, Исроил, Люксенбург, Литва давлатлари билан шартномалар имзоланиш ният қилинмоқда. Ташқи ишлар вазирлигининг Германия ва Европа иттифоқи билан табиатни мухофаза қилиш сохасида хамкорлиги тўғрисидаги таклифлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси табиат давлат қўмитаси халқаро экологик кенгашнинг асоси хисобланади. Халқаро экологик кенгаш ташкил этилгандан буён 8 та сессия ўтказилди. Уларда экология соҳасига оид келишувлар ва низомлар қабул қилинган.
МДҲ давлатлари доирасида ҳам кўп икки томонлама келишувлар имзоланган. Уларга Тожикистон, Қозоқистон, Қирғизистон, Туркманистон, Грузия билан имзолинган шартномалар мисол бўлади. Украина ва Белоруссия билан икки томонлама шартнома имзолашга келишиб олинган. Ўзбекистон,Қозоғистон,Қирғизистон республикалари билан уч томонлама шартнома имзоланган.
2002 йилда БМТ ер Хартиясини тасдиқлишни мўлжалламоқда. Бу хартианинг биринчи мухокамаси Тошкентда барқарор ривожланиш бўйича Ўзбекистон республикасининг комиссияси томонидан ўтказилган. Бу хартия ўз олдига хавфсиз ривожланиш,экотизимларнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, атроф мухитга бўладиган салбий таъсирга йўл қўймаслик ва хоказоларни кўз олдига мақсад қилиб қўяди.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish